Фарғона политехника институтида ўқув семестри якуни бўйича фанларни
ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга
муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш
ТАРТИБИ
Мазкур тартиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
ПҚ-4359-сонли «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим
муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги
Қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31
январдаги 59-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар
миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини
такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020
йил 8 февралдаги 97-сон буйруғи ҳамда мазкур ТАРТИБ»га мувофиқ институтда ўқув
семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол
бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш
тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб қоидалари Фарғона политехника институтининг (кейинги
ўринда – Институт) бакалавриат ва магистратура босқичларида давлат гранти ва тўлов-
контракт асосида таълимнинг кундузги бўлимида (иккинчи мутахассислик, қўшма дастур
ва хорижий талабалар бундан мустасно) таҳсил олаётган талабаларга нисбатан
қўлланилади.
2. Мазкур Тартибга мувофиқ давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил
олаётган талабалар институтнинг Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси
маблағлари ҳисобидан, институтда жамоатчилик асосида ташкил этилган Рағбатлантириш
кенгаши (кейинги ўринда - Кенгаш) қарорига мувофиқ моддий рағбатлантирилади.
3.
Моддий
рағбатлантириш
қўйидаги
ҳолларда
амалга
оширилади:
- тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш
кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи - 86 балл ва ундан юқори) бўлган
тўлов-контракт асосида таълим олаётган (стипендияли ёки стипендиясиз шаклда
эканлигидан катъи назар) талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 20
фоиз миқдорида устамалар белгилаш орқали;
- тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш
кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил
этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси, жамоат ишларида фаол бўлган давлат
гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга белгиланган стипендиялар
миқдорига нисбатан 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилаш орқали;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида
таҳсил олаётган талабаларга 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилаш орқали;
- давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган алоҳида иқтидорга эга,
халқаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари
ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10
бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш белгилаш орқали;
- Институт Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида
ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) давлат гранти ва тўлов-контракт
асосида таҳсил олаётган талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача
миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам тўловини белгилаш орқали.
4. Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш
бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида қўшимча тўлов-контракт асосида
бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабалар қабул қилинган ўқув йилининг
иккинчи семестридан бошлаб моддий қўллаб-қувватланиш имтиёзига эга бўладилар.
5. Институтда иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олаётган ва хорижлик
талабаларга мазкур Тартибда белгиланган моддий рағбатлантириш татбиқ этилмайди.
6. Институтда тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича
ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо
ташкил этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидорга эга, жамоат ишларида фаол
бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш учун
Ректор томонидан раҳбарлик қилинадиган, деканатлар, кафедра фаоллари, институтдаги
Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзолари, Талабалар Кенгаши аъзолари,
Институт ходимлари Касаба уюшмаси аъзолари, жамоат ташкилотлари фаоллари, юрист
ва фаол талабалардан ташкил топган Кенгаш таркиби тасдиқланади.
7. Тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш
кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил
этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидорга эга, жамоат ишларида фаол бўлган ва
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш бўйича ишлар
Кенгаш қарорига мувофиқ навбатдаги ўқув семестрининг биринчи ўн кунлигида ташкил
этилади. Зарур ҳолларда Кенгаш ўқув йили семестрлари оралиғида ҳам ижтимоий ҳимояга
муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш бўйича тегишли қарорлар қабул
қилади.
8. Мазкур Тартиб қоидалари фақатгина тегишли битта семестр мобайнида тадбиқ
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |