1-МАСАЛА. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан факультeт деканинг ўз жамосига байрам табриги.
ЭШИТИЛДИ: Ш.Каримов – факультет декани.
Ассалому алайкум, азиз устозлар!
Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун факультeт жамосини Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.
Айниқса, сўнгги тўрт йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда.
Айни кунларда бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтиш жоизки, мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовли кунларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, барча қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқда.
Ҳаёт давом этади, бугун биз олға интилишимиз, барчамиз ижтимоий масофани сақлаган ҳолда санитария-гигиена талабларига риоя қилиб, яшашимиз ва ишлашимиз керак.
Шу ўринда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Темир интизом" ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур" деган сўзларига амал қилишмиз лозим.
Азиз факультeт жамосини!
Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги "Сен қудрат манбаи, саодат маскани, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!" шиори остида ўтказилаётган тадбирларда айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 29 йиллигини муносиб кутиб олар эканмиз, ўтган давр мобайнида туманимиз қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётганини, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида эътироф этишимиз керак.
Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтган даврга назар ташлаш, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш одати мавжуд. Айтиш жоизки, факультeт жамоси бу йилги мустақиллик байрамини ҳам барча соҳаларда улкан ютуқларга эришган ҳолда ёруғ юз билан қарши олмоқдалар. Эришилган ижобий натижалар ортида, албатта, меҳнаткаш халқимизнинг ҳалол ва самарали меҳнати натижаси турибди.
Гарчи, бу йилги Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами Коронавирус пандемияси сабаб юртимизда катта йиғинларсиз ва сайиллар ўтказилсада, ушбу байрам жамоамиздаги ҳар бир оила даврасида катта хурсандчилик билан нишонланади.
Азиз дўстлар! Барчангизни яна бир бор чин қалбимдан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Do'stlaringiz bilan baham: |