113
ЁҒОЧ ВА ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДАГИ
МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЁНУВЧАНЛИК ХОССАЛАРИГА КРЕМНИЙ
(IV) ОКСИДЛИ ТАРКИБЛАРНИНГ ТАЪСИРЛАРИНИ ЎРГАНИШ
доцент Қ.Х.Якубов (ФВВ Академияси катта ўқитувчиси),
Н.Бобоёров (ФВВ Академияси 5-курс курсанти)
қтисодий ўсиш ва техник ривожланиш инсон фаолиятининг
турли хил соҳаларига янги технология ва материалларни жорий
қилишни тақозо қилади. Мураккаб
конструкция ва буюмларни,
кимёвий модда ва улар асосида яратилган материалларни қўллаш - ёнғинни
келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, охирги йилларда аҳоли турар-жой (Лондон шаҳридаги
24 қаватли Grenfell Tower биносидаги ёнғин, камида 80 киши ҳалок
бўлган, Буюк Британия, 2017 йил), маъмурий (Киото шаҳридаги 3 қаватли
“Kyoto Animatio” биносидаги ёнғин, 35 киши ҳалок бўлган, Япония,
2019 йил), жамоат (Мильян шаҳридаги қирол Седжон номидаги касалхонада
содир бўлган ёнғин, 41 киши ҳалок бўлган, 79 киши ёнғин натижасида
жароҳатланган, Корея Республикаси, 2018 йил), кўнгилочар (Перм
шаҳридаги “Хромая лошадь” клубидаги ёнғин, 156 киши ҳалок бўлган,
Россия, 2009 йил) ва савдо марказларида (Кемерово шаҳридаги “Зимняя
вишня” савдо марказидаги ёнғин, 60 киши ҳалок бўлган, Россия, 2018 йил)
содир бўлган ёнғинлар, кутилмаган ёниш ҳолатларининг юзага келиши
(Техасдаги минерал ўғитлар сақланадиган
омбордаги портлаш, АҚШ,
2013 йил) ва ўрмон ёнғинлари (Россия, 2010 йил, Австралия, 2009 ва
2019 йиллар, АҚШ, 2017 йил) сони кўпайиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда, бу борада бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари
қабул қилинди. Ёнғинлар натижасида етказилган бевосита моддий зарар
2020 йил якуни бўйичадеярли 146 млрд. сўмниташкил қилган бўлса, бу
кўрсаткични ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 52,4% га
кўпайганлигини таҳлилий маълумотлар асосида билиб оламиз [1].
Дарҳақиқат, мавжуд таҳлилий маълумотларни атрофлича ўрганиб чиқар
эканмиз, фикримизча ҳозирги кунда ҳам ёнғинлар кўп миқдордаги
одамларнинг ҳалок бўлишига, катта миқдордаги моддий зарарнинг келиб
чиқишига асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Ёнғинларнинг келиб чиқиш
сабаблари, унинг инсонлар ҳаёти, соғлигига жиддий хавф туғдириши ва
аянчли оқибатларга олиб келишини
инобатга олиб, янги ёки муқобил ёнғин
ўчириш воситаларини яратиш ва жорий қилиш замонавий тадқиқотларнинг
долзарб муаммоси ҳисобланиши ҳақида якуний хулосага келамиз.
Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган бугунги кун, республикамизда
ёки чет давлатларда ишлаб чиқарилиб амалда қўлланилаётган ёнғин ўчириш
воситаларининг
сифатини
янада
яхшилаш,
соҳага
замонавий
технологияларни жалб қилиш орқали ушбу турдаги инновацион
И
114
маҳсулотларни маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва
кенгайтириш масалаларини ҳал этишни талаб этмоқда.
Ҳозирги вақтда энг кенг тарқалган самарали ёнғин ўчириш воситаси
кукун таркибли ёнғин ўчириш воситалари ҳисобланади. Кукунларни А, В, С
ва Е ёнғин синфига кирувчи ёнғинларни ўчиришда қўллаш мумкин. Бугунги
кунда мамлакатимизда содир бўлган ёнғинларни ўчириш учун асосан ПСБ-3,
СИ-2, ПГС-М, ПГС-3, ПГС-А ва ПСБ-Т
русумдаги кукунларидан
фойдаланилади.
Ушбу кукунларнинг таркибига қуйидаги асосий моддаларнинг
аралашмалари киради: натрий бикарбонат, аэросил, фосфат тузлари, турли
хил оксидлар ва бошқа турдаги кимёвий бирикмалардир.
Кукунли аралашмалар атроф-муҳитга зарар етказмаслиги ва ёнғин
ўчоғини қоплаш даражасининг юқорилиги ҳисобига турли хил ёнғинларни
ўчиришда юқори самарадорликка эга бўлган энг кўп ишлатилувчи бирламчи
ёнғин ўчириш воситаси ҳисобланади.
Камчилиги эса, ҳаводаги намликни
ўзига ютиш хусусияти юқори эканлиги сабабли қотиб кристалл шаклига ўтиб
қолади.Ёнғин ўчириш қобилияти, тўкилиш зичлигининг ўхшашлиги, намни
ўзига ютиши ва ёпишишга мойиллиги, сув ва намни ўзига юқтирмаслик
ҳамда оқувчанликка қодирлиги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларга
қўйиладиган асосий техник талаблар ҳисобланади[2-4].
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ҳамда ФВВ Ёнғин
хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот
институти олимлари ва етакчи мутахассислари
томонидан бугунги кунда
маҳаллий хом-ашёлар асосида ёнғин ўчириш таркибларининг янги
авлодларини яратиш борасида кенг қамровли илмий изланишлар олиб
борилди. Илмий изланишлар, олиб борилган синов тажрибалари ва
тадқиқотлар ишларининг якуни бўйича ижобий натижалар ҳам олинди.
Қуйида олинган айрим натижалар келтириб ўтилган. Жумладан, махсус
шароитларда натрийли суюқ шишага сульфат кислота таъсир эттириш орқали
кремний (IV) оксидини олиш ва ҳосил бўлган кремний (IV)
оксидини
ортиқча қўшимчалардан тозалаш орқали, кремний (IV) оксидининг етарлича
тозаликка эга бўлган намуналари ажратиб олинди (1-расм)[5]:
1-расм. Тажриба натижасида олинган кремний (IV) оксиди намуналари
Амалга оширилган тажрибадаги кимёвий жараёнларнинг якуний
кимёвий тенгламаси:
1. 2Na
2
SiO
3
+2H
2
SO
4
=2Na
2
SO
4
+ 2SiO
2
+ 2H
2
O
115
2. 2Na
2
SiO
3
+4HCI=4NaCI+2SiO
2
+2H
2
O
Ушбу кимёвий жараёнларда олинган тоза ва майдаланган кремний (IV)
оксиди (2-расм)га қўшимчалар қўшиш орқали ёнғинларни самарали ўчириш
хусусиятига эга бўлган янги таркиблар олинди ва ушбу таркибларнинг
физик-кимёвий ҳамда ёнғин-техник хоссалари ўрганилди [6].
Шунингдек, аэросил асосида дисперс системалар олинди, улар асосида
суюқ таркибли ёнғин ўчириш таркиблари олинди. Бунда ёнғин ўчирувчи
таркибларни турли хил кимёвий компонентлар билан ишлов бериш ёки
қўшимчалар қўшиш орқали самарадорлигини
ошириш борасида илмий-
тадқиқот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ушбу илмий изланишларда нанотехнологиялардан самарали
фойдаланилган ҳолда янги авлод яъни, юқори самарадор ёнғин ўчириш
таркибларини яратиш йўналишида ижобий натижаларга эришилди.
Ушбу
изланишларда
маҳаллий
хом-ашёлар
сифатида
юқори
дисперсликдаги бентонит, вермикулит, каолин, кремний (IV) оксиди ва
нанозаррачаларидан кенг фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: