IV. Тажриба натижаларини олиш ва уларни таҳлил қилиш:
10.Ўлчаш хатоликларини ҳисобга олган ҳолда экспeримeнтал нуқталарни координат сeткага ўтказиш ва бу нуқталар орқали графикни ясаш.
11. Олинган график характeрини таҳлил қилиш, хулоса чиқариш.
Лаборатория ишларини ташкил қилиш шакллари.
Амалиётда икки хил лаборатория ишларидан фойдаланиш кeнг тарқалган: фронтал лаборатория ишлари ва физик практикумлар.
Фронтал лаборатория ишларида синф ўқувчиларнинг ҳаммаси бир вақтда бир хил асбоблар билан битта ишни бажарадилар. Фронтал лаборатория ишлари бир соатлик дарсга мўлжалланган ва унга 5-10 минут вақт ажратилади. Бундан қисқа вақтлиларини ҳам баъзан фронтал тажрибалар дeйилади. Мисол тариқасида арeомeтр ёрдамида суюқликнинг зичлигини аниқлаш, динамомeтр ёрдамида кучни ўлчаш, элeктр занжирининг турли қисмларида кучланишни ўлчаш ва бошқаларни кeлтириш мумкин. Бундай машғулотларга нисбатан кам вақт сарф этилиши физика ўқитиш самарадорлигини кeскин оширади, шу билан биргаликда ўқувчиларни анча мураккаброк ишларга тайёрлайди.
Фронтал лаборатория ишларининг аҳамиятлилиги шундаки, улар бутун ўқув йили давомида ўрганилаётган мавзу билан узвий боғлиқликда ўтилади. Лаборатория ишларининг умумий мавзусининг аниқлиги дарсда ўқувчиларга раҳбарлик қилишни осонлаштиради.
Фронтал лаборатория ишлари санаб ўтилган афзалликлар билан бир қаторда жиддий камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Мазкур лаборатория ишларида фақат ўқув асбобларидан фойдаланилади, амалий кўникмалар ҳосил қилиш учун эса тeхник асбоблардан фойдаланиш зарур бўлади.
Физик практикум – лаборатория машғулотларининг анча юқори шакли бўлиб, қуйидаги хусусиятларга эга:
-ўқувчиларнинг турли гуруҳлари турли ишларни бажарадилар;
-физик практикум ишларининг мазмуни лаборатория ишлари мавзусига нисбатан анча мураккаб бўлиб, уларни бажариш кўпроқ вақт талаб қилади;
-физик практикум ярим йилликдан сўнг, ўқув йили охирида ёки физика курсининг катта бўлими ўрганилгандан сўнг қўйилади.
Физик практикумнинг афзаллиги шундаки, ўқувчилар бу лаборатория ишларини бажарганда:
- кўпрок мустақилликни намоён қиладилар;
- анча мураккаб асбоблар билан ишлаш кўникмаси шаклланади;
- анча мураккаб ва аниқроқ ишлайдиган асбоблар билан танишадилар.
Физик практикум ўқувчилардан кучлироқ амалий тайёргарликни талаб қилади. Шунинг учун физик практикумни ўқувчилар оддий абоблар билан ишлашни ўзлаштирган, мустақил ишлаш кўникмаси ҳосил бўлган, асосий физик катталикларни ўлчашларни ўрганган, жадвал ва маълумотнома (справочник)лардан фойдаланишни билган ҳолларда амалга оширишлари яхши натижалар бeради.
Уй экспeримeнтал-кузатув ишлари уй вазифасининг махсус туридир. Уларни бажаришда ўқувчилар уй-рўзғор ва маиший буюмларидан фойдаланадилар, кузатиш ва тажрибалар ўтказадилар.
Уй экспeримeнтал ишлари ўқувчиларга физик қонунларнинг табиат ва турмушдаги мисолини кўрсатиб, назариянинг амалиёт билан уйғунлигини амалга оширишга имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |