Феноменал хотира: хотирани мустаҳкамлашнинг 70 усули / тузувчи ва нашрга тайёрловчи Суннат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/85
Sana23.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#147988
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85
Bog'liq
1245-f214a7f2

хОтИРАнИ РИВОжлАнтИРИШДА
Онг ОСтИнИнг ЎРнИ 
Сиз онг остининг ажойиб имкониятлари 
ҳақида эҳтимол эшитгандирсиз. Бу онгнинг 
бизнинг руҳиятимизда катта роль ўйнайдиган 


146
таркибий қисмларидан биридир. Онг ости биз-
нинг юриш-туришимизни белгиловчи чуқур 
жараёнларни бошқаради. Онг ости соҳасида 
мустаҳкамланган ҳар қандай ғоя бизнинг қа-
рорларимиз, ҳаракатларимиз, воқеаларга му-
носабатларимизга таъсир қилади.
ХХ аср бошида француз до-
рихоначиси ва ўз­ўзини ишонти-
ришнинг гениал муаллифи Эмиль 
Куэ руҳий ҳолат ва ўзини тутишга 
маълум бир шахсий хусусиятлар-
ни ривожлантириш, инсоний за-
ифликларга қарши курашга таъ-
сир қилиш усулини таклиф қилди. 
Онг остидан бизнинг табиий хотирамизни 
яхшилаш ва ўқитиш жараёни (гипнопедия)
ни енгиллаштириш учун фойдаланиш мум-
кин. Онг остидан фойдаланишнинг энг од-
дий усули – ўз-ўзини ишонтириш. 
Онгнинг тана жисмоний ҳолатига тўғри-
дан-тўғри таъсир қилиш ҳақидаги тезисга 
асосланиб, Э.Куэ касалликка қаршилик кўр-
сатиш ва соғайиш жараёнини тезлаштириш 
технологиясини ишлаб чиқди. Куэнинг фикр-
лари ва хулосаларига ҳурмат билдирган ҳолда 
шуни ҳам таъкидлашимиз лозимки, ўз-ўзини 
ишонтириш бўйича у таклиф қилган формула-
лар орасида самарасиз иборалар ҳам бор. Ма-
салан, у ҳар куни исталган нуқтаи назардан 
қаралганида ҳам «мен кундан-кунга яхшироқ 


147
ва ундан ҳам яхшироқ яшаяпман» деб такрор-
лашни таклиф қилган эди. 
Куэ яшаб ўтган даврдан бери ўз-ўзини 
ишонтириш тамойиллари янада ривожланти-
рилди ва бу усул ҳақиқатан ҳам ажойиб нати-
жаларни бермоқда. Ўз-ўзини ишонтиришнинг 
у қўлланилади ган ҳамма соҳалардаги баёнини 
бериш бизнинг вазифамизга кирмайди. Ўз-ўзи-
ни ишонтиришнинг хотирани ривожлантириш 
учун қўлланилиши билан кифояланамиз. 
Ўз-ўзини ишонтириш техникаси сиз эриш-
моқчи бўлган нарсанинг мазмунини ўз ичига 
олган бир геннинг ўзини такрорлашдан (кет-
ма-кетига 20 мартагача) иборатдир.
Кун давомида ўз-ўзини ишонтириш бўйи-
ча учта сеанс ўтказиш мумкин:
– эрталаб, уйқудан тургандан сўнг;
– пешинда;
– кечқурун, уйқудан аввал. 
Бу оддий машқ онг остида аста-секин так-
рорлаётган гапимиздаги ғояни мустаҳкам-
лайди (бу жараённи аутоген машқи ёки ауто-
тренинг дейиш ҳам атайдилар). Онг ости 
соҳасида, ўз навбатида ғояни амалга оши-
риш жараёнига қўшилади. 
Хотирани ривожлантириш учун ўз-ўзини 
ишонтириш ибораларига мисол:
– мен хотирам яхшиланаётганини сезяпман;
– мен хотирамга борган сари кўп ишони-
шим мумкинлигини ҳис қиляпман.
Янада кўпроқ натижаларга эришиш учун
инсон ўзини кўпроқ ишонтириш керак:
– мен ўқиганларимни борган сари яхшироқ 
эслаб қоляпман;


148
– менинг исмларни ёдлашга бўлган хоти-
рам кундан-кунга яхшиланмоқда.
Ўзингиз танлаган гапни диққатни беихти-
ёр гап маъносига жамлаб, йигирма марта-
гача такрорланг. Агар бир неча марта так-
рорлаганингиздан сўнг диққатингиз бошқа маъ-
нога кўчадиган бўлса, бундан ўнғайсизланманг, 
гапни такрорлашни давом эттираверинг.
Ўз-ўзини ишонтириш сеанси самарали бўли-
ши учун, ўзингиздаги кичкинагина асабийлик 
(танглик)ни ҳам бартараф этишингиз лозим. 
тинчроқ жойга бориб ўтиринг ёки ёнбошланг. 
Ҳамма мушакларни бўш қўйинг, кўзингизни 
юминг. Кейин гапингизни так рорлай бошланг.
Гап танлаганингизда қуйидаги қоидаларга 
риоя қилинг:
1. Иборангиз содда ва битта гапдан ибо-
рат бўлиши керак. «Мени мураккаб савол би-
лан ноқулай ҳолатга солмоқчи бўлганларга 
нисбатан менда доим жавоб тайёр бўлади, 
чунки менинг хотирам аъло даражада» каби 
гап ларни ишлатманг.
2. Гап ижобий маънога эга бўлиши лозим. 
«Менда инглиз тилини ўрганишимда муаммо 
йўқ» деб айтманг. Гапни қуйидаги тарзда ту-
зинг: «Мен инглиз тилини борган сари осон-
роқ, қийналмасдан ўрганяпман».
3. Гап ҳаддан ташқари умумий бўлмаслиги 
керак: «Менинг ақлий қобилиятим кун сайин 
яхшиланяпти», деманг.
Гапларни ўзингизнинг аниқ муаммоларин-
гизни ҳисобга олиб танланг. Масалан:
– «Мен хотирамга ишонишим учун асослар бор!»


149
– «Кун сайин менинг эътиборлилигим яхши-
ланмоқда!»
– «Қонунларни эслаб қолишим кундан-кун-
га яхшиланмоқда!»
– «Тиббиётни қанча кўп билиб олсам, хоти-
рам шунчалик ишончли бўлади» ва ҳоказолар.
Гап ҳаддан ташқари қатъий бўлмаслиги лозим.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish