1. Физика кабинетининг жиҳозланиш тамойиллари
Давлат таълим стандартларида физика кабинетлари бўлиши ва уларнинг ишини ташкил қилишга оид кўрсатмалар берилмаган. Физика кабинетини ташкил этишнинг умумий тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1)Кабинет хоналарининг қурилиш нормаларига ва санитар-гигиенаси режим мейёрларига мос келишлик тамойили (хоналарнинг таркибий қисми ва майдони, ёритилганлиги, ҳаво иссиқлик режими).
2)Кабинетни меҳнат хавфсизлигига мос ҳолда жиҳозлаш тамойили (лаборатория столларини Электр билан таъминлашни тармоқ кучланишидан ўзгарувчан ток бўйича 36 (42) В га ва ўзгармас ток бўйича 110В га ўтказишни мўлжаллайди).
3)меҳнатни оқилона ташкил этиш талабларига мосланиш тамойили.
4)ўқитиш воситаларини бирлаштириш тамойили.
5)ўқув жиҳозларидан фойдаланиш коеффисиентини ошириш тамойили.
6)экспериментал қурилмаларни тез йиғишга имкон берадиган функсионал боғланган узелларни ва блокларни ишлаб чиқиш тамойили.
2. Ўқув техника воситалари
Екранли, товушли ва екран-товушли қўлланмалар, теле ва радио ешиттириши аудиовизуал ўқув ва тарбия воситаларига киради. Ўқув техникаси воситалари ўзига хос дидактик ва методик хусусиятларга ега. ЎТВ қуйидагиларга имкон беради:
-равон, таъсирли демонстрасия қилиш ҳисобига абстракт материални баён қилишда ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини аниқлаштиришга,
-жисмнинг хоссалари, тури, структураси, тузилиши ва асосий қисмлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишга.
-кам учрайдиган ва хавфли ҳодисаларни, асосий тажрибалар ва ноёб асбобларини ишончли идрок қилишни таъминлашга,
-физик ҳодисанинг, жараённинг механизмини молекула, атом, ядро ёки Электрон даражасида ўрганишга;
-транспорт, қурилиш, алоқа, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда асосий физик ҳодисаларнинг кўринишлари билан танишишга.
3. Намойиш (демонстрацион) тажрибаларни ўтказиш методикаси
Физикадан ўқув эксперименти ўқитиш методлари тизимига киради. Физикадан ўқув экспериментида тадқиқот ва ўлчов экспериментлари мавжуд. Тадқиқот тариқасида тажрибаларни қўйишда ўқувчилар субектив янгиликка ега бўлган маълумотларни оладилар. Ўлчов эксперименти кутилган натижаларни олишни мақсад қилиб қўяди. У айтилган тахминни ёки натижанинг дедуктив назарияларни тасдиқлайди ёки инкор қилади. Ҳар қандай эксперимент турига қуйидаги белгилар хосдир:
1)Махсус асбоблар билан ташқи олам жараёнларининг ҳодисаларга таъсири;
2)Реал ўрганилаётган боғланишларни ажратиб кўрсатиш ва иккинчи даражали ҳамда тасодиф таъсирларни йўқотиш.
3)Ҳодиса ёки жараённинг содир бўлиш шароитини планли ўзгартириш.
4)Тасодиф елементларини минимумга келтириш мақсадида тартибли ва мақсадга мувофиқ ҳаракат қилиш.
Физика ўқув эксперименти бир вақтнинг ўзида билимлар манбаи, ўқитиш методи ва кўрсатмалилик тури бўлиб ҳисобланади. Ўқув эксперименти субектив янгилик бўлган ҳодисаларни, қонунларни кашф этиш учун хизмат қилади.
Ўқувчилар тажриба ролини тушунишлари учун ҳар бир конкрет ҳолда эксперимент ва назариянинг ўзаро боғлиқлигини эксперимент таркибий қисмларининг мантиқи орқали ўрганиш тавсия қилинади. У муаммонинг қўйилишини, тажрибада текшириладиган гипотезанинг таърифини, текшириш методикасини танлашни, мантиқий-математик қайта ишлашни, тажриба натижаларини умумлаштириш ва тушунтириб беришни ўз ичига олади. Демонстрацион тажрибаларни қўйишда у ёки бу экспериментни қўйиш кераклиги ҳақидаги муаммо ёки гипотезани, одатда, ўқитувчи (айрим ҳолларда бутун синф коллективи) таърифлайди.
Экспериментал қурилма ва экспериментнинг ўзи - ўқитувчининг иши. Бунда ўқитувчилар кўпроқ кузатувчи бўлади. Улар эксперимент кўрсаткичларини ёзиб оладилар ва уларни қайтадан ишлаб чиқадилар.
Кузатиш - ўқувчилар фаолиятининг актив шакли ҳисобланади. Кузатиш вазифани, кузатиш методикасини, кузатиш натижаларини, расмлар, жадваллар ва графиклар шаклида ёзиб олишни, у ёки бу назария ёрдамида талқин қилинадиган таърифларни аниқ тушуниб олишни талаб қилади. Кузатиш натижаларини талқин қилиш (сўзли, математик, график) ўқитувчига ўқувчилар билан бирга, бир томондан, муҳим бўлган фактларни муҳим бўлмаганларидан ажратишда, бошқа томондан текшириш обектини тавсифловчи функсионал боғланишларни ўргатишга имкон беради. Амалда ҳар қандай демонстрацион тажриба ўқувчини эксперимент натижаларини мустақил равишда анализ ва синтез қилишга мажбур этади. Шунинг учун физик ҳодисаларнинг, қонуниятларнинг, қонунларнинг мазмунлари улар учун кутилмаган, ўринсиз бўлиб туюлмайди. Шундай қилиб, экспериментни қўйиш ва ундан хулосалар чиқариш ўқувчиларнинг пассив кузатиши билан эмас, балки улар фикрлашининг актив иши билан боғланган.
Демонстрасион экспериментлар мазмуний масалалардан ташқари қуйидаги ташкилий масалаларни ҳал етади: ўқувчиларни ишни бажаришда тартибга, натижаларни олишда ва таҳлил қилишда пухталикка, асбоблар билан тўғри муомала қилишга ўргатади, ўқувчиларни очиқ ёки очиқ бўлмаган кўринишда фронтал лаборатория ишларини бажариш учун тайёрлайди ҳамда йўл-йўриқ кўрсатади. Бу кўринишдаги экспериментнинг камчилиги шундан иборатки, ўқувчилар кўпинча узоқдан туриб кузатадилар, асбоблари билан ўзлари ишламайдилар, шунинг учун экспериментни қўйишда амалий малакалар ололмайдилар. Лекин, шунга карамай кўп демонстрацион тажрибалар ўқувчиларнинг амалий билим ва билиш қобилиятларининг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга ега. Масалан, қаттиқ жисмнинг иссиқдан кенгайиши ва совуқдан торайиши, суюқликларнинг иссиқдан кенгайиши ва совуқдан торайиши кўргазма тажрибалар ДТС ва дастурда кўзда тутилган. Бу тажрибаларни кўрсатишда фанни ўрганиш бўйича ўқувчилар амалий малакаларга биринчи қадам қўядилар. Иккинчи муҳим қадам - лаборатория иши «Термометр ёрдамида ҳаво ва суюклик ҳароратини ўлчаш» ишини бажаришда қўйилади. Яна бир мисол: 6-синфда ёруғлик манбалари, ёруғликнинг тўғри чизик бўйлаб тарқалиши, соя ва ярим соя ҳосил бўлиши, ёруғликнинг кўзгулардан қайтишини кузатиш, ёруғликнинг ҳаво ва сув чегарасида синишини кузатиш, ясси кўзгуда тасвир ҳосил қилиш, линзалар кўргазма тажрибалар киритилган. Бу кўргазма тажрибалар ўқувчиларни ясси кўзгу ёрдамида ёруғликнинг қайтишини ўрганиш, призма ёрдамида ёруғликнинг спектрга ажратилишини ўрганиш лаборатория ишларини бажаришга тайёрлайди.
Физика амалиёт ҳақидаги фандир. Унинг барча хулосалари ва эришган ютуқлари кузатишлар, ўлчашлар туфайли вужудга келган. Шу сабабли умумий ўрта таълимда физикани ўқитиш, тажриба-намойишлар кўрсатиш, лаборатория машғулотларини ўтказиш билан чамбарчас боғлангандир. Шунинг учун физика ўқув хонаси талаблар даражасида замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланиши зарур. Ўқувчилар назарий олган билим, кўникмаларини амалиётда кўрсатиш орқали малакалари шакллантирилади. Натижада ўқувчилар билим самарадорлигини ошишига ва уларнинг фанга бўлган қизиқишларини ошириш имкониятини беради.
Физика фани қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
физика фанини ўқитишда кўргазмалилик;
физик тажрибаларни кузатиш;
дарс жараёнида тажриба- намойишлар кўрсатиш ва лаборатория ишларини бажариш;
дарсдан ташқари тўгарак ишларида тажриба- намойишлар кўрсатиш ва лаборатория ишларини бажариш;
Тажрибаларнинг асосий мақсади – физик тушунчалар, қонунлар, назарияларни шакиллантиришга, фикрлаш, мустақиллик, амалий ўқув ва малакаларни ривожлантиришга, шу жумладан, физик ҳодисаларни кузата билиш, оддий тажрибаларни, ўлчашларни бажара олиш, асбоб ва ускуналарни ишлата билиш, тажриба натижаларни таҳлил қила билиш, умумлаштириш ва хулосалар чиқаришга ёрдам беришдир.
Дарс жараёнида қилинадиган бу тажрибалар ўз мазмуни бўйича дарс мавзуси билан бевосита боғланган қисқа муддатли кузатишлар, ва ўлчашлардан иборатдир .
Тажрибаларнинг қуйидаги турларга киритилган :
Физик ҳодисаларни кузатиш ва ўрганиш
Моддаларнинг хоссаларини ўрганиш
Ўлчов асбобларни тузилишини, ишлашини ва уларни ишлатиш қоидаларини ўрганиш.
Физик катталикларини ўлчаш.
Физик катталиклар орасидаги боғланишни кузатиш
Физик қонунларни ўрганиш.
Экспериментал масалалар
Тажрибалар ўқувчиларнинг билиш имкониятларига мос тушади, улар ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини босқичма-босқич шакллантиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |