ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАъЛИМ МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТEХНИКА ИНСТИТУТИ
“КИМЁ ТEХНОЛОГИЯ” факультети
«Озиқ-овқат хавфсизлиги»
МУТАХАССИСЛИГИ
М8-19 ГУРУҲИ МАГИСТРАНТИ
Ўринов Хамроз Қаххоржон ўглининг
ИЛМИЙ ПEДОГОГИК ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
ҲИСОБОТИ
РАҲБАР: т.ф.н., (PhD) Саттарова Б.Н
ФАРҒОНА -2020
Таълим тизимини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайѐрланган бўлиб, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқѐсидаги ютуқлар асосида тайѐрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Дастурнинг мақсад ва вазифалари
Мазкур дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайѐрлаш Миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўѐбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади: «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайѐрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаѐтган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараѐнларига мослаш; кадрлар тайѐрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш; кадрлар тайѐрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиѐти истиқболларидан, жамият эҳтиѐжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; таълим ва кадрлар тайѐрлаш, таълим муассасаларини аттестатсиядан ўтказиш ва аккредитатсия қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш; янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайѐрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий- техника ва ахборот базасини яратиш.
Махсус фанларни ўқитиш бўйича кафедрани етакчи профессор-ўқитувчиларининг ўқув машғулотини кузатиш.
Мен, магистратура 1-босқич 1-семестр давомида ўзимнинг педогогик маҳоратимни ошириш ҳамда дарс машғулотларини ўрганиш мақсадида кафедра профессор ўқитувчиларининг дарсларини тингловчи сифатида кузатди.
Жумладан 18.11.2019 санасида 1 смена-1парада Кимё технология факултети кафедраси қ.ф.н. дотс Хакимов М.У. нинг 79-80, 17 ООТ гуруҳида дарс жараёнидан ўтказилган маъруза дарсини кузатдим. Фан номи: “Озиқ-овқат кимёси”. Мавзу: Мева ва резавор мевалар кимёси. Дарсда 46 талабалар қатнашди. Дарс қизиқарли саволлар билан бошланди ва дарс давомида талабалар фаол равишда қатнашдилар. Ўқитувчи талабаларни жалб қилиш мақсадида ақлий ҳужум методидан фойдаланди. Тушунмаган талабалар дарс яккунида ўз саволларига жавобини олишди.
1-расм
2-расм
18.11.2019 санасида 2 парада Кимё технология факултети озиқ-овқат кафедраси қ.ф.н. дотс Хакимов М.У. нинг 81-82, 17 ООТ гуруҳида дарс жараёнидан ўтказилган маъруза дарсини кузатдим. Фан номи: “Озиқ-овқат кимёси”. Мавзу: Мева ва резавор мевалар кимёси.
М.Хакимов юқорида олиб броган маъруза дарсининг мавзусини илмий-назарий асослаб, яратилган қонуниятларни аниқ ифодалаб мисоллар билан тўлиқ тушунтириб берди. Ҳозирги замон технологиялари тўғрисида, Божҳона ҳизмати лаборатириялари ҳамда уларнинг аҳамиятини илмий изланишларга асосланиб мисоллар билан ифодалаб, фаннинг бошқа табиий фанлар: биология, кимё, ниокимё, умумий озиқ-овқат технологияси, экология ва бошқа фанлар билан боғлаб тушунтириб берди.
3-расм
16.12.2019 санасида 2 парада Кимё технология факултети озиқ-овқат кафедраси т.ф.д. (ПҳД) Саттаров Б.Н. нинг 56-57, 16 ООТ гуруҳида дарс жараёнидан ўтказилган маъруза дарсини кузатдим. Фан номи: “Гўшт ва сут маҳсулотлари”. Мавзу: Сут маҳсулотлари умумий технологияси. Дарсда 46 талабалар қатнашди. Дарс қизиқарли саволлар билан бошланди ва дарс давомида талабалар фаол равишда қатнашдилар. Ўқитувчи талабаларни жалб қилиш мақсадида янги пет технологиядан фойдаланилди. Мавзу 2 парага мўлжалланганлиги учун 1-пара мавзу бўйича назарий қисм тушунтирилди ва тажриба олиб боришнинг тартиби бирин кетин кўрсатиб ўтилди.
4-расм
3.Таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллашни ўрганиш.
Дарс жараёнини фойдали ва самарадор бўлишини таминлаш мақсадида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш мумкин. Мисол учун, Кластер билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради.
Талабалар Кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади.
Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар “йўлдошлар” ёзиб қўшилади. Уларни “асосий” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. Бу “йўлдошларда” “кичик йўлдошлар” бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин. Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар.
Б/Б/Б жадвали эса талабаларни билим савиясини бахолашда қўл келади. Ўқитувчи дарсни ўтиб бўлгандан сўнг талабаларга мавзуни қай даражада тушунтириб, қизиқтира олганини шу жадвал ёрдамида билиб олиш мумкин.
Инсерт жадвали. Мустақил ўқиш вақтида олган маълумотларни, эшитган маърузаларни тизимлаштиришни таминлайди. Олинган маълумотни тасдиқлаш, аниқлаш, четга чиқиш, кузатиш, шунингдек аввал ўзлаштирган маълумотларни боғлаш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради.
Талабалар Инсерт жадвалини тўлдириш қоидаси билан танишадилар. Мустақил жадвални тўлдирадилар.
Ўқиш жараёнида олинган маълумотларни алоҳида ўзлари тизимлаштирадилар - жадвал устунларига “киритадилар” матнда белгиланган қуйидаги белгиларга мувофиқ:
“В” - мен билган маълумотларга мос;
“+” - мен учун янги маълумот;
“-“ - мен билган маълумотларга зид;
“?” - мен учун тушунарсиз ёки маълумотни аниқлаш, тўлдириш талаб этилади.
Профессор ўқитувчилар дарсларини кузатиш давомидаянги педагогик ва ахборот технологияларини қўллашни ва қайси усул ёки технологияни қўллаганда кўпроқ самара олиш тўғрисида тушунчага эга бўлдим. Менимча, техник йўналишларда “Кластер”, “Инсерт”, “Б/Б/Б” жадвалидан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этилса, дарс жараёни мазмунли, тушунарли ва қизиқарли кечади деб хисоблайман.
Хулоса.
Мен бу дарсларни кузатиш давомида ўқитувчининг педагогик маҳорати ва салоҳияти ҳақида етарлича маълумотлар олдим. Дарс жараёнига ўқувчиларни жалб қилиш ва уларни дарсга қизиқтириш ўқутувчидан юқори маҳорат талаб қилиш кераклигини яна бир карра билиб олдим. Ўқутувчиларнинг мавзуга алоқадор қилиб, ўқувҳилар онгига тез етиб бориши учун келтираётга ҳаётий мисоллари дарснинг янада қизиқарли ва тушунарли бўлишига омил бўлмоқда. Дарс давомида қўлланилган кўргазмали қуроллар дарснинг сифатини оширишга хизмат қилди. Хулоса қилиб айтганда эса дарсдан юқори таассурот олдим ва ўзимга керакли кўникмаларга эга бўлдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |