* * *
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ВА ФУҚАРО
МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДА ТАЙЁРЛАШДА ЭЛЕКТРОН
ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ.
A.A.Хакимов (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ўқитувчиси)
Т.Т.Турсунов, М.К.Йўлдошев ( ФВВ Академияси 5-босқич курсантлари)
Аннотация.
Мақолада фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда
электрон таълимни жорий этишнинг хуқуқий асослари, "Электрон таълим",
"Масофавий таълим" ва "Аралаш таълим" тушунчаларининг моҳиятини
тизимлаштириш ва аниқлаш, замонавий таълим жараёнида уларнинг ўзаро
боғлиқлиги ва ўзаро боғлиқлигини ўрнатиш каби жараёнлар ёритилган.
Калит сўзлар:
электрон
таълим, масофавий таълим, фуқаро
муҳофазаси, фавқудлодда вазият.
Аннотация.
Статья посвящена – внедрения электронного обучения в
области действий в чрезвычайных ситуациях и подготовки в области защиты
граждан систематизации и выявление сути понятий «Электронное обучение»,
«Дистанционное обучение» и «Смешанное обучение», установление их
взаимосвязей и соотношений в современном учебном процессе.
Ключевые слова:
электронное обучение, дистанционное обучение,
смешанное обучение, гражданская защита, чревычайная ситуация.
Annotation.
The article is devoted to the introduction of e–learning in the
field of emergency response and training in the field of citizen protection,
systematization and identification of the essence of the concepts of "E-learning",
197
"Distance learning" and "Blended learning", the establishment of their
interrelations and relationships in the modern educational process.
Keywords:
e-learning, distance learning, blended learning, civil protection,
emergency.
ўнги йилларда дунё цивилизацияси ривожланишига табиий
ва техноген офатлар ҳамда инсониятга жиддий тахдид солувчи
экологик муаммолар тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.
Цивилизация ривожланиши жараёнида инсон янги ҳаёт тарзи ва
технологиялар билан табиий офатлар оқибатида юзага келадиган аксарият
муаммоларга жавоб бера олди. Масалан, зилзилаларга - қурилишда
муҳандислик ечимлари, тошқинларга - дарёларни тўғонлар билан тартибга
солиш, эпидемияларга - эмлаш ва санитария қоидаларига риоя қилиш,
қурғоқчиликга - мелиоратив ҳолатни яхшилаш билан. Бироқ, ҳали ҳам
вайронагарчилик келтирадиган офатлардан қочиб бўлмайди[1].
Ҳисоб-китобларга кўра, дунёда ҳар йили икки миллионга яқин одам
табиий офатлар, бахтиз ҳодисалар, ёнғинлар натижасида ҳаётдан кўз юмади,
ўн миллионлаб одамлар жарохат оладилар.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг
олдини олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит давлат
тизими ва унинг мувофиқлаштирувчи органи Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди, соҳанинг зарур меъёрий-
ҳуқуқий базаси шакллантирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа
вазирлик ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар профилактикаси, уларнинг
олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича имкониятларини
мустаҳкамлаш борасида кўлами ва мазмунига кўра салмоқли ишлар амалга
оширилди[2].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро
муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги
754-сон қарорида аҳолини тайёрлашда инновацион технологияларни,
уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда,
амалга ошириши белгиланган.
Мазкур қарор барча аҳоли қатламлари қуйидаги тоифаларга бўлинган
ҳолда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси
соҳасида тайёргарликдан ўтказилиши белгиланган:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу
жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти
органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва
хизматчилари;
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта
таълим мактаблари ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари
ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари;
С
198
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли,
шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон
Республикасига ташриф буюрган туристлар.
Шу билан аҳолининг барча тоифаларини фавқулодда вазиятларда
ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби аниқ
белгилаб берилган.
Шунингдек аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва
фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тадбирларига методик раҳбарлик
қилиш, уларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
2020 йилдаги “Covid-2019” пандемияси даврида аҳолини фавқулодда
вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш
масофавий таълим орқали олиб борилди. Бу эса ўз ўрнида масофавий
таълимни имкониятларини намаёон этди.
Масофавий таълим тизими ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча
инсонларга (мактаб ўқувчилари, талабалар, фуқаролар ва ҳарбий
хизматчилар, ишсизлар ва бошқаларга) тенг имкониятлар беради, шунингдек
мамлакатнинг барча ҳудудларида ва чет элларда инсоннинг билим
ва маълумот олиш ҳуқуқини амалга оширади.
Масофадан туриб таълим олишни хохловчилар булар аниқ белгиланган
жойда ва аниқ белгиланган вақтда таълим олиш имкони йўқ инсонлардир.
Булар асосан қуйидагилардан иборат:
1. Қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиши лозим бўлган
корпорацияларнинг (ташкилот) ходимлари бўлиб улар иш жойини тарк
этмасдан таълим олиши ва ўқитиш харажатларини сезиларли даражада
камайтиради.
2. Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи университет талабалари ўқув
ва илмий марказлардан йироқда бўлиб нафақат кундузги балки сиртқи
таълим шакллидаги таълим олиш жараёнида майиший ва молиявий
харажжатлар муаммоси билан дуч келадилар.
3. "Уй бекалари" ва оилавий шароит туфайли доимий равишда уйда
бўлишга мажбур бўлган, аммо келажакда ишлашга ва бунинг учун маълумот
олишга интилган инсонлар.
4. Оғир жисмоний касалликлардан азият чекаётган ва уйларини тарк
этмайдиган одамлар. Соғликдаги нуқсонлари бўлиб лекин монитордаги
тасвирни кўра оладиган ва клавиатура, сичқонча билан ишлай оладиган
ногиронлар масофадан туриб таълим олиши мумкин[3].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро
муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги
754-сон қарорига муфовиқ республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотлар
раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар
ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — 3 йилда бир марта жамлаш
режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар
199
вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг
малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида;
туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул
мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва фуқаро
муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларининг раҳбарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси
ҳузуридаги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази, шунингдек,
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
ўқув марказларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида (10 дан
ортиқ йўналлишларда) амалга оширилади[4].
Ушбу тоифадаги мутахассисларни масофадан ўқитилишини самарали
ва сифатли ташкил этиш учун мўлжалланган ўқув дастурларни масофадан
ўқитиш учун интеграция қилиш соатларига аниқлик киритиш ҳамда
машғулотларнинг электрон шаклини яратиш талаб этилади. Хозирда кўплаб
масофадан ўқитишга ихтисослашган дастурий таъминотлар мавжуд бўлсада
аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси
соҳасида тайёрлашдаги йўналлишларнинг турлилиги ушбу соҳа учун махсус
дастурий таъминотни яратишни кўзда тутади. Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги Академияси ва унинг ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси
институтининг интернетдаги веб-сайтларини такомилаштириш ва электрон
кутубхонани интеграция қилиш зарур. Видео дарсларни сифатли ва самарали
ташкил этиш учун тегишли техник воситалар билан таъминлаш даркор.
Ҳозирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан,
жисмоний имконияти чекланган шахслар фавқулодда вазиятларда ҳаракат
қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда ФВДТ хизматлари
томонидан тайёрланган эслатмалар, методик қўлланмалар ва бошқа тарғибот
материалларидан фойдаланган ҳолда суҳбатлар, маърузалар ва учрашувларни
ташкил этиб ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |