Худуддаги ахолини тинч ва фаровон яшаши,кўчаларни ободлиги оилиларни мустахкамлиги,қишлоққ хўжалик ишларида алохида ўрин тутганлиги сабабли Файз номи берилган.
765
2
Хотинариқ шахарча фуқаролар йиғини 1997 йил ташкил этилган
Улуғ ватан уруши давридамахалладаги эркаклар урушга сафарбар қилинганлиги учунқишлоқнинг ўртасидаги ариқнинг хотинлар қазиб чиқарган
766
3
Шакар маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган
Қадимдан қишлоқ ахолиси ахил, иноқ, бир бирларига оқибатли муомила маданияти жуда ривожланган бўлганлиги сабабли қадимдан қишлоқ номи Шакар бўлганлиги учун шу ном билан боғлиқ.
767
4
Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини 2003 йилда ташкил этилган
Фарғона водийсидаги қадимги қишлоқлардан бўлиб,Марғилондан кейнги келадиган қишлоқ хисобланган .Қишлоқдан ўтувчи ариққа қўйилган кўприкларни кўплиги билан боғлиқ.
768
5
Қўргонча маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган
Фарғона КФК га яқин бўлганлиги ва ахолиги қулай янги ариқлар очилган сабабли шу ном билан боғлиқ Водийсида ахоли яшаши хамда чорва хайвонларини боқиш учун илк бор ташкилланган қўрғон номи билан боғлиқ
769
6
Янгиариқ шахарча фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган
КФК га яқин бўлганлиги ва ахолиги қулай янги ариқлар очилган сабабли шу ном билан боғлиқ КФК га яқин бўлганлиги ва ахолиги қулай янги ариқлар очилган сабабли шу ном билан боғлиқ
770
7.
Гиштмон қишлоқ фукаролар йигини 1992 йил феврал ойида ташкил топган.
Гиштмон сузининг маъносини урганиш жараёнида шу нарса аникланди. Кийки махалласижа яшовчи кексаларнинг айтишларича, бу ерда кадимда кучманчи кашкар савдогарлари яшашган.Улар кейинчалик бу ердан кучиб кетишган.Кучиб кетиш пайтида улардан бири бу ерда яшаб, шу ерлик кизга уйланиб фарзандли булганлиги сабабли оиласидан кузи киймасдан, кариндош уругларидан ажраб колиб кетган. Кучиб кетган унинг кариндошлари хар сафар бу ердан утиб кетаётганда «хештим» шу ерда колган дейишар экан. «Хешт» сузи секин асталик билан «Хетим», «Хештмон», сунг «Гиштмон» номи билан алмашиб кетган экан дейишади.
771
8
Янги дукон махала фукаролар йигини. Собик Охунбобоев туман хокимлигининг 29 сентябр 2003 йил кунги 523/9 сонли Карорига асосан ташкил топган.
Кадимда махалланинг номини Катортут, Сой буйи махалласи деб аталган. Беклар махалласида яшаб утган Каландар Амин деган одам хозирги Янги дукон махалласи урнида ката чойхона курган.Чойхона ёнида 5 та катор килиб гушт дуконлари курдигган. Бу ердан утган йуловчилар, савдогарлар, шу ерда хордик чикаришган йулида давом этганлар. Йудовчилар хар утишганда «Янги дуконда» дам олиб кетамиз дейишар экан. Шу-шу бу ернинг номи Янги дукон номини олган экан.
772
9
Карнайчи махала фукаролар йигини 14 март 1994 йилда ташкил топган.
Карнайчи махалласи кадимда Ховузбуйи деб аталган.Чунки махала марказида ката ховуз булиб, у ерда бошка кишлоклардан келганлар дам олиганлар, Ховуз буйи жуда гавжумлашиб борган. Бу ердан утган кетган савдогарларни карнайлар чаклиб кутиб олинган. Карнай овозини кушни кишлоклардан эшитиб ховуз буйига одамлар йигила бошлашган. Улар кеарга кетяпсан деган саволга карнай чалинадиган жойга, карнайчига дейишган. Шундан сунг секин асталик билан бу жойнинг номи Карнайчи деб атала бошланган экан дейишади.
773
10
Кийки махала фукаролар йигини 14 март 1997 йилда ташкил топган.
Шу ерлик кексаларнинг сузларига кура, бу ерда энг аввало учта ака –ука кучиб келишиб, улар уй солишиб яшай бошлашган.Уларнинг уйлари бир бирларидан бир оз олисда курилган экан.Улар бир бирларидан бирор нарса сурамокчи булишса уйларига бориб юрмай узокдан бир бирларига бакириб, кичкири, кийкириб гапиришар экан.Ёнларида яна бошка кучманчилар яшашар эканлар ва уч ака-ука яшайдиган жой хакида гапиришганда кийкириб гапирадиганлар, кийкирикдагилар дейишар экан. Шундан сунг секин-асталик билан кийкирик сузи кийки сузига алмашиб, махала номини олган экан дейишди.
774
11
Сой буйи махала фукаролар йигини 14 март 1994 йилда ташкил топган.
Шу ерлик кексаларнинг айтишига кура, Сой буйи махалласи урнида аникроги 1933-1940-йилларда 40-50 та хонадон яшаган.Улар асосан чорвачилик билан шугулланганлар. 2 та хонадон эса ёгочдан кошик ва чумичлар ясашганлиги сабли шундан келиб чикиб, бу ер кошикчи махалласи деб юритила бошланган. Кейинсалик рушдан сунг бу ер Ворошилов номи билан юритила бошланган. Кейинчалик махаллани 2 та сой укесиб утганлиги сабали Ворошилов номи урнига Сой буйи махалласи номи берилаган дейишди.
775
12
Истикбол махала фукаролар йигини 17 январ 2008 йилда туман хокимлигининг 43/1-сонли каророига асосан ташкил топган.
Истикбол махала фукаролар уйигини Дехконобод кишлогида жойлашган.Дехконобод кишлоги шуро даврида Калининнр колхизининг чцули деб аталган. Шу даврда Карнайчи кишлогида яшаб утган, чулни узлаштиришда узининг бор куч гайратини сарфлаган инсон Декхкон отанинг хизматлари жуда ката булган. Шунинг учун чул худудида яшаган ахолии томонидан шу инсонни хотирасига кишлокни Дехконобод деб атай бошлашган.
776
13
Қумтепа қишлоқ фуқаролар йиғини 1970 йилларда ташкил этилган
XVIII- асрларда Марғилон шахри дарбозасига кираверишда қум бархамлар, тепаликлар бўлиб ушбу ерларни одамлар текислаб кейинчалик аҳоли яшайдиган маконларга айлантиришган.Шундан буён одамлар Қумтепалик деб номлаб келишган кейинчалик Қумтепа номи билан аталган.
777
14
Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган
Қадимда савдогарлар карвони дам оладиган жойни “Хешман” деб атаб ушбу ерда дам олиб хордиқ чмқарганлар.Кейинчалик “Хешман” сўзи ўзгартирилиб Ғиштмон деб аталган.
778
15
Қизилариқ шахарча фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган
Қадимда Қизилариқ қишлоғидан катта Қораариқ ўтиб ушбу ариқдан одамлар фойдаланган.Ушбу ариқни номи билан аталиб келинган.
779
16
Қумтепа шахарча фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган.
Қадимда ушбу ерларни “ИККИТЕПА” тепалиги деб юритишган.Ушбу тепаликни кавлаб уй қурилган ва шу ерда одамларга илм берилган.Кейинчалик одамлар Қумтепа деб аташган.
780
17
Фарғона вилояти хокимининг 17 декабрь 1992 йил № 367 – сонли қарори асосида, Дўрмон қфй Охунбобоев район хокимининг 2 июнь 1992 йил кунги қарори асосида Дўрмон қишлоқ Кенгаши ташкил этилган 1993 йил 16 январь кунидан иш бошлаган.
Дўрмон (Дурмон) 7-8 (VII-VIII) асрларда Даштикипчоқдан келган ўзбек қабилаларидан бири.Дурманлар Зарафшон водийсида, Сурхандарё ва Тошкент вохаларида, қисман Хоразимда яшаган. Дўрман қабиласининг куйли, уврк, уч уруғ, кукчелак, саксон, нугой, гурдак, ойтамагали каби уруғлари бўлган.Дурман ва Дўрмон шакилларда талаффуз қилинган, Мўғилча дурбун (дурман)-“тўрт” демакдир.
781
18
Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йил Қўштепа (Охунбобоев)туман хокими қарорига асосан ташкил этилган 2001 йил Қўштепа (Охунбобоев) туман хокими қарорига асосан шахарча фуқаролар йиғинига айлантирилган.
18 асрларда хозирги Марғилон шахридаги “Машад” маҳалласида яшаб чорвачилик билан шуғулланган аҳоли вакиллари кўпайиши билан дун яъни баланд, қуруқ, сер хосил жойларни маъқул кўришган ва шу ерга келиб ўрнашганлар.Шундан сўнг Дўрмон қишлоғи ташкил этилган
Қоражийда қишлоғи бундан 350 йил олдин номланган бўлиб, Хўжақишлоқ, Боймахалла ва Катта масжид махаллалари мавжуд бўлиб қишлоқ ботқоқлик ва сувдан иборат бўлган. Ушбу жойлар савдогарлар ва Қўқон хонини йўли бўлган. Ўртада бир туп жийда дарахти бўлиб, қадимда ушбу жийдага мўлжал қилиб тўғри юрилса ботқоқликка ботиб қолмаслигини таьрифлаб келинган. Шунинг учун Қоражийда номи абадий қолган.
784
23
Хўжақишлоқ махалла фуқаролар йиғини 2010 йилда Халқобод қфйдан ажралиб чиққан.
Хўжақишлоқ махалласи 300 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, Хожа (арабча сўз бўлиб бошқарув деган маьнони англатади) ушбу махалла хожа сўзидан олиниб Хўжақишлоқ махалласи номи абадий қолган.
785
24
Лойсон қишлоқ фуқаролар йиғини 1992 йил 9 февраль куни ташкил этилган.
Қадимда одамлар қурилиш учун Лойсон қишлоғидан тупроғи яхши бўлганлиги учун олиб кетишган. Лойисоз номидан Лойсон атамаси келиб чиққан. Шундан буён Лойсон номи билан юритилиб келинмоқда.
786
25
Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини 1999 йил 1 март кунида ташкил этилган.
Қадимда дехқончилик қилиш учун хамма шароит мавжуд бўлган, дехқончилик қилиш учун сув ва унимли тупроқ мавжуд бўлганлиги сабабли дехқонлар шу ерга кўчиб келиб дехқончилик қилганлар.Шу сабабли ушбу жойни Дехқонобод деб юритилган.
787
26
Шахартепа қишлоқ фуқаролар йиғини 1968 йил 12 февралькуни ташкил этилган. 2011 йил 15 август куни Шахартепа шахарча фуқаролар йиғинига айлантирилди
Қадимий Марғилон шахрига кираверишида душмандан химоя қилиш мақсадида тепалик ва карвон тўҳташ жойи бўлган. Савдогарлар қўним топган жойларини Шахарни тепаси деб юритишиб, кейин адабий тилда Шахартепа деб атала бошланган. Тахминан Шахартепа қишлоғини бунёд бўлганига минг йилдан зиёд бўлган.
788
27
Шомирза Маҳалла фуқаролар йиғини 2000 йил 15 май куни ташкил этилган.
Шомирза номи тарихда Шохнинг мирзаси ўзи учун қароргох тепалик яратган. Кейинчалик хизматкорлари ўзига яқин одамлар кўчиб бориб, аҳоли кўпайиб борган.
Халқ тилида Шохнинг мирзаси яшаган деб юритилиб, хозиргача Шомирза деб юритилмоқда.
789
28
Сармозор қфй 1992 йил ташкил этилган
1730 йилларда Марғилон шахрида туғилиб хозирги Сармозор қишлоғида яшаб тахминан 1807йилларда вафот этган Хожа Мирабдурахмон Эшон улуғ зотлар авлодидан бўлиб, бу юртининг улуғлари ичида, қори калонлари ичида илм борасида, донолик ва улуғлик борасида ажралиб, сараланиб чиқган эшон деб таъриф берилган. Шунинг учун бу кишишинг мозорлари Сараланган эшоннинг мозорлари, яъни Сармозордир деб юритила бошлаган.
790
29
Сармозор мфй 1997 йил ташкил этилган
1730 йилларда Марғилон шахрида туғилиб хозирги Сармозор қишлоғида яшаб тахминан 1807йилларда вафот этган Хожа Мирабдурахмон Эшон улуғ зотлар авлодидан бўлиб, бу юртининг улуғлари ичида, қори калонлари ичида илм борасида, донолик ва улуғлик борасида ажралиб, сараланиб чиқган эшон деб таъриф берилган. Шунинг учун бу кишишинг мозорлари Сараланган эшоннинг мозорлари, яъни Сармозордир деб юритила бошлаган.
791
30
Баланд-масжид мфй 1992 йил ташкил этилган
Баланд-масжид 300 йиллик тарихга эга. Ушбу худудда жойлашган Масжид биноси баланд, кўркам қурилганлиги сабабли хамда масжид ўрамида кўплаб Ислом олимлари, уламмолар истиқомад қилганликлари сабабли ушбу худуд Баланд-масжид деб атала бошлаган.
792
31
Эшонгузар шфй 1996 йил ташкил этилган
19-асрда Қўқон хонининг фармони билан Марғилон шахрининг атрофи қўрғон қилиб ўралади. Тўрт пахса девор олинаётган пайтда Абдулла Эшон исмли уламмо илтимоси билан хозирги Эшонгузарнинг гузар жойлашган жойидан дарвоза ўрнатилади. Бу шахарча кириб-чиқиш дарвозаси “Эшони дарвоза” деб аталади. Кейинчалик шу ерда чойхона очилади ва ўша замон тамоилига кўра гузар деб аталади. Бу жойга Эшоннинг гузари деб нисбат берилади ва қишлоқ номи Эшонгузар деб атала бошлайди.
793
32
Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғини 1968 йил 1 январда Шахартепа қишлоқ фуқаролар йиғинидан ажраб, 1990 йилда Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғини ташкил этилган.
1968 -1974 йилларда Пахтачиликда яхши натижаларга эришганлиги, ерлари унимдорлиги, асосан ушбу ерда яшовчи халқ пахтачилик билан шуғуллунганлиги, халқини пахтакор халқ деб аталганлиги сабабли Пахтакор қишлоғи деб номланиб келган.
794
33
Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини 1996 йилда ташкил этилган
Қадимда яшаган ўтроқ халқ ушбу ерни ўрганиб, ерлари унимдорлигини, иқлими иссиқ- илиқ, ерларни суғориш учун сув манбалари мавжудлигини хисобга олиб “Гармдон” илиқ макон ёки жой деб номлашган.Шундан буён “Гармдон” деб номланиб келинган.
795
34
Борот маҳалла фуқаролар йиғини 1996 йилда ташкил этилган
Қадимда уйғур миллатига мансуб бўлган Борот исимли шахс оиласи билан кўчиб келиб, ўз оиласига доимий яшаш учун макон яратган. Кейинчалик бу ерларга бошқа қабила халқлари кўчиб келиб ўрнашиб маҳалла ташкил этишган. Шундан буён ушбу маҳалла “Борот” исмли шахснинг номи билан аталиб Борот маҳалласи деб келинмоқда.
796
35
20 феврал 1992 йил ташкил этилган
1924 йилдан бошлаб Чўл қумликларни очиб бу ерда янги ерларни барпо этишда ва ахолини янги жойларга кўчириб олиб келиб ўзини катта мехнатлари эвазига 1977 йилдан бошлаб давлат томонидан умумлаштириб Солижонобод совхози деб ном берилган.
797
36
1955 йилда Қорақушчи Қишлоқ совети ташкил этилган 1993 йилда Қорақушчи қишлоқ фуқаролар йиғини ташкил этилган
Қадимда бир қопқора инсон қўшида ер хайдаб юрганини кўрган кўплаб савдогарлар йўлни топиш мақсадида бир бирларига хат орқали йўлни тушунтириб йўлда бир дарахт дарахт тагида уй, уй ёнида паёнсиз дала далада бир қора одам қўш хайдаётган бўлса ушбу кетаётган йўлинг тўғри деб тушунтиришган. Шундан келиб чиқиб ушбу ерларни Қора қўшчи деб аташган.Кейинчалик Қорақушчи деб аталган.
798
37
Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган.
Қадимда катта карвон йўли бўлиб, карвондаги савдогарлар ўзлари қўним топишлари учун беш дона Капа қуриб кудиқ кавлаганлар ва ушбу ерда қўним топиб хордиқ чиқарганлар.Капалар кичик кичик бўлганлиги сабабли Кичик Бешкапа деб аталган.
799
38
Катта Бешкапа шахарча қишлоқ фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган.
Қадимда катта карвон йўли бўлиб, карвондаги савдогарлар ўзлари қўним топишлари учун беш дона Капа қуриб кудиқ кавлаганлар ва ушбу ерда қўним топиб хордиқ чиқарганлар. Кейинчалик ушбу қудуқ қуриб қолгандан сўнг ушбу йўлни бошқа ерига қудуқ кавлаб Капаларни катта қилиб қурганлар. Шундан кейин ушбу ерни Катта Бешкапа деб юритишган.
800
39
Йўлдошобод қишлоқ фуқаролар йиғини 1953 йилда ташкил этилган.
Ойимча махалла фуқаролар йиғини 1997 йил январ ойида ташкил топган
Ойимча махалласи номи келиб чиқиш тарихи, қадимда шу махаллада Ойимчахон деган бир аёл яшаган, у ўзига тўқ бўлиб, шу билан биргаликда халқни ғами билан яшаб сув муаммосида қийналаётган халққа ариқ қазиб сув олиб келиш билан халқни эхтиёжини қондирган ва у қазиб келган ариққни номини унинг хотирасига Ойимчаариқ деб номланган ва шу ном хозиргача сақланиб келади.
802
41
Оқтепа махалла фуқаролар йиғини 1997 йил январ ойида ташкил топган
Оқтепа номи қадимда қишлоқ тепаликлардан иборат бўлиб, босқинчилар ва душманлардан химоя қилиш мақсадида тепаликлардан бир-бирига алоқа воситасида фойдаланилган, шу сабабли шу ерда қўрғон ташкил этилган бўлиб уни Оқтепа деб номланган.
803
42
Лангар Қишлоқ фуқаролар йиғини Фарғона вилояти хокимининг 17 декабр 1992 йил №367 сон қарори, Қўштепа (Охунбобоев) туман хокимининг 1992 йил 2 июн кунги қарори билан ташкил этилган
Лангар қишлоғининг номи 1800-1850 йилларга тақалар экан. Марғилон шахрига кириб келишда масжид бўлиб ушбу жойда назорат жойи ташкил этилган, Четдан кириб келаётган одамлар ушб ерда текширилиб киргизилган экан. Назорат жойида катта анхор бўлиб анхорга “Қалқон кўприк” ўрнатилган бўлиб текширилгандан кейин ушбу кўприкда ўтишга рухсат берилган экан. Текширишлар тугагунга қадар ушбу анхор бўйларида одамлар дам олиб туришган. ”Лангар” сўзи дам олиш нафаст ростлаш маносини берар экан.
804
43
Лангар Маҳалла фуқаролар йиғини 1997 йил 21 январда ташкил этилган.
Қадимда хижрий 1222 йилга тўғри келар экан ушбу ерда катта қум тепалик бўлиб, ушбу тепаликда харбийлар ўзлари учун қаргох қилганлар.Кейинчалик ушбу тепаликни аҳоли томонидан қабристон яъни “Лангар азизлар” қабристони ташкил этишган. Тепалик маҳаллани ўртасида ўрнашган бўлганлиги сабабли Лангар маҳалла деб юритилган.
805
44
Қоракалтак шахарча фуқаролар йиғини 1997 йилда ташкил этилган, 2011 йилда шахарча фуқаролар йиғинига айлантирилган.
Буюк ипак йўли хисобланган қамишзор тасодиф холатда ёниб ҳамма дарахтлар қорайиб кетган. Бир тепаликда катта садда дарахти бўлган. Садда тагида савдогарлар карвонлари билан тўхтаб дам олганлар.Ёнғинда Садда хам ёниб ўрнига Қоракалтаклари қолган. Савдогарлар кейинчалик ушбу қора қалтакдан белги сифатида фойдаланиб келишган. Шу тарихдан келиб чиқиб “Қоракалтак” номи келиб чиққан.
806
45
Каттаболтакўл қишлоқ фуқаролар йиғини 1992-йил 2 февралда туман ижроия комитетининг қарори билан ташкил қилинган
Каттаболтакўл қишлоғи атрофидаги қишлоқлардан кейин тахминан 18-асрларда ташкил топган .Қишлоқда асосан Марғилон шахрида яшаган бир гурух бой-бадавлат фуқароларнинг дехқончилик ва чорвачилик килганлиги аниқланган. Қишлоқда 7 та катта кўл бўлган Қўқон ва Марғилон йўлини бир қисми шу ердан ўтган. Кейинчалик қишлоқда карвонсаройлар, чойхонлар ва шунга ўхшаш қуришлар бунёд этилган. Бу мулклар қишлоқдаги Исобой, Қорабой, Юнисбой, Сулаймонбой ва бошқаларни мулки бўлган . Қишлоқда яшовчи фуқаролар турли уруғларга бўлинган масалан:
Араблар, Қорақалпоқлар, Қашқарлар, Юзлар, Қирғизлар, Тожиклар, Ўзбеклардан иборат бўлган қишлоқ марказида 1 та мадраса-диний мактаб, 4 та йирик масжидларда фаолият олиб борилган . Булардан 1 таси хозирги вақтда ҳам мавжуд.
807
46
Бўстон махалла фуқаролар йиғини 2008-йил 17 январда туман хокимлигини №431-сонли карори билан ташкил килинган.