3-мавзу : Ғазал ва ғазалиёт. Тағаззул, насиб ва ташбиб
Режа:
1. Ғазал ва тағаззул ҳақида
2. Ғазал ва ғазалнавислик жанрнинг шаклланиши ва тараккиёти
3. «Қисаси ар-Рабғузий” даги туркий илк ғазал ва тахаллус
4. Ўзбек мумтоз адабиётида ғазал ва ғазалнавислик анъанаси ва бунда Алишер Навоийнинг ўрни.
Таянч сўз ва иборалар: Ғазал, ғазалиёт, насиб – ишқ баёни, ташбиб – табиат лавҳаси гоҳо ошиқ аҳволи, тағаззул – ишқий шеърлар. “Қисаси ар-Рабғузий” да “Ғазал” сарлавҳасида шеърлар “Муҳаббатнома”да туркий ғазал. “Қисаси ар-Рабғузий”даги иккинчи ғазал туркий илк ғазал, унинг мақтаъида тахаллус қўлланилиши. Навоий лирикаси. Ўзбек классик шеърияти жанрларида ғазалнинг муламмаъ (ранг-баранг), мувашшаҳ (зевар, зеб берилган), мушоира (саволу жавоб), ғазали зуқофиятайн (қўш қофияли), ғазали зеб қофия (матлаъдан мақтаъгача барча мисраларнинг ўзаро қофияланиши) каби қофияга биноан шакллари.
Маъруза баёни:
Ғазал ўз тадрижий такомили давомида қасиданинг бошланғич бўлаги насиб ва ташбиб доирасида шаклланиб, кеейинчалик тағаззул истилоҳида аталиб, ниҳоят ғазал унвонини олган. Насиб – ишқ баёни, ташбиб – табиат лавҳаси гоҳо ошиқ аҳволи, тағаззул – ишқий шеърлар шу хилда номланган. Ана шу тариқа ғазал мустақил шеърий шакл сифатида ўзига хос тараққиёт босқичини босиб ўтди, ўзбек мумтоз адабиётида унинг алоҳида ўрни бор. “Қисаси ар-Рабғузий”нинг икки ўрнида “Ғазал” сарлавҳасида бири тўрт байтли, иккинчиси беш байтли шеърлар келтирилса, “Муҳаббатнома”да туркий тилли тўрт ғазал мавжуд. “Қисаси ар-Рабғузий”даги иккинчи ғазал туркий илк ғазал бўлиши билан эътиборли, унинг мақтаъида тахаллус қўлланган:
Рабғузий қул Носируддин табъи турлук сўз тузар,
Гулчираб усрук ўлай кўз боқса қуймоч қошидин.
Яна шу асар бағрида келтирилган “Байт. Баҳорийёт” сарлавҳасидаги қасидада ҳам тахаллус мавжуд ва ғазал истилоҳи учрайди:
Ҳури ин ужмоҳ ичинда енг солиб таҳсин қилур,
Ёз уза мундоғ ғазаллар аймишди Носир Рабғузий.
Ғазал – арабча сўз ва араб тилида “ғайн” ва “зайн” ҳарфлари фатҳа (забар) билан ёзилади, “зайн” изидан “алиф” ҳарфи мавжуд, демак у ғазол деб ўқилиши лозим. Ғазолнинг ғазал бўлиб кетиши ҳеч гап эмас, ғазол – кийикнинг боласи, гўзал оҳу демакдир, ғазол – нар оҳу, ғазола – мода оҳу, “Ғиёс ул-луғат”да ғазолнинг офоб-қуёш маъноси борлиги ҳам айтилган. Ҳофиз Хоразмийнинг бир ғазалида:
Кўз қарартур жумла арбоби маоний сўзума,
Ул ғазол учун қачонким айтсам Ҳофиз ғазал. –
дейилиб, ғазол – гўзал, ҳур, пари, малак, ҳусн эгаси, чиройли маъноларини кашф этмоқда. Алишер Навоий ҳам бир ғазалида шу хил ҳолатга ишора қилади:
Шўх икки ғизолингни ноз уйқусидин уйғот,
То уйқулари кетсун, гулзор ичида ўйнот. –
бу ерда ғизол сўзи орқали кўзга урғу берилмоқда, нашрда ғизол ёзилиб кетилган, аслида ғазол бўлишини мантиқ тақозо этади.
Ғазал қурилишига кўра пароканда, якпора (воқеабанд, мусалсал ҳам дейилади) ғазалларга бўлинади, мавзу эътибори ила эса ошиқона, орифона, риндона, ҳажвиёна (ҳажвий), ахлоқий-таълимий, табиат васфи, шиорий-чақириқли ғазаллар тури мавжуд. Ғазал қофия тизимига доир бўлинишларга ҳам эга, булар: оддий ғазал (анъанавий дейилса мақбул), яъни матлаъ мисраларининг ва қолган байтлараро жуфт мисраларнинг ўзаро бир хил қофияланиши. Қитъа ғазал (ғазали қитъа), яъни матлаъдан мақтаъгача фақат жуфт мисраларнинг қофияланиши, тоқ мисраларнинг очиқ қолиши ҳодисаси. Ғазали ҳусни матлаъ, ғазали зеби мабдаъ (ҳам дейилади), яъни иккинчи байтнинг матлаъга монанд қофияланиши, ғазали мусажжаъ (ички қофияли ғазал), чунончи:
Лабинг бағримни қон қилди, кўзумдин қон равон қилди,
Нега ҳолим ёмон қилди, мен андин бир сўрорим бор (Бобур).
“Ўзбек классик шеърияти жанрлари”1 китобида ғазалнинг муламмаъ (ранг-баранг), мувашшаҳ (зевар, зеб берилган), мушоира (саволу жавоб), ғазали зуқофиятайн (қўш қофияли), ғазали зеб қофия (матлаъдан мақтаъгача барча мисраларнинг ўзаро қофияланиши) каби қофияга биноан шакллари кўрсатилади. Аммо бу хил қофияланиш ҳолати нафақат ғазалга хос ёки муламмаъ, мувашшаҳ, мушоира сингари шеър шакллари, балки қолган шеър шакллари учун ҳам хос ҳодисадир. Ғазалнинг байтлар миқдори еттидан кам (беш байтли ғазаллар ҳам бор) ва ўн бешдан ошмаслиги лозим, лекин 21 байтли ғазаллар борлиги аниқланган, аслида ғазалнинг чегараси 19 байтгача, ундан ортиқ бўлса, қасида дейилади.
Юқорида қасида жанри муносабати билан насиб, ташбиб номли қасида қисмлари хусусида гапирилиб, яна шу насибу ташбибларнинг бир нарса деб аталиши ва кейинчалик уларнинг тағаззул истилоҳи билан номлаш эслатиб ўтилди. Ниҳоят кейинги даврларга келиб ғазал истилоҳи устуворлаша бошлаган экан. Буларни тушуниш ва англаш учун, насиб, ташбиб ҳамда тағаззул калималарига изоҳ лозим. Насиб – нисбатан катта лирик асарларда, хусусан, қасидада асосий мақсадни баён қилишда олдин, муаллиф табиат манзараси, йил фасли, дўстлар ёди каби ҳолатлар тасвир этилади. Умуман насиб қасиданинг мукаддима қисми ҳисобланади, ҳатто оддий хат –номаларнинг бошланмаси ҳам насибга тааллуқлилик касб этади. Ташбиб –қизлар жамоли, чиройи, ишқ-муҳаббат васфи жамланган бўлиб, мазкур асарнинг дебоча қисми ҳисобланади. Аксар илмий ва назарий адабиётларда насиб ҳамда ташбиб бир-биридан фарқ қилинмаган ва улар бирининг ўрнига иккинчиси баробар ишлатилаверган. Ўрта асрларга келиб эса насибу ташбибни тағаззул деб аташ одат тусига киради. Тағаззул ва ғазал ўзакдош сўзлар сирасига кирса-да, турлича истилоҳларни ифодалайди, чунончи тағаззул манзум асарнинг дебочаси, яъни узвий бир кисми ҳисобланади. Ғазал – маълум мустақил адабий жанрдир, аммо тағаззулнинг доираси нисбатан кенгрок бўлиб, гоҳо у ғазал маъносини ҳам қамраб олади. Шу тариқа IX-X асрларнинг бошларига келиб, ғазал, умуман, ишқий шеър маъносида ишлатила бошланади. (Мусулмониён Р. Назарияи адабиёти. –Душанбе: Маориф, 1990. – С. 213-214).
“Ғазал асл луғатда хотинлар, уларга ишқ қўйиш ва дўст бўлишга интилишдир. Ғазалда хотинларга дўстлик ва уларга дилнинг ҳаваси тасвирланади” (Носиров О. – Б 10-11.) умуман, ғазал мустақил лирик жанр ва у етти-ўн икки байтли (ёки ундан кам ёки кўп ҳам бўлади, унинг қофияланиш тизими аа, ба, ва – тарзидадир. Ғазал хусусида таърифлар кўп, лекин шулар ичида XIX асрда яратилган Қабул Муҳаммаднинг “Ҳафт қулзум” (“Етти денгиз” асари) алоҳида ажралиб туради, боиси муаллиф олти-етти асрлик назарий анъанани якунловчи хулосалар битади. «Балки газал лугатда ҳотинларга дуст булишга интилиш демакдир. Истиклоҳда шундай шеърки, бу хил вазн ва кафияда бир неча байт айтилган бўлиб, аввалги миралари ўзаро кофияланади, уни матлаг ёки мабдаъ дейдилар. Агар иккинчи байтнинг мисралари ҳам ўзаро кафиядор бўлса, забиматлаг, ҳусниматлаг дейилади. Шурт шуки газалнинг чегараси 11 байтдир, баъзилари газалнинг чнгараси 12 байт, баъзилар 19 байтгача булади, дейдилар. Биз 27 байтли бир газални ҳам учратдик, лекин газалнинг чегараси 19 байтгачадир, ундан ортик бўлса, уни қасида дейдилар» (Носиров О-Б. 12-13).
Ўзбек адабиётшуностгида газал жанрига оид катор макола ва кулланмалар яратилди академик адиб ҳасос шоир М. Шайҳзода, атоҳли невоийшунос Н. М. Маллаевларнинг Навоий таҳлилига оид моделлари шулар жумласидандир. Шунингдек газал жанр етук адабиётшунос А. Ҳайитметовнинг «Навоий лирикаси» (Тошкент фан 1961) олимлар О. Носировнинг «Ўзбек адабиётида газал» (Тошкент адабиёт ва санъат нашриёти, 1972), Р. Орзибековнинг «Ўзбек лирик газал ва мусаммат» (Тошкент фан, 1976), Ё. Исҳоковнинг «Навоий пантикаси» (Тошкент фан, 1983) ва бошка тадкикотларда кенг таҳми этилган. Бу соҳада О. Носировнинг ишлари анча эътиборли, олим газал мавзуида номзодми ишни ҳимоя килди. Ишда газалнинг композицион жиҳатдан, кофияга курс ва мавзу эътибори ила булинишлари тасниф этилади. Чунончи газалнинг кофияга кура турларини кўздан кечирайлик, унинг куйидаги турлари бор:
Оддий газал (бу унчалик тўғри эмас, уни анъанавий деб аташ макбулрок туюлади), бу газал турида факат биринчи байт ўзаро буи хил (а-а) кофияланади, колган байтлардаги жуфт мисралар биринчи байтга мос кофияланади ва байтлардаги токмисралар очик колади, яъни (б-а, в-а, д-а ва ҳ)
Кун ҳамалга кирди эрса, келди олам Наврўз
Кечти Баҳман замҳарир киш, колмади кори, бўзи
Газали ҳусни матлаъ-бунда нафакат матлаъ балки матлаъдан кейинги байт мисралари ҳам кофияланади, яъни газалда икки матлаъ мавжуд булади.
Тун окшом булдиву келмас мени шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.
Не ғам кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўрунмас бўлса кўксум ёрасидин доғи пинҳоним (–Б.292).
Do'stlaringiz bilan baham: |