134
Ҳашаротларнинг термитлар туркумига мансуб вакиллари табиатда жуда
кенг тарқалган бўлиб, улар тупроқ билан боғлиқ бўлган ҳар хил экологик
муҳитларда жамоа ҳосил қилиб ҳаёт кечиради. Ҳозирги
даврда уларнинг
2800 ортиқ тури маълум. Уларнинг 120 тури зараркунанда сифатида қайд
қилинган (Беляева, 2004). Термитлар барча тропик ва иссиқ мамлакатларда
ҳақиқий офат ҳисобланиб, бунинг мисоли сифатида турар жойларнинг,
мебель, либос ва оёқ кийимларининг яроқсиз ҳолга келиши, турли ёввойи
ўсимликлар, дарахт ва бошоқли экинларнинг қуриши, суғориш каналлари,
пристан, баржа, тўғон ва уламаларнинг термит зараридан юпқалашганлиги
туфайли сув босими остида вайронага айланишини кўрсатиб ўтиш кифоядир.
Термитлар кўплаб архив ва кутубхоналарда сақланаётган китобларнинг ҳам
бутунлай йўқ бўлишига олиб келади.
Ўзбекистон ҳудудида Anacanthotermes авлодига мансуб 2 та тур:
туркистон ва катта каспий орти (A.turkestanicus Jacobs., A.ahngerianus Jacobs.)
термитлари тарқалган бўлиб, айниқса кейинги 20-30 йил давомида
Республикамизнинг деярли барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон
Республикасида аҳоли
хонадонлари, қишлоқ хўжалиги бинолари ва ҳатто
тарихий обидаларга катта зарар етказмоқда.
Республиканинг турли ҳудудларидан йиғилган термитлар орасидан
155 нафар касал ва мурда зотлари ажратилиб, микологик анализ қилинганда
уларнинг 111 нафарида, жумладан; 12 та нафари Aspergillus niger,
5 – Alternaria sp., 25 – Beauveria tenella, 12 – Penicillium sp., 46 – Mucor sp.,
4 - Actinomycetes sp. ажратилди. Бундан ташқари бир қанча термит зотларида
5 –B.tenella+Mucor sp., 2 – B.tenella+Penicillium sp. замбуруғ
аралашмалари
ҳам қайд этилди.
Тажрибаларда Beauveria tenella замбуруғидан бошқа ажратилган
замбуруғларнинг термитларга қарши курашдаги биологик самарадорлиги
жуда паст бўлганлиги туфайли асосий тадқиқотлар B.tenella замбуруғи билан
боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Замбуруғ B.tenella ВД-85 штамми
кунгабоқар ўсимлигининг майдаланган пояси таркибига аралаштирилиб
ишчи термитларга қарши патогенли ем-хўрак сифатида синаб кўрилганда,
унинг биологик самарадорлиги 98,6% натижа берди.
Бугунги кунда ЎзР ФА Республика термитларга қарши
курашиш
маркази билан хамкорликда термитларга қарши чора-тадбирларини ишлаб
чиқишда дастлаб улар хуш кўрадиган озиқа аниқланилиб, шу асосида
биологик ва кимёвий кураш воситаларидан фойдаланган ҳолда патогенли,
заҳарли ем-хўраклар тайёрланди. Патогенли ва заҳарли ем-хўракларнинг
термитларга қарши биологик самарадорлиги лаборатория ва табиий
шароитларда
ўрганилди.
Патогенли
ва
заҳарли
ем-хўракларни
Республикамизнинг термитлар тарқалган барча ҳудудларида турар. жойлар,
тарихий ёдгорликлар ва бошқа иншоотларда
кураш воситаси сифатида
фойдаланиш мумкин. Бу эса термитларнинг бутунлай йўқолишини
таъминлай олади.
Ўзекистон Республикаси Фанлар Академияси Республика термитларга
қарши курашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос
135
объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси
билан Қорақалпоғистон Республикаси маданий
меърос объектларининг
термитлардан зарарланиш ҳолати ва уларга қарши курашиш ишлари олиб
борилди
Қорақалпоғистон Республикаси маданий меърос объектларининг
термитлардан зарарланиш ҳолати бўйича маълумотнома
(жадвал 1).
№
Туманлар номи
Маданий мерос
объектлари
Хажми (га, м
2
)
1
Беруний
тумани
Ақшахан қалъа,
Ташқырман қалъа
2 га
1 га
2
Элликқалъа
тумани
Тупроқ калъа,
Қырққыз қалъа
Аяз қалъа 1
Аяз қалъа 2
6 га
3 га
3 га
1 га
3
Тўрткўл тумани
Жамбас қалъа
Қумбасқан қалъа
4 га
4 га
4
Кегейли тумани
Ишан қалъа
3 га
5
Хўжайли тумани Миздахқан комплекси:
Қирқ чупон Реджеп
халифа
Шамуннабий
махбараси
Қишқи-ёзги масжид
Гяур қалъа
6,45 га
6
Қораўзяк тумани
Жампық қалъа
Султан Уайздак Гаур
қалъа
3 га
1 га
Натижада Хўжайли тумани Миздахқан комплексида 88,5% ва Қораўзяк
тумани Султан Уайздак зиёратгохида 86,5% кўрсаткичга эга бўлинди.
Термитларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган бўлсада, уларнинг
яширин ҳаёт тарзи, экологик ташқи муҳит омилларидан ҳимояланганлиги,
термит уяларида табақаларининг функционал ихтисослашганлиги, уяларда
улар сонининг ниҳоятда кўплиги, кураш чоралари ўтказилган тақдирда ҳам
оз қолган миқдордаги термит тезликда ўз популяциясини қайта
тиклаш
қобилияти такомиллашган кураш чора-тадбирлари олиб борилиш
кераклигини яққол кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: