Хулоса ва тавсиялар Машҳур файласуфлардан бири Аристотел эзгулик ҳамма жойда иккита шартга: ҳар қандай фаолиятнинг пировард мақсадини тўғри белгилашга ва унга эришишнинг тегишли восита ва усулларини танлашга боғлиқлиги ҳақида гапирган эди. Дарсни муваффақиятли ўтказиш учун аввало дарсни ташкил қилиш бўйича педагог фаолиятининг мақсадини, у нимага эришмоқчи эканлигини аниқлаб олиш, кейин мақсадга эришишга ёрдам бериш воситани белгилаш, сўнгра эса мақсадга эришиш учун қандай ҳаракат қилиш усулини аниқлаб олиши зарур.
Таълим тизимини замонавий ахборот ва педагогик технологиялари билан жиҳозлаш, ўқув жараёнида замонавий компьютерлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, таълим сифатини оширишда турли кўринишдаги электрон ўқув қўлланма ва ўқув-назорат дастурлари яратиш ҳамда улардан ўқув жараёнида фойдаланиш асосий вазифалардан бири бўлмоқда.
Бу борада республикамизнинг турли олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, етук олимлар ҳамда ходимлар ўз олдиларига вазифалар қўйган ҳолда иш олиб бормоқдалар.
Битирув малакавий ишнинг мақсади академик литсейларида бўлажак мутахассисларни тайёрлашда таълимнинг фаол усуллари ва ноанъанавий дарслар ташкил қилишда электрон дарсликлар, ҳамда улардан фойдаланиш масалаларини яратишдан иборат.
Бу мақсад ва вазифаларга эришиш учун бу соҳага доир илмий ва методик адабиётлар батафсил ўрганилди.
Натижада ўқувчиларга таълим беришнинг фаол усулларидан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар яратишга эришилди.
Ушбу битирув малакавий ишда ёритилган фикр ва мулоҳазалардан фойдаланиш нитижасида ҳар бир фан ўқитувчиси:
-фанлардан ташкил қилинадиган ўқув машғулотлари замонавий шаклларда яратиш;
-фанлардан кўргазмали ўқув-услубий материаллар тайёрлаши;
-ноанъанавий дарслар ташкил қилиш ва уларни ўтказишни янада пухта эгаллашлари мумкин.
Ўқув жараёни сифатини оширишда электрон дарслик ва ўқув назорат дастурларининг ўзига яраша қулайликлари мавжуд. Шунингдек, ўқувчиларга компютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ноаъанавий дарсларни ташкил қилиш, мустақил билим олиши ва ўзлаштириш натижаларини ўз вақтида аниқлашга эришадилар.