Farmasevtikada boshqaruv fanidan o‘quv-uslubiy majmua


-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик



Download 1,63 Mb.
bet356/369
Sana10.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#772520
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   369
Bog'liq
ФБМАЖМУА 2020

14-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик
Аудиторлик ташкилоти фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Мустақил аудиторлик текширувини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига исталган шаклда таъсир кўрсатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
15-модда. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда унга мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади.
(15 -модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Айнан бир хил асосларга кўра айнан бир аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини текширишга такрор жалб этилишига йўл қўйилмайди.
16-модда. Аудиторлик текшируви ўтказишдаги чекловлар
Қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш тақиқланади:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлган шахсга;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсга;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, шунингдек хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахсларига;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ходимига;
аудиторлик ташкилотларига ва аудиторларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) мазкур аудиторлик ташкилотининг мулкдорлари, қатнашчилари, кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдорлар, қатнашчилар, акциядорлар бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
(16-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳамда молиявий ҳисоботлар тузиш учун жавобгар бўладиган шахс айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
(16-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар.
(16-модданинг биринчи қисми «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ходими бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан «г» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   369




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish