* * *
282
ЮҚОРИ ҚАВАТЛИ БИНОЛАРНИНГ ЁНҒИНГА ҚАРШИ
ҲИМОЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Э.Э.Сабиров (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси)
М.Б.Мусахожиев (Тошкент шаҳар ФВБ Чилонзор тумани ФВБ бошлиғи)
Юқори қаватли биноларда ёнғинларнинг тезкорлик билан вертикал
ривожланиши катта хавф туғдиради, бу эса ёнғин вақтида бино дан
одамларни эвакуация қилиш ва қутқаруви шларини таъминлашда сезиларли
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Ёнғин вақтида эвакуация йўллари ва
лифт шахталарининг ёнғиннинг хавфли омилларидан бири бўлган тутун
билан тўлиши, одамларнинг нафасолишига яроқсиз муҳитни пайдо қилиб
тутундан заҳарланишига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида қўшимча
қийинчиликларни юзага келтиради. Бундай биноларда содир бўлган ёнғинлар
кўпинча инсониятнинг кўплаб қурбон бўлишларини келтириб чиқаради.
Ёнғинларнинг биноларга таъсири ҳамда юқори қаватли биноларда содир
бўлган ёнғинлар таҳлили шуни кўрсатдики, воқеаларнинг фожиали
ривожланишига олиб келган омиллар қуйидагилар эканлиги аниқланди:
- қурилиш конструкциялари ва муҳандислик қурилмалари, айниқса
металл балкалар ва фермаларнинг олов бардошлилигини пастлиги;
- ёнғинга қарши деворлар билан ажратилмаган катта хажмли хоналар
мавжудлиги;
- зина катакларининг камлиги ва эвакуация зиналарининг эни
кичиклиги;
- деворларда кондиционерлар, электр қурилмалари ва бошқа технологик
талабларни қондириш учун мўлжаланган коммуникацион туйнуклар
кўплиги;
- ёнғин ва авария вақтида эвакуация режаларини йўқлиги;
- ёнувчан маҳсулотнингкўплиги.
Юқори қаватли биноларда содир бўлган ёнғинда юзага келадиган асосий
муаммолар бу одамларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ва имкон қадар кам
талофатлар билан бинони ва моддий бойликларни асраб қолишдир.
Ҳўш
бунга қандай эришиш мумкин деган ўринли саволга тадқиқотимиз
натижаларига кўра қуйидаги бир қатор ҳулосаларга келдик:
биринчидан
, юқори қаватли бинода содир бўлиши мумкин бўлган
ёнғинни барвақт аниқлаш энг муҳим шартлардан бири бўлиб бунга ҳар бир
қаватда алоҳида барча қаватлар билан боғланган ёнғинга қарши тўсиқлар
билан ҳимояланган марказий диспетчерлик бошварув пульти хоналарини
жорий қилиш орқали эришиш мумкин бўлади. Бу бошқарув пультлари ўз
навбатида юқори ва пастки қаватлардаги бошқарув пультлари билан узвий
алоқадор бўлиши лозим.
Ёнғин ҳақидаги хабар ўта ишончлилиги таъминланиши керак, ҳар
қандай хабар текширилиб, сўнг бинодаги кишиларга эълон қилиниши лозим.
Акс ҳолда бинодаги кишиларда хабарлаш тизимларига бўлган ишончсизлик
туйғуси шаклланиб, уларни ҳақиқий ёнғин вақтида ҳам бинони ўз вақтида
тарк этмасликларига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ШНК
283
2.04.09-07* “Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси”га ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш лозимлигидан далолат беради.
Иккинчидан
, юқори қаватли биноларни қуриш учун майдонлар танлаш,
ажратиш ва режалаштириш билан боғлиқ қуйидаги бандларни ШНК 2.07.01-
03* "Шаҳарсозлик.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини
ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш" меъёрий хужжатига
киритиш тавсия этилади:
юқори қаватли биноларни муҳим тоифаланган объектлар яқин атрофида
жойлаштиришда, ёнғин пайтида юқори қаватли биноларнинг қулаши
мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Шунингдек, ушбу объектларга ёнғин
хавфсизлиги бўйича қўшимча чора-тадбирларни жорий этиш зарур;
кўрсатилган қўшимча чора-тадбирлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси
ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси билан
мувофиқлаштирилиши керак;
юқори босимли автонасос, нарвонининг баландлиги 50 м дан кам
бўлмаган автонарвон ва тирсакли нарвонлар билан жиҳозланган ёнғин
хавфсизлиги қисмидан - баландлиги 100 м гача бўлган биноларни 2 км дан
ошмаган масофада, баландлиги 100 м дан юқори бўлган биноларни 1 км дан
ошмаган масофада жойлаштириш шарти билан лойиҳалаш мумкин;
агар бу масофалар сақланмаса ва бино баландлиги 100 м дан ортиқ
бўлса, лойиҳалаштирилган комплекс таркибида ёнғин хавфсизлиги бригадаси
билан ёнғин хавфсизлиги пости ёки ёнғин хавфсизлиги қисмини
лойиҳалаштириш зарур;
фавқулодда ҳолатларда бинодан верталёт ёрдамида қутқарилган
одамларни эвакуация қилиш учун бинодан 500 м дан ортиқ бўлмаган
масофада ер юзида жойлашган майдонлар жойлаштирилиши лозим.
Учинчидан
, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил
22 январдаги 28-сонли билан “ШНҚ 2.01.02-04 “Бино ва иншоотларнинг
ёнғин хавфсизлиги”га 1-сон ўзгартириш киритиш ҳақида”ги буйруғига
қуйидаги бандларни киритиш тавсия этилади:
юқори қаватли бинолардаги уй эшикларидан энг яқин фавқулодда
чиқишгача бўлган масофа 12 м дан ошмаслиги керак;
бинолар талабларга жавоб берадиган шахсий ҳимоя воситалари билан
жиҳозланган бўлиши керак. Ўз-ўзини қутқарувчилар сонининг ҳақиқийлиги
бу айни бир вақтда бинодаги меҳмонларнинг ўртача сонини ҳисобга олиш
билан белгиланади;
юқори қаватли биноларнинг ташқи қопламалари бинонинг ёнғинга
чидамлилик лимитига мос келадиган вақт давомида қисман ёки тўлиқ тушиб
кетмаслиги керак;
зинапояларнинг атрофидаги конструкциялар шундай лойиҳаланган
бўлиши керакки, ушбу канструкциялар бузилиши натижасида эвакуация зина
пояларига зиён етказмаслиги керак;
ёнғин пайтида лифтлар эшиги ва лифтларга хизмат кўрсатиш
хоналарининг эшиклари газ ва тутун ўтказмайдиган бўлиши керак;
284
ёнғин бинонинг ташқи фасадидан тарқалишини олдини олиш учун
бинонинг ташқи қисмидан чиқиб турган 1 м кенгликдаги том қисми, балкон
ва бошқа бортиб чиқиб турган қисмлари ёнғинни тўсадиган восита ёнғинга
чидамли материаллардан бажарилиши керак;
турли хилдаги ёнғин камераларига хизмат кўрсатувчи ҳар қандай
шамолатиш тизимларига умумий ташқи ҳаво киришлари биттага
мўлжалланган бўлиши мумкин эмас. Қўшни ёнғин камераларидаги ҳаво
кириш оралиқлари орасидаги горизонтал масофа камида 3 м дан кам
бўлмаслиги керак;
ёнғин ўчирувчиларни ташиш учун лифтларнинг сони ҳар бир ёнғин
камераси учун камида иккитадан бўлиши керак;
электрик жиҳозлари ва электр тармоқларининг ёнғин хавфсизлиги
электр ўрнатиш қоидалари талабларига мувофиқ таъминланиши керак.
Тўртнчидан,
дизел ёқилғисида ишлайдиган автоматик ёнғин ўчириш
ва тутунларни йўқотиш асбобларини қуватлайдиган электр станцияларини
бинонинг ташқи деворидан ажралган энг пастки қаватга жойлаштириш керак.
Двигател электр станциясининг кучи ва ёнилғи таъминоти 3 соатлик ёнғин
хавфсизлиги тизимларини (ёнғинга қарши тизимлар, тутун ажратгичлари ва
ҳаво босимлари, ёнғинга қарши автоматик хабарлаш тизимлари, фавқулодда
вазиятларда эвакуация ёритгичлари ва насосларни) узилмасдан ишлашига
етиши керак. Ёқилғи сақлаш хонаси ёнғинга қарши тўсиқ билан электр
станциясидан ажралган бўлиши керак.
Умумий хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки,
юқори қаватли биноларни
лойиҳалаш ва қуриш бўйича ҳамда уларнинг ёнғин ва бошқа фавқулодда
ҳолатлардан хавфсизлинитаъминлаш шаҳарсозлик ва қурилиш нормаларини,
шунингдек, ҳар бир юқори қаватли биноларнинг қурилиш жараёнларида
ёнғин хавсизлигини таъминлаш учун махсус қоидаларни замон талаблари
асосида ишлаб чиқиш уларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва
фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |