Қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин: омилли, таркибли ва комбинацион. Битта модел тури турли иқтисодий объектларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиётни ривожланишининг кўрсаткичларини макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли,ҳудудий моделларга бўлинади. Иқтисодиётни ривожлантириш жиҳатлари бўйича асосий фондларни, меҳнат ресурсларнитакрор ишлаб чиқариш, молия тизими ва нарх шакллантириш ҳамда бошқа моделларажралиб туради.
Эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) моделларга бўлинади. Масалан моделдаги экзоген омиллар корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини, эндоген омиллар эса корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Омилли моделлар ўзгарувчи кўрсаткичларнинг турли миқдорини ва уларга мос равишда ўлчамларини ўз таркибига олиши мумкин. Омилли моделнинг содда тури бир омилли модел ҳисобланади. Унда омил сифатида бирон бир вақт кўрсаткичи хизмат қилади. Бу ҳолатда у ёки бу кўрсаткични таҳлил ва прогноз қилиш вақтнинг хронологик қаторига нисбатан боғлиқликда амалга оширилади ва шу йўл билан трендлар (у ёки бу динамик қатори ўзгаришининг умумий тенденцияни тавсифловчи боғлиқлик) аниқланади.
Таркибий моделлар бир бутун ёки агрегатни шакллантирувчи алоҳида унсурлар ўртасидаги нисбатларни, алоқаларни изоҳлаб беради. Ушбу моделлар таркибий-баланс турдаги моделлар сирасига киради, яъни унда у ёки бу агрегатни таркибий қисмларга бўлиш билан бир вақтда ушбу унсурларнинг ўзаро алоқалари кўриб чиқилади. Бундай моделлар матрицали шаклга эга ва тармоқлараро ҳамда ҳудудлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш учун қўлланилади. Улар ёрдамида оқимларнинг, ўзаро алоқалари масалан маҳсулотни соҳалараро етказиб бериш изоҳланади. Таркибий-баланс моделининг энг кенг тарқалган шакли ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро баланси ва маҳсулотларни тақсимлаш ҳисобланади.
2 Тармоқлараро баланс моделлари иқтисодиётни ва унинг тармоқларини прогнозлаш алоқаларини таъминлаш, уларни миқдорий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодий таҳлил қилиш ва шулар асосида прогнозлаштириш ҳамда режалаштириш учун асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади.
Тармоқлараро баланс ишлаб чиқаришни ва барча тармоқлар ҳамда маҳсулотларнинг аниқ белгиланган турларини прогнозлашда, режалаштиришда инвестицияларни, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш меҳнат миқдорини режалаштиришда, ишлаб чиқаришни ҳудудлар бўйича ташкил қилишда кенг қўлланилмоқда.
Тармоқлараро баланслар моделининг амалда кенг қўлланилиши макроиқтисодий таҳлил янада илмий асосли ўтказилиши, прогнозларни илмийлигини ва реал режалаштиришни таъминлайди.
Тармоқлараро баланс кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқалар тизими ва пропорцияларини ўрганишда, таҳлил қилишда, прогнозлашда энг ихчам, амалда кенг қўллаш мумкин бўлган воситалардан, механизмлардан бири ҳисобланади. Ушбу баланс ёрдамида макроиқтисодий кўрсаткичлардан ҳисобланган ялпи ички маҳсулот пировард яъни якуний маҳсулот ва миллий даромад тузилишини, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш фондлари ўртасида тақсимланиш структурасини ва ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тузилишини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар асосда самарали бошқарув ечимини қабул қилиш мумкин.
Тармоқлараро баланснинг оддий кўриниши статистик модел асосида ифодаланиб, маълум даврдаги ресурслар ва эҳтиёжларнинг миқдорий жиҳатдан ўзаро мослашишини таъминлайди, ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланганлик шартлари, ишлаб чиқариш билан маҳсулотлардан фойдаланишнинг баланс муносабатлари, зарур техник технологик шартлар ва бошқаларни бажарилган ҳолда прогнозлаш ва унинг асосида режанинг мумкин бўлган вариантларини топишга имкон яратади.
Тармоқлараро баланснинг статик модели бир йиллик давр учун тузилади, бир йиллик ҳолатдан ташқаридаги ўзгаришлар инобатга олинмайди. Амалда эса ишлаб чиқариш доим ривожланиб, кенгайиб боради. Ушбу ҳолат статик тармоқлараро балансда ўз аксини топмайди. Бу камчиликни йўқотишнинг объектив йўли доимий ҳаракатдаги ўзгаришларни инобатга олувчи, кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришни ифодаловчи динамик тармоқлараро баланс тузишдир.
3.
Do'stlaringiz bilan baham: |