Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish


* * *  124  ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНИ ИНСПЕКТОРЛАРИ ИШ



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

* * * 


124 
ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНИ ИНСПЕКТОРЛАРИ ИШ 
ВАҚТИНИ ТАҚСИМЛАШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
А.Б.Ахмедов 
ФВВ Академияси кафедра катта ўқитувчиси, майор 
О.М.Йўлдашев, Ш.Р.Эркинбаев 
ФВВ Академияси 5-курс курсантлари.
авлат ёнғин назоратиорганлари фаолиятини ташкиллаштириш ва 
амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил
30 сентиябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 
апрелдаги
ПФ

5706-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш 
ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини 
татбиқ этиш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2013 йил 4-октабрдаги 272-сонли қарори билан тасдиқланган 
“Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом”га мувофиқ белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрь куни “Ёнғин 
хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ 226-сонли қонуни қабул қилиниб, қонунинг 
34-моддасида 
асосан Давлат ёнғин назорати ваколатли органлар, 
ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар 
томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва 
текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга 
ошириладиган назоратдир.
Давлат ёнғин назорати (ДЁН)органларига Республиканинг аҳоли турар 
жойлари, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларининг ёнғин 
хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги йўналишлар бўйича асосий 
вазифалар юклатилган: 
- ёнғинлар профилактикасини ўтказиш; 
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин 
хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар 
текширув ўтказиш; 
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг 
оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни 
тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш; 
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа 
ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш 
масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш; 
- барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни 
ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир 
ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; 
Д 


125 

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
- қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, 
шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни ва ёнғинга 
қарши ҳимоя тизимларини қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида 
иштирок этиш; 
- ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, 
нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда 
иштирок этиш; 
- ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача 
таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим 
олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни 
ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш; 
- ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш сифатини назорат қилиш; 
- фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш 
масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш. 
Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ объектларнинг 
ёнғин хавфсизлиги талаблари ва қоидаларига мувофиқлигини назорат қилиш 
(текшириш), шунингдек, аниқланган қоида бузилишларини бартараф 
этилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаш мақсадида тадбиркорлик 
субъектларига тегишли бўлган объектлар хавфлилик гуруҳларидан келиб 
чиққан ҳолда 1-гуруҳ объектлари бир йилда 1 марта, 2-гуруҳ объектлари 
икки йилда 1 марта, 3-гуруҳ объектлари уч йилда 1 марта текширув ва ёнғин-
профилактика кўриклари ўтказилиши ҳамда давлат тасарруфидаги объектлар 
эса ҳар йили икки мартадан кам бўлмаган текширувлар ўтказилиши керак. 
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда текшириш ҳамда 
ёнғин-профилактика кўрикларини ўтказишни режалаштириш ва уларни 
ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги 
ПФ-5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Тадбиркорлик субъектларига 
тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш 
тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3 декабрь) 
белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган. 
Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги 
қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни юритилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекси 84, 124 ва 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тааллуқли бўлиб, уларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо 
қўллаш МЖтКнинг 249-моддасига асосан ДЁН органларининг мансабдор 
шахслари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал 
кодексининг 39
1
-моддасига асосан ДЁН органлари Терговга қадар 


126 
текширувни амалга оширувчи орган сифатида ёнғинларга доир ва ёнғинга 
қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича текширувлар ўтказиши 
белгиланган. Шу боисдан ДЁН органлари томонидан ҳар бир ёнғин юзасидан 
текширув ўтказилади. Ёнғин юзасидан текширувлар 10 суткадан 
кечиктирилмаган муддатда ўтказилади. Ушбу муддатга ёнғинга оид 
аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиб олинган вақтдан, то 
жиноят ишини қўзғатиш ёки ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд ариза 
ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида (ҳудудий 
жиҳатдан тегишлилик) қарор қабул қилингунгача бўлган вақт ҳисобланади. 
Статистик маълумотларга кўра Республика ҳудудида ҳар йили йилига
11 минга яқин ёнғинлар қайд этилади. Ушбу ёнғинлар бўйича ДЁН органлари 
томонидан ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилади.
Шунингдек, объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 
барча объектлар ҳар йили тегишли ДЁН органи раҳбарининг фармойиши 
(буйруғи) билан инспекторларга ҳудудий жиҳатдан бириктирилади.
Шу муносабат билан, қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда 
объектларнинг ёнғин хавфсизлиги таъминлашга қаратилган талабларга риоя 
этилишини назорат қилиш учун ўтказиладиган режали текширувларга 
сарфланган вақтни ҳисобга олган ҳолда, ДЁН органлари инспекторларинг 
устувор йўналишлари фаолиятини таҳлил қилиш зарур бўлди. 
ДЁН органлари фаолиятида ходимлар сонининг ўзгариши бажарилиши 
лозим бўлган ишларнинг ҳажми ва тузилишига таъсирини баҳолаш учун 
маҳаллий ДЁН органларининг миқдорий ва сифат таркибини ўрганиш, 
шунингдек, ДЁН органлари инспекторларининг йиллик иш ҳажмини 
ҳисоблаш орқали инспекторларнинг бажара олиши мумкин бўлган иш 
вақтини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ДЁН органлари 
инспекторларининг йиллик иш ҳажмини ҳисоблаш икки босқичда амалга 
оширилади. 
Биринчи босқичда ДЁН органлари инспекторларининг иш вақтининг 
максимал мумкин бўлган йиллик ҳажмини ҳисоблаш керак. Иккинчи 
босқичда назорат қилинадиган объектларни текширишнинг умумий вақтини 
камайтириш учун ДЁН бўлинмаларининг потенциал имкониятларини, 
шунингдек, инспектор ходимларининг оптимал таркибини аниқлаш керак. 
Бунда ўтган йилги ёнғин хавфсизлиги текширувлари режасига мувофиқ, 
ДЁН органларининг ҳар бир бўлими учун режали текширув ўтказиладиган 
объектлар белгиланади, бу ҳисобот даврида режалаштирилган текширувлар 
сонини аниқлашнинг имконини беради.
ДЁН органлари инспекторларининг иш вақтининг ҳажми бир йил 
давомида ҳисоблаб чиқилади ва бунинг учун максимал мумкин бўлган 


127 
қиймат танланади. Бунда ДЁН инспекторларининг мумкин бўлган йиллик иш 
вақтининг максимал ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
Т = ((
365
- (А + Б + (C
1
 + C
2
 + C
3
 + C
4
))

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish