Филологические науки: состояние, перспективы, новые



Download 3,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/115
Sana23.02.2022
Hajmi3,3 Mb.
#159044
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115
Bog'liq
filologicheskie nauki sostoyanie perspektivy novye paradigmy issledovaniy

М.О. Қобулова
Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ
университети 1-курс талабаси,
Тошкент, Ўзбекистон 
Илмий раҳбар: М. Умурзоқова (PhD), 
Тошкент, Ўзбекистон 
РАУФ ПАРФИ ШЕЪРЛАРИДА ҚАҲРАМОН РУҲИЙ 
ҲОЛАТИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ 
Бадиий матнда тилнинг коммуникатив вазифасидан кўра 
эстетик вазифаси асосий ўринда туради. Бадиий асар тили ўзининг 
ширадорлиги, оҳорлилиги, гўзаллиги билан китобхонни ўзига 
жалб қилади. Гўзал ифода ва мазмуннинг уйғунлиги сўз 
санъаткорининг маҳоратидан далолат беради. Сўзловчи ўз 
нутқининг фақат ташқи шаклига эътибор бериб қолмасдан, турли 
маъно нозикликларига эътибор қаратади, лисоний ифода 
имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилади. 
Ижодкорни бошқалардан ажратиб турувчи жиҳат воқеликни ўзгача 
рангларда кўра олиши ва уни мураккаб ва муҳташам ҳодиса 
(профессор Н.Маҳмудов таъбири) воситасида китобхонга етказа 
олишидир. Ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Рауф 
Парфи шеъриятини кузатар эканмиз, улуғ сўз санъаткорининг сўз 
қўллашдаги маҳоратига тан бермай иложимиз йўқ. «Назм – тил, 
хусусан, сўз ўзининг бутун ифода имкониятларини, оҳангу 
мусиқасини ҳам, маъно товланишларию инжаликларини ҳам, 
турфа муносабату ҳаракатини ҳам намойиш эта оладиган саҳна» 
[1, 4] бўлиб, бу саҳнада маҳорат билан роль ўйнаш учун 
ижодкордан катта иқтидор талаб қилинади. Бадиий матнда 
қўлланиладиган тасвирий воситалар ижод намунасини ўқишли 
қилиши билан бирга мазмундаги ифодалиликни ҳам маромига 
етишига сабаб бўлади. Айнан ижодкор китобхонга етказиб 
беришни истаган маънони ана шу бадиий санъат таркибида ҳам 
бериши адабиётда кузатиладиган ҳодиса. Бадиий тасвир
воситаларига кўпроқ юк юклайдиган Рауф Парфи ижодини 


165 
чуқурроқ ўрганадиган бўлсак, унинг шеърларидаги ўзига хослик, 
бетакрор ифода, оҳорлиликни турли тил воситалари ёрдамида 
юзага келганлигига гувоҳ бўламиз. Шоир шеърларида лирик 
қаҳрамоннинг турли руҳий ҳолатлари, изтироблари, кечинмалари 
тил воситасида юзага чиқади, китобхонни ўйлашга, мушоҳада 
юритишга ундайди. « Инсон ўз хотирасида сўзларнинг маънолари 
билан бирга уларнинг объектив оламда ўз сезги аъзолари орқали 
ҳис этган хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни ҳам сақлайди. 
Шу сабабли муайян сўз уни эшитгучи одам хотирасида муайян 
ассоциацияларни пайдо қилади» [3, 68] 
Совуқ. Атроф темир. Қўлимни очдим, 
Елкамда чатнади қайноқ қўрғошин... 
Шеърий парчада қўлланилган совуқ, темир, чатнамоқ 
сўзлари ўқувчи шуурида совуқ, этни жунжуктирувчи ҳолат пайдо 
қиладиган кайфиятни уйғотади.
Табиат тасвири ҳам қаҳрамонинг руҳий ҳолатига ишора 
қилади. Қуйидаги мисраларда ўйга чўмган кундуз, туннинг 
яқинлиги хаёлга толган қаҳрамон кечинмаларини акс эттирган. 
Кундуз ўйга чўмар, тун яқин 
Осмон янглиғ оқшом пардаси. 
Олис уфқ четида ёрқин 
Кўкнинг қизил шоҳи пардаси. 
«Турли шеърларни мутолаа қилганимизда бизда турли 
кайфиятнинг пайдо бўлишига аввало, унинг оҳанги ва ассоциатив 
сўзлар пайдо этувчи реакция сабаб бўлади» [3, 69]. Қуйидаги 
мисраларда инсоннинг кўзларга малҳамлигиилиқ табассум билан 
ўлиши тингловчига ҳам илиқ кайфият улашади.
Умринг жуда қисқа бўлса ҳам, 
Дунёга шаффофлик бўлиб тўласан. 
Сен жамики кўзларга малҳам, 
Илиқ табассуминг билан ўларсан. 
Шоир шеърларини кузатар эканмиз, қаҳрамон руҳий 
ҳолатидаги безовталиклар уни мушоҳада юритишга ундайди. Ўз-
ўзини сўроқ қилишга, қадамини сарҳисоб қилишга ундайди, шунга 
мувофиқ сўзлар танлайди. 
Фурсат ўтмақдадир. Вақт бу - беомон, 


166 
Омонат дунёда омонат одам. 
Виждон шеваси бор, меҳроби иймон 
Асл инсонларин чорлайди бу дам
Келтирилган мисралардаги фурсат, вақт, омонат дунё, 
омонат одам, виждон, меҳроб, иймон сўзлари ассоциатив 
муносабатни ҳосил қилган. «Бадиий матнда қўлланган ассоциатив 
муносабатдаги бирликлар таҳлили орқали ижодкорнинг воқеликни 
идрок этиши ва у ҳақдаги тасаввурлари, лексик заҳираси, заҳира 
кўлами ҳамда таркиби, ижодкорнинг сўз танлаш маҳорати ҳақида 
қимматли билимларга эга бўлиш мумкин» [2, 64]. 
Қаҳрамон атрофдаги ҳар бир воқеликдан таъсирланади. 
Руҳиятидаги изтироблар, қайғу жонини сапчиб бўғзига осилишига 
сабаб бўлади, шу тариқа гўзал ифодалар юзага келади. 
Ҳеч нарса кўтармас кўнглимни маним,
Сапчиб бўғзимга осилади жон. 
Додимга етмайди на дўст, на ғаним 
Санъаткор бахтиёр бўлмас ҳеч қачон. 
Ҳар бир инсон туғилиб ўсган ҳудудига нисбатан ўзгача меҳр 
туяди ва шу ҳудуд сўзлашуви, яъни шеваси ҳам унинг қалбига 
бошқа тиллардан, шевалардан энг кўп яқин бўлади. Демак, иймон 
меҳроби қалбига она ватани каби муқаддас қилиб виждонни ҳам 
жойлаган инсонларни чорлайди. Меҳроб энг пок, қутлуғ жой. 
Демак, меҳроб юрагига виждон туйғуси жой олган инсонларнигина 
қабул қилар экан. 
Қуйидаги бетакрор мисраларга эътибор берайлик:
Фалакка санчилиб қолган сўзим бор, 
Оловлар, чаманлар ичра ўзим бор
Фалакка санчилиб қолган сўзни тасаввур қилишимиз учун биз 
осмонни қаттиқ жисм дея, сўзни эса ўткир тиғли қурол дея 
тушунишимиз керак. Ана шундан кейин лирик қаҳрамоннинг 
ҳолатини ҳис қила оламиз. Демак, қаҳрамонимиз тақдирдан 
норози. Атрофидагилар у истагандек эмас, қалбини ҳис қила 
олмаяптилар, у хоҳлаганидек меҳр беролмаяптилар ва у осмонга 
сўз қуроли билан ҳужум қилади, афсуски, ночорлиги сабаб ғалаба 
қилолмайди ва қуроли санчилиб қолиб кетаверади. Қанчалар 


167 
ғаройиб ўхшатиш ва бу фақат Рауф Парфидек буюк қалам 
соҳибигагина тегишлидир. 
Қуйидаги мисраларга алоҳида эътибор қаратайлик: 
Одимларимиз бирдир бизнинг,
Шу бахтли, шу бадбахт дунёда.
Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу деган иборани 
ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо дунёни бир сифатлашдаёқ ҳам 
бахтли, ҳам бадбахт дейиш фақатгина етук қалам соҳибининг 
қўлидан келади. Ҳозирда анчайин ривожланиб бораётган
психолингвистика фанида инсонларнинг сўзни қабул қилиш 
жараёнида мияда сўзнинг маъносига кучли эътибор берилишини ва 
англанган маънодан кейин юзага худди шундай маънони акс 
эттирадиган ифода чиқишини эътироф этишади. Ушбу мисраларни 
ўқир эканмиз юзимизда аввало қувончни, ана ундан кейин 
изтиробни кўришимиз мумкин бўлади. Бу икки аччиқ ҳақиқатни 
бир қолипга солиб ифодалаш китобхоннинг қалбидаги қалин китоб 
варағидек зичланиб қолган ҳисларини жунбушга келтирса, не 
ажаб. 
Эҳтимол, қаламни бекор қистайман, 
Нетайин, ростини айтгин, онажон. 
Яшил дарахтзорни ечинтирар куз, 
Пойимда баҳорнинг алвидо уни.
Лирик қаҳрамон чорасиз қолади, шу сабаб ёрдам сўраб 
онасига мурожаат қилади. Инсон неча ёшда бўлса-да, она учун ҳар 
доим бола бўлиб қолиши, шу сабабли ундан мадад кутиши 
қаҳрамоннинг онасига илтижоли сўроғи сифатида намоён бўлади. 
Жонлантириш воситасида юзага келган гўзал ифодалар шоир 
шеърларининг ўзига хослигини таъминлайди. Шоир шеърларини 
ўқир эканмиз, қаҳрамон руҳиятидаги ғазаб, аламзадалик, 
норозилик сўзлар воситасида бизнинг руҳиятимизга ҳам кўчади.
 
Адабиётлар 
1. Йўлдошев М. Чўлпон сўзининг сирлари. – Тошкент: Маънавият, 
2002. – 80 б. 
2. Лутфуллаева Д. Ассоциатив тилшунослик назарияси. – 
Тошкент, 2017. – 140 б. 


168 
3. Худойберганова Д. Матннинг атропоцентрик тадқиқи. – 
Тошкент: Фан, 2013. – 136 б.
© Қобулова М.О., 2019 
УДК 81–119

Download 3,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish