14. Агар талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича
ўзлаштириш кўрсаткичи белгиланган “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо
ташкил этганда) кўрсаткичидан паст бўлса (ижтимоий ҳимояга ҳамда бир марталик
рағбатлантиришга лойиқ ёки моддий ёрдам тўловига муҳтож талабалар бундан мустасно)
ушбу талабанинг аризаси кўриб чиқилмайди.
15. Алоҳида ҳолларда бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий
ёрдамга даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида фоизлик устамага даъвогарлик қила
ололмайди, ҳамда фоизлик устамага даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида алоҳида ҳолларда
бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий ёрдамга даъвогарлик қила
ололмайди.
16. Талабаларга тавсия этиладиган жами устамалар йиғиндиси 50 фоиздан
ошмаслиги эътиборга олинади.
7-боб. Моддий рағбатлантиришга тавсия этилаётган талабаларни саралаш
17. Ҳар ўқув семестри якунланган кундан бошлаб янги ўқув семестри
бошланадиган кундан кечикмаган ҳолда Кенгаш институтда таҳсил олаётган талабаларни
моддий рағбатлантириш бўйича ўз фаолиятини олиб бориши лозим.
18. Мазкур муддат оралиғида барча гуруҳлардан деканатлар томонидан Кенгашга
моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилишини сўраб талабалар рўйҳати ва талабанинг аввалги
ўқув семестри давомида фаолиятини акс эттирувчи хужжатлар жилди илова қилинган
ҳолда мурожаатлар Кенгаш томонидан тасдиқланган “Моддий рағбатлантиришга
даъвогар талабанинг анкетаси”га мувофиқ қабул қилинади.
19. Кейинги ўқув семестри бошлангунга қадар Кенгаш тавсия этилаётган
талабаларга тегишли кўрсаткичларини “Моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг
фаолиятини баҳолаш жадвали”га мувофиқ кўриб чиқади ҳамда моддий рағбатлантириш
учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
20. Кенгаш талабани моддий рағбатлантиришга тавсия этиш ёки рад этиш
ҳуқуқига эга.
Тавсия этилаётган талабани моддий рағбатлантирилиши рад этилган ҳолларда,
Кенгашнинг тегишли мажлиси баёнида унинг сабаблари кўрсатилади.
21. Кенгашнинг моддий қўллаб-қувватлашга талабаларни тавсия этиш
тўғрисидаги қарори жорий ўқув семестрида ҳақиқий ҳисобланади.
22. Кенгашнинг тегишли мажлиси баёни нусҳалари уч иш куни мобайнида
институт ректори томонидан тасдиқланади ва тегишли бўлинмаларига (Кадрлар бўлими,
Деканатлар, Бухгалтерия ва бошқалар) га тақдим этилади.
Унда устамалар белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган
талабаларнинг рўйхати устама фоизлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда илова қилинади.
Мазкур Тартиб асосида тақдим этилган барча ҳужжатларнинг тўғрилиги ва
ҳақиқийлиги учун Институт ректори ҳамда Кенгаш аъзолари жавобгар ҳисобланади.
23. Кенгаш томонидан талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қабул
қилинган қарорни инобатга олинган ҳолда ўқув семестри якунига кўра стипендия
тайинлаш тўғрисидаги Институт ректорининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади ва
ўқув семестрининг биринчи ойидан бошлаб стипендия тўлови ҳисоблаб борилади.
24. Моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг тегишли семестр учун
топширган анкета ва унга илова қилинган хужжатлар жилди кейинги семестр якунлари
бўича рағбатлантиришга даъвогарлик қиладиган ҳолда рағбатлантириш учун асос деб
хисобланмайди ва мазкур тартиб ушбу ҳолда тадбиқ қилинмайди.
8-боб. Якуний қоидалар
25. Мазкур Тартиб қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, Институт томонидан
моддий рағбатлантирилган талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, ўзлаштириши,
интизоми ва жамоат ишларидаги иштироки устидан назорат қилиш Институт деканати ва
Талабалар Кенгаши зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |