Фавқулодда вазиятларда бириичи ёрдам кўрсатиш қоидалари


Иккинчи қоида: Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш, жабрланувчининг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатларни аниқлаш ва зудлик билан ушбу ҳолатларни бартараф этиш



Download 100 Kb.
bet3/10
Sana30.03.2022
Hajmi100 Kb.
#518205
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ

Иккинчи қоида: Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш, жабрланувчининг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатларни аниқлаш ва зудлик билан ушбу ҳолатларни бартараф этиш.
Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни қуйидаги қоидаларга амал қилган ҳолда бошланг:
1. Жабрланувчи ҳушида эканлигини аниқланг.
2. Жабрланувчидан: "Сизга ёрдам керакми?" - деб сўранг.
3. Агар жавоб бўлмаса, унинг елкасини (трапециясимон мускулини) сиқиб кўринг. Уни туртманг ва қимирлатманг, бу унинг жароҳатини янада оғирлаштириши мумкин.
4. Жабрланувчининг ҳуши ўзида бўлмаса билингки унинг ҳаёти хавф остида.
Ҳушини йўқотган одамнинг тил мускуллари бўшашади. Тилда қоннинг кўплиги сабабли у сув тўлдирилган шар каби пастга нафас йўлига “оқиб” тушади ва нафас йўлини тўсади. Оқибатда аввал нафас олиш, кейин юрак уриши тўхтайди.
Сизнинг саволингизга жавоб бермаган жабрланувчига нисбатан сизнинг ҳаракатингиз қуйидаги тартибда олиб борилиши лозим:
1. Нафас йўллариннг ўтказувчанлигини текшириш.
2. Нафас олишнинг мавжудлиги ёки йўқлигини текшириш.
3. Томир уришини текшириш.


1. Нафас йўллариннг ўтказувчанлигини текшириш.
Нафас йўллари деганда оғиз ва бурундан бошлаб ўпкагача бўлган, ҳаво ўтадиган йўл тушунилади. Нафас йўлларини нимадир тўсиб қўйса, жабрланувчи бўғила бошлайди ва унинг организми керакли миқдорда кислород билан таъминланмайди, натижада унинг ҳаёти хавф остида қолади. Бундай ҳолат шошилинч вазият ҳисобланади. Шунинг учун жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишда асосий эътибор нафас йўлини тиклашга қаратилади.
Нафас йўллари ўтказувчанлигининг бузилишига беҳушлик сабабли тилнинг осилиб томоқ ичига кириб нафас йўлини тўсиб қўйиши, жароҳат ёки заҳарли модда таъсирида нафас йўлларининг шишиши, нафас йўлларига ёт жисмларнинг (қусиқ, сўлак, тиш протезлари, тупроқ ва ҳ.к.) кириб қолиши сабаб бўлади.
Жабрланувчи қандай жароҳат олган бўлмасин (кўп қон кетишидан ташқари) унинг нафаси бор-йўқлигини текширмасдан туриб уни қўзғатманг.
Агар жабрланувчининг нафаси ва томир уриши аниқланмаса уни чалқанчасига ётқизинг ва зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатишга киришинг. Жабрланувчини чалқанчасига ётқизишда имкон даражасида унинг умуртқа поғонаси билан боши бир чизиқда бўлишига ҳаракат қилинг. Ёдингизда бўлсин агар жабрланувчининг нафас олиши ва томир уриши аниқланса уни чалқанча ётқизишга ҳаракат қилманг. Уни ёнбошлатиб ётқизинг. Бундай ҳолатда тил жабрланувчининг нафас йўлларини бекитмайди. Бу ҳолат жабрланувчининг қусиқ, қон каби ажралмаларга тиқилиб қолишининг ҳам олдини олади.
Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш учун жабрланувчининг бошини орқа томонга энгаштиринг ва иягини кўтаринг. Бунда пастки жаққа ёпишган тил тепага кўтарилиб нафас йўлларини очади. Агар жабрланувчининг бўйин соҳасида жароҳат борлигига гумонингиз бўлса бошни орқа томонга энгаштирмасдан пастки жағ олдинга силжитилади. (Бу усул билан кейинчалик танишамиз) Агар жабрланувчининг нафас йўлларида бегона жисмлар бўлса уларни олиб ташлаш чорасини кўринг.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish