Фарғона вилояти ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари номлари тарихи ҳақида



Download 242,49 Kb.
bet12/37
Sana20.06.2022
Hajmi242,49 Kb.
#683267
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
Фарғона вилоят маҳалла номлари тарихи

Сўх тумани

686

1

Бобокалон КФЙ 1995 йил

Олдин Равон номи билан машхур булган.Ери текис булгани учун Равон деб юритилган

687

2

Истиклол МФЙ 1995 йил

Озодлик, Мустакилликни ифода этиши учун

688

3

Навобод МФЙ 1995 йил

Навобод янги обод булаётган жой маъносини билдиради

689

4

Янгиарик МФЙ 1997 йил

Тог ён багридаги узунлиги 14 км булган махаллани ягона сугориш манбаи булган арик номига куйилган

690

5

Офтобру МФЙ 1997 йил

Куёшни юзи, Куеш доим нур сочадиган деган маънони билдиради

691

6

Калъа МФЙ 1995 йил

Ўтган асрларда душмандан ҳимояланиш учун қишлоқни тўрт томондан қўрғон қилиб мустаҳкамланганлиги учун

692

7

Сариканда МФЙ 1995 йил

Сариканда боши узилган деган маънони англатади. Қишлоқнинг иккала томонидан дарё оқиб тушуши натижасида қишлоқ бошидан бошқа қишлоқлардан ажралиб қолган

693

8

Сарибозорча МФЙ 1997 йил

Азалдан шу жойда кичик бозор бўлгани учун

694

9

Сух КФЙ 1981 йил

Сўх қишлоғи туманнинг маркази эканлиги учун ушбу ном билан аталган

695

10

Мулгон МФЙ 1997 йил

Мўл-бисёр, ғон-қабила бўлиб, бисёр қабила деган маънони билдиради

696

11

Чумокча МФЙ 1995 йил

Қадимда Чумокча дарахт, яъниЧормағиз ёнғоқ ниҳоллари кўп бўлгани учун

697

12

Чашма МФЙ 1995 йил

Қадимдан ҳудудда Чашма шифобахш зилол булоқ суви бўлганлиги учун

698

13

Гулистон МФЙ 1995 йил

Тошлоқ ерни обод этилганлиги учун

699

14

Демурсад МФЙ 1995 йил

Маҳалла мири Дехаи МирАсад номидан келиб чиққан

700

15

Хушьёр КФЙ 1995 йил

Ўтмишда аждодлари Тожикистон келганлар бўлганлиги учун

701

16

Какир МФЙ 1996 йил

Ичимлик суви кам бўлганлиги учун

702

17

Кизилкиёк МФЙ 1996 йил

Қадимда Қизил қамиш босган жой бўлганлиги учун

703

18

Шаркобод МФЙ 1995 йил

Қадимда Шайхтола саховатли шайхнинг номидан келиб чиққан

704

19

Охунбобоев КФЙ 1995 йил


705

20

Тул МФЙ 2011 йил

Тул қишлоғи Сўх дарёсининг чап қирғоғида жанубдан шимолга чўзилганб шунинг учун Тул яъни чўзилган маъносини билдиради

706

21

Калъача МФЙ 1995 йил

Ўтмишда аҳолини душманлардан ҳимоя қилиш учун кичкина қўрғон қурилган ва шу орқали Кичик қалъа , қалъача номи билан аталган

707

22

Газнов МФЙ 1996 йил

Ғазнов тожикча сўз бўлиб, серсув ва серҳосил жой бўлганлиги учун шундай аталган

708

23

Ленбур МФЙ 1995 йил

Қароқчилар йўлда лунгаларни кесиб, талон тарож қилишган. Шунинг учун бу жой Ленгабур сўзидан пайдо бўлган

709

24

Девайрон МФЙ 1995 йил

Ўтмишда босқинчилар келиши оқибатида қишлоқ вайрон қилинган. Шу сабабли Девайрон номини олган

Тошлоқ тумани

710

1

Тошлоқ ШФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

1974 йилда 10 декабрда Тошлоқ шаҳарчаси деб ном берилган.

711

2

Охунбобоев МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳалла 1962 йилда Охунбобоев номига қўйилган

712

3

Фуркат МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳаллага 1974 йилда шоир Фурқат номи берилган.

713

4

Дустлик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳаллада 20 ортиқ миллатлар истиқомат қилганлиги учун 1979 йилда Дўстлик маҳалласи деб ном берилган.

714

5

Сувбоши МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳҳалла 1993 йилда ташкил топган. Маҳалла худудидан ариқ оқиб ўтган ва ариқни боши бўлганлиги сабабли Сув боши деб ном олган.

715

6

Садда ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Садда қишлоғи "Буюк ипак йўли" ўтган бўлиб, йўл бўйича Садда дарахтлари бўлганлиги, карвонлар Саддага етиб олсак дам оламиз деб, шу ерда дам олиб хордиқ чиқаришган ва шу тариқа маҳалланинг номи Садда номи билан аталган.

716

7

Терактаги МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Ўтган замонларда мазкур шу худудда катта мозор бўлиб, қалин тераклар билан ўралган. Тераклар атрофида одамлар дам оладиган зиёратгох бўлган. Хозирда бу зиёратгох кичрайби "Терак мозор" зиёратгохи қолган. Шу сабабли Терак таги маҳалла деб аталишига асос бўлган.

717

8

Конизар МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Илгари даврида маҳалла худудида кўп миқдорда катта ёшдаги дарахтлар бўлган. Унга йўловчи фуқаролар от-уловларини боғлаганликлари натижасида дарахтларни ғажиб кўп миқдорда зарар келтирганликлари учун "Конизарар" деб номланиб колган. Кейинчалик атама ўзгариб Коинзар деб номлана бошлаган.

718

9

Каттакуча МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

ХVII аср ўрталарида Катта кўча маҳалласи ўрнида 7 та хўжалик яшаб келган. Шу давирда йўл бўйларига тут дарахтлари экилган ва бу жойда йўловчилар дам олиб хордиқ чиқаришган. Йўлнинг кенглиги кейинчалик Катта кўча ибораси билан номланиб қолган.

719

10

Суфилар МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳалла илгари қуруқ ер бўлиб, Марғилон шахридан келган бир бой одамни фарзандлари дехкончилик ишлари билан шуғилланиб, Бу фуқаро суфиликдан хабари бўлганлиги сабабли уни бошқалар "Сўфи" деб чиқаришган ва шу тариқа кейинчалик маҳалланинг номи Сўфилар номи билан номланиб келган.

720

11

Сукчилик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Сўкчилик бу форс тилида Сутчилик деган маънони билдиради. 19 асрнинг ўрталарида 1890 йилларда хозирги Сўкчилик маҳалласига Тошболта ота оиласи кўчиб келган экан. Очарчилик даври бўлганлиги сабабли оиласи тариқ уруғини келида туйиб, оқлаб сут оши қилиб Марғилон бозорида сотган. Кун сайин бозорлари чақон бўлиб сут ошини Тошлоқ марказий йўлини четида хам сотишини йўлга қўйган. натижада бутун бошли маҳалла сут ошини йўлга қўйишган. Марғилонликлар шу донги чиққан сут ошини ичиш учун келаётганларида Сут оши маҳалласига кетямиз деб айтганлар. Сут оши маҳалласи Сутчилик маҳалласи деб атала бошлаган. Йиллар ўтиб Сутчилик Сўкчилик маҳалласи деб аталган.

721

12

Кургонча ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Қишлоқда бир нечта қўрғон мавжуд бўлганлиги сабабли қўрғон деб ном олган, йиллар ўтиб қишлоқ Қўрғонча деб номланиб қолган.

722

13

Кургонча МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Қишлоқда бир нечта қўрғон мавжуд бўлганлиги сабабли қўрғон деб ном олган, йиллар ўтиб қишлоқ Қўрғонча деб номланиб қолган.

723

14

Пиёзчилик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳаллада истиқомат қилган аҳоли томонидан илк бор пиёз экини экилган. Махалла атрофидаги маҳаллалар хам шу маҳаллага пиёз олгани келган ва шу тариқа пиёзчилик номини олган.

724

15

Хамрак МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Хамрак деб аталиши борасида қуйидагича тахминлар мавжуд. Ўтмишда қишлоқ кўчаси сертупроқ бўлганлигидан ёғингарчилик кезлари аравалар юрган йўллар худди хамир сингари лой маъносида "Хамир лой" деб аталган. Хамрак номи ҳамро сўзи қизил ва рек (рег)-қум сўзларининг бирикувчи асосида юзага келган. сўзи қизил рангини англатади.

725

16

Ахшак ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Ахшак қишлоғи "Аккоша" (Уккоша) ота мозори билан боғилқ ва қадимдан Ахшак номи билан аталиб келган.

726

17

Хотинкуми МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

1872 йилда ёзилган хужжатларда маълум бўлишича, маҳалла худудида улкан қумликлар мавжуд бўлган, ёз ойларида хотин-қизлар шу қумликларга турли дардларидан шифо топиш мақсадида тушиб турганлар. Бу қумликларга фақат аёлларгина келганликлари учун жой Хотинқуми номини олган.

727

18

Яккавут МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

1867- ва 1872 йилларда Марғилон беки Султон Муродбек томонидан мулла Абдураҳмон Мирза ва Мухаммад Қасим Мирохурга берилган хужжатларда Яккабед қишлоғидаги харбий амалдорларга тегишли ерлардан олинадиган танобона солиғидан озод этилганлиги таъкидланади. Айтишларича, бу ерга илк бор келиб ўрнашган одам Яккабек деб аталганлиги учун бу жой шу номини олган.

728

19

Ахшакгузар МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳалла Ахшак маҳалласини юқорисида жойлашган. Маҳалла худудида маҳалла гузари ташкил этилган ва 1954 йилда Ахшакгузар де ном олган

729

20

Канжирга МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Аҳоли орасида Қанжирға маҳалласи пайдобўлиши, қадимда маҳалла худудида булоқлар кўп бўлган экан. Азиз-авлиёлардан бири бу ердан ўтиб кетаётиб булоқ сувларидан ичиб чанқоғини қондиргач "Бу ерлар қанди жилға, яъни суви ширин экан" деб атабди. Шундан сзнги Қанжирға номини олган.

730

21

Тоглик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Тоғлиқ 150 йил аввал бу ерга тоғлиқ томонлардан аҳоли келиб жойлашганлиги боис, кейинчалик жой номи хам Тоғлиқ деб аталган.

731

22

Тухтабоев ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Тўхтабоев ҚФЙ, Раҳимберди Тўхтабоевнинг номи билан 1957 йилда номланган.

732

23

Янгийул МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Янгийўл МФЙ, 1934 йилда мамлакатда колхозлаштириш даври бўлган шу йилларда Зирлама қишлоғидан тошли йўл қурилган. Шу янги йўл қурилиши натижасида Зирлама маҳалласи Янгийўл деб аталди.

733

24

Турват МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Қадимда Марғилонни босиб олиш учун келган кўп сонли душман қўшини ҳозирги Турват худудларида тўхтаб, қароргохини тикламоқчи бўлиб, Ўша вақт пистирмада турган қуролланган маҳаллий аҳоли душманни камонидан ўққа тутибди. Камон ўқлари худди дўлдай душман устига ёғила бошлабди. Шунда ғазабланган душман саркадаси аламидан пистирмадагиларга қараб "Туриб ота" дея бақирган эмиш. Ўша-ўша маҳалла Туриб от номини олиб, кейинчали Турват бўлиб қолган.

734

25

Юкорикишлок МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур Маҳалла Тўхтабоев қишлоғидан юқорида жойлашганлиги учун 1908 йилда Юқориқишлоқ маҳалласи деб номланган.

735

26

Заркент МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Заркент маҳалласи тахминларга кўра бундан 1500 йил муқаддам ташкил топган. Заркент қадимда 2 та катта сой ўртасида жойлашган сўлим қишлоқ бўлган. Қадимда бу қишлоқ зарга дурга, чиройли бўлган шунинг учун "Заркон" хозирда эса "Заркент" деб айтилади.

736

27

Чукуркишлок МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Чуқурқишлоқ мфй, Тўхтабоев ҚФЙнинг қуйи қисмида жойлашганлиги сабабли, 1947 йилдан буён Чуқурқишлоқ маҳалласи деб аталади.

737

28

Жаркишлок МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Жорқишлоқ мфй 400 йил олдин номланган. Ичимлик ва оқава суви жарни бўйида бўлганлиги учун Жорқишлоқ деб аталган.

738

29

Яккатут ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур қишлоқнинг марказида бир донна улкан тут дарахти мавжуд бўлган. Буюк ипак йўли ўтганлиги сабабли карвонлар якка тутга етиб олсак дам оламиз деб, шу ерда дам олиб хордиқ чиқаришган ва шу тариқа маҳалланинг номи Яккатут номи билан аталган.

739

30

Сойбуйи МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳалла худудидан катта сой оқиб ўтган аҳоли асосан сой бўйида жойлапшганлиги учун 1932 йилдан бошлаб Сойбўйи маҳалласи деб аталган.

740

31

Учолиш МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Учолиш номининг иккинчи қисмидаги олиш сўзи ўзбек тилининг Фарғона водийси шеваларида "сув тарқаладиган жой", "ариқ ёки сойнинг сув чиқариш учун тўсилган жой", "сувнинг бўлинган жой", "сув тақсимлагич" маъноларини билдиради. 1873 йилда Учолиш номи берилган.

741

32

Гузарбоши МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Уш бу қишлоқ марказида сартарошхон, савдо дўкони, хаммом ва бошқа дўконлар мавжуд бўлганлиги сабабли аҳоли шу ерда тўпланиб эхтиёжларини қондирган ва 1842 йилда гузар деб ном олган, йиллар ўтиб гузар боши номига айланиб қолган.

742

33

Хужаарик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

1873 йилларда хўжалар авлодидан бўлган киши мазкур маҳалла ичида ариқлар қаздирганлиги учун кейинчалик маҳалла номи "Хўжари ариқ" деб аталган.

743

34

Кумарик ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Қишлоқни кесиб ўтган сой ва ариқлар қумдан ташкил топганлиги сабабли 1875 йилда қумариқ номи олган.

744

35

Обисиё МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Обисиё-қора сув маъносини англатиб, қадимдан шу қишлоқдан ўтиб кетаётган савдогарлар ариқдан оқаётган сувнинг қора тусда эканлигидан тажжубланганликларидан бу ернинг суви Қорасув, яъни Обисиё экан деб номланган.

745

36

Кусакишлок МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Қишлоқда дастлаб кўса бир одам яшаб шу жойларни обод қилганлиги учун кейинчалик 1872 йилларда Кўса қишлоқ деб атала бошлаган.

746

37

Кумкишлок МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳалладаги ариқлар сойлар ва ерларда қум кўб бўлганлиги учун Қумқишлоқ номи олган. Катта Фарғона канали қазилгандан сўнг мазкур маҳалла ободонлаштирилган.

747

38

Фаргона МФЙ 2006 йил 30.01 № 678- сонли

2008 йилдан бошлаб Фарғона маҳалласи деб номланган.

748

39

Найман ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Найман қишлоғи ХIХ асрнинг 60 йилларида мулла Қувват бошчилигидаги Найман уру-ига мансуб хонадонлар келиб щрнашганлиги учун Хом жойи номи Найман деб аталган

749

40

Чек МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Чке қишлоғи-Худоёрхон ва Қипчоқлар ўртасидаги Яккатутда юз берган жанглар чоғида мулла Рўзимухаммад исмли яқин кишиларидан бири холок бўлади. Худоёрхон Рўзимухаммаднинг садоқотли хизматларини қадирлаб, беваси Туман хотинини саройга чорлаб ва васиқа тарзида унинг Илмхожи исмли ўғлига эр сифатида хозирги Чек маҳалласи худудларини инъом этади. Шу тарзда Илмхожи ўз қариндошлари билан кўчиб кели. Чек маҳалласини ташкил эатади.

750

41

Шилва МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Шилва қишлоғи 1909 йилдан Шиллик ўтлар кўп ўсганлиги "Шилва қишлоғи" номини олган.

751

42

Найманбустон ҚФЙ 2006 йил 6.06 № 26- сонли

Мазкур маҳаллага 1951 йилда туман худудидан аҳоли келиб, шу ерларни обод қилганлиги учун, Найманбўстон деб ном берилган

752

43

Мехнатобод МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳҳалла ўрни тўқайзор бўлган. Туман атрофидан аҳоли келиб ушбу ерларни ишлаб обод қилишганлиги учун 1951 йилда Мехнатобод деб номланган.

753

44

Найманбўстон МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳаллага 1936 йилда туман худудидан аҳоли келиб, шу ерларни обод қилганлиги учун, Найманбўстон деб ном берилган

754

45

Арабмозор ҚФЙ 21997 йил 30.01 № 29- сонли

ХII асрда Араб қабиласинига мансуб одамнинг қабри бўлганлиги сабабли Арбмозор деб номланган.

755

46

Куларик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳалла худудида 7 та кўл мавжуд. Мазкур маҳалла худидан кўлларга сув ўтадиган ариқ ўтганлиги сабали бундан 200 йил аввал Кўр ариқ деб номланган.

756

47

Хонака МФЙ 2006 йил 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Хонақа 350 йил аввал номланишни бошлаган. Маъноси китоб ёзувчи.

757

48

Бесаранг МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Бесарнг сўзи бош сиз маъносини билдиради. Бундан 600 йил аввал мазукр маҳаллага Бесаранг деб ном берилган.

758

49

Айланмажар МФЙ 2007 йил 30.08 № 354- сонли

200 йил аавал ном берилган. Маъноси худуддан катта сой ўтган мазкур сойнинг қирғоқлари кўшчиб жар бўлиб кетганлиги учун айланма жар деб ном олган.

759

50

Тегирмонбоши МФЙ 2012 йил 12.05 № 333- сонли

200 йил аввал лик бор тегирмон мазкур маҳаллада пайдо бўлган. Шунниг учун Тегирмонбоши номи деб аталиб келинган.

760

51

Варзак ҚФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Илгари мазкур қишлоқ варз сўзи билан юритилиб келинган. Варз сўзи "баланд, юқори" деган маънони англатади. Кейинчалик мазкур қишлоқ Варзак деб ном олган.

761

52

Кипчокарик МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Мазкур маҳаллага 1845 йилда Қашқардан кўчиб келган аҳоли, қипчоқ уруғларига мансуб оилалар келиб, қўриқ ерлар ўзлаштирилган. Маҳаллада ариқ ковлаш ишларига қабила бошлиғи Модогов бошчилик қилади. Ариқ қазиш ишларига қипчоқлар бош бош бўлганлиги учун ариқ ва жой номи Қипчоқариқ номи билан юритила бошлаган.

762

53

Ўзбекистон МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Бу ерга дастлаб ўзбекларга мансуб аҳоли келиб ўрнашганлиги боис "Ўзбек тўпи" деб ном олган. Хозирги кунда расмий хужжатларда маҳалла Ўзбекистон махалласи деб атаб келинмоқда.

763

54

Бустон МФЙ 1997 йил 30.01 № 29- сонли

Маҳаллага илк бор келганлардан бирининг эгнида бўз тўни бўлган экан. Уни кўрганлар "бўз тўнли" иборасини қўллай бошлайдилар. Шу тарзда йиллар ўтиши билан бўз тўн атамаси бўстон талафузига айланган.


Download 242,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish