Фарғона политехника институти


-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг устуворликлари



Download 0,5 Mb.
bet2/6
Sana26.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#465538
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5429241641745519294

1-боб. Саноат корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг устуворликлари
1.1. Маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг назарий асослари
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози корхона ва ташкилотларнинг фаолиятида маркетинг фаолиятини кенг миқёсда қўллаш лозимлигини кўрсатди ва исботлади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган илғор давлатларнинг йирик фирмалари тажрибаси шуни кўрсатадики, маркетинг фаолияти корхона ва ташкилотларнинг узоқ вақт яшаб қолишига ва унумдорлигини орттириб боришига имконият яратади. Маркетинг фаолиятини амалга ошириш маркетинг назарияси ва амалиётининг равнақига боғлиқдир. Маркетинг назарияси ва амалиётининг равнақи бевосита маркетинг изланишлари ва тадқиқотлари йўналишларига боғлиқ. АКШ, Германия, Япония, Франция, Англия каби давлатларда юқори даражада шаклланган маркетинг фаолияти амалга оширилмоқда. Ундабиринчи ўринга харидор, жамият фаровонлигини, улар олдидаги ижтимоий масъулиятни қўяди. Харидор ва қолаверса ялпи жамият миқёсида манфаатлар муштараклигини таъминлаш, замон талаблари асосида унитакомиллаштириб бориш вазифасини фирманинг коммуникация сиёсати, изланишлари ҳал этади.
Кейинги пайтда иқтисодий луғатимизга ва умуман ҳаётимизга кўплаб янги иқтисодий тушунчалар кириб келди. Шундай тушунчалардан бири ва энг аҳамиятлиси ҳисобланган маркетинг сўзи биринчи марта Америка Қўшма Штатларида пайдо бўлган. АҚШ да ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини кўпроқ сотишга ҳаракатларни амалга ошириб, бозорларни қидиришга киришадилар.
Маркетинг сўзи бозорларни ўрганаман, бозорларни қидираман деган маъноларни беради. Ўша вақтдаги тадбиркорлар ва фермерлар ўзлари билмаган холатда маркетинг фаолияти билан шуғулланганлар. Кейинчалик маркетинг фаолиятининг назарий асослари яратилди.
Маркетинг фаолиятига тушунча беришга кўплаб олимлар ва тадқиқотчилар ҳаракат қилганлар. Маркетинг –айирбошлаш йўли билан эҳтиёж ва талабларни қондиришга йўналтирилган инсон фаолиятининг тури, бозордаги барча қатнашчиларнинг ўзаро манфаатларига асосланган ҳаракатларини, талабни шакллантириш ва қондириш учун бирлаштиришдир. Маркетинг бутовар ҳаракатларининг барча босқичларини ўз ичига олувчи, талаб таклифни ўрганиш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини яратиш, сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган турли хилдаги хизматлар кўрсатиш ва истеъмолдан чиққандан кейин утилизациялашни ташкил қилиш каби бозор муаммоларини ечишда яхлит тизимли ёндашишдир.
Маркетинг фаолияти нафақат маҳсулотлар ва хизматлар тайёр бўлгандан кейин сотишни назарда тутади. Маркетинг саноат корхонаси фаолиятининг барча соҳаларидаамалга оширилади. Улар хом ашё ва материалларни сотиб олишда, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишда ва тайёр бўлган маҳсулотлар ва хизматларни бозорда сотишжараёнларида амал қилади. Маркетинг фаолиятида маркетинг тадқиқотлари муҳим ўрин тутади. Маркетинг тадқиқотлари ялпи маркетинг фаолиятини ташкил этишда, уни бошқаришда, режалаштиришда ва назорат этишда муҳим аҳамиятга эга. Бу эса –замонавий маркетинг назариясининг асосий хусусиятларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.Маркетинг тадқиқотлариниг юқори даражада ташкил этилиши, уларнинг кўлами, таҳлилий ва қайта ишлаш жараёнларида фойдаланиладиган услублар йиғиндиси, бевосита корхона ва ташкилотларнинг маркетинг стратегиясини белгилашда, амалга оширишда, дастлабки босқич, «таянч нуқта» ҳисобланади. Истеъмол бозори тобора янги товарлар ва хизматлар билан бойиб бораётган бугунги шароитида янги имкониятларни аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланишда маркетинг тадқиқотларининг аҳамияти кун сайин ортиб бормокда.
Кейинги пайтларда жаҳон мамлакатларида, жумладан мамлакатимизда ҳам тадбиркорлик фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятимамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. “Ай-си-ай” концерни бошқаруви раиси Джон Харви Джонс тадбиркорликда маркетингни ўрнини тависфлаб шундай дейди, яъни “Маркетинг тадбиркорликнинг таянч омилидир. Бу нафақат ёқилги, балки кема командасидир.”
Ҳозирги вақтда маркетинг атамаси кўпчиликка таниш сўз ва ҳаракат бўлиб қолди. Маркетинг фаолияти ҳар қандай ташкилот фаолиятининг асоси бўлиб қолди, маркетингсиз бирон-бир ташкилот ўз фаолиятини самарали тарзда амалга оширишга қодир эмас.
Маркетинг фаолиятига берилган кўплаб тарифларни ўрганиб чиқиб, улар ичида қуйидаги тарифни муҳим аҳамиятга эга деб топдик. Профессор А.Солиев маркетинг фаолиятига қуйидаги таърифни беради:
“Корхона (фирма) жорий ва стратегик фаолиятини истеъмолчилар эҳтиёжи ва талабини қондиришга, кўзланган фойдани олишга йўналтирилган узлуксиз ташкилий, режалаштириш ва бошқариш жараёнини –маркетинг фаолияти деб аташ мумкин.
Маркетинг фаолияти ривожланишининг назарий асослари ҳар бир жамиятдаги талабнинг ўсиш қонуниятлари билан белгиланади.”
Барча турдаги фаолиятларнинг мақсади ва вазифалари бўлгани каби маркетингни ҳам ўз мақсади ва взифалари, предмети ва объекти мавжуддир. Маркетингнинг асосий мақсади, унинг вужудга келиш, шаклланиш ва ривожланишининг объектив сабаблари, зарурати билан белгиланади.
Маркетинг энг аввало товарлар тўпланиб, сотилмай қолган ва иқтисодиёт инқирози кучайган шароитда, уни шу инқироздан чиқариш қуроли сифатида ихтиро қилинган, яратилгадир. Унинг мақсади ниҳоятда кенг ва мураккаб масалаларни ҳал қилишга қаратилгандир. У ишлаб чиқаришни харидор эҳтиёжига мослаштириб, талаб ва таклифни мувозанатига эришган ҳолда, уни ташкил этган корхона, ташкилотларга юқори фойда келтиришдир. Бунга эришиш учун маркетинг кўйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишилозим(1-расм):
-харидорлар ва истеъмолчиларнингэҳтиёжларини ўрганиш ва аниқлаш;-турли товарларва хизматларга бўлган талабларни ўрганиш;
-саноат корхоналарининг фаолиятини унинг харидорлариэҳтиёжларига мослаштириш;
-талаб ва таклиф тўғрисида олинган маълумотлар асосида бозорни ўрганиш;
-товарлар рекламасини ташкил этиш, харидорларни товарларни сотиб олишга қизиқишини орттириш;
-товар яратувчи ёки уни сотувчи корхона тадқиқотларини амалга ошириш учун маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш;
-товарни бозорга чиқаришдаги барча хизматлар тўғрисида маълумотлар олиш;
-тўлдирувчи товарлар ва ўрнини босувчи товарлар тўғрисида ахборотлар йиғиш;
-товарларга бўлган талабни истиқболлаш, уларни амалга оширишни назорат қилишдан иборатдир.
1-расм. Маркетинг вазифалари.

Маркетинг фаолиятининг мақсадига эришишда рекламафаолиятиҳам муҳимҳисобланади. Рекламанинг вазифаси -мавжуд бозор сегментини мустаҳкамлаш, янги харидорларни жалб қилиш, янги бозорлар ташкил қилишдир. Маркетинг тизимида рекламанинг асосий хусусияти -узлуксиз таъсир ва доимий янгиланишдир. Шу билан бирга харидор психологияси товар ва фирма маркасига боғланиб қолиш хусусиятига ҳам эгадир.
Маркетингнинг вазифалариданэнг муҳимлари қаторида сотишни рағбатлантиришҳисобланади. Сотишни рағбатлантиришбозорга чиқарилган товарни режалаштирилган сотиш даражасини таъминлашга имкон беради. Бу ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш демакдир. Сотишни рағбатлантиришнинг қуйидаги фаол шакллари мавжуд -кўргазма-савдо, ярмаркалар, махсус савдо агентлари хизматидан фойдаланиш ва арзон баҳолар. Маркетинг тизимида сотиш сиёсати -бу товар даврий ҳаракатини ташкил этиш жараёнидир. У товар массасининг ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчигача бўлган ҳаракатининг ҳар бир босқичида қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилишнинг аниқ таҳлилини талаб қилади. Бу ҳолда сотиш деганда ишлаб чиқариш билан савдо орасидаги барча алоқалар тушунилади. У улгуржи ва чакана савдони, ташиш ва сақлашни ўз ичига олади. Бизнинг иқтисодий шароитимизда маркетингнинг товар сиёсати каби вазифаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар томонлама ўйлаб юритилган товар сиёсати ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради. Товар сиёсати ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг аниқ истеъмолчилар гуруҳига мўлжалланган бўлишини таъминлайди. Яъни, ҳар қандай товар аниқ истеъмол манзилига эга бўлиши керак.
Маркетинг фаолиятини амалга оширишда маркетинг ҳаракатларининг барчасидан бир вақтда фойдаланиш лозим.Бирон-бир маркетинг тадбири ёки ҳаракати қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Мана шундагина маркетингли фаолият истеъмолчидан саноат корхоналарига ва савдога, улардан эса қарама-қарши йўналишдаги узлуксиз ахборот оқимини таъминлайди. Бу эса ўз вақтида ишлаб чиқаришда, товар ассортиментига, сотиш шартларига, хизмат кўрсатиш соҳасига ўзгартиришлар киритишга имкон беради. Маркетингли фаолият юритиш учун, корхонани бошқариш ва режалаштириш тизимидан, тақсимот, ички бозордаги ва ташқи савдодаги алоқалар, юқоридаражада жиҳозланган бозор каналлари орқали реализация қилишдан иборат ташкилий масалаларни ҳал қилиш зарурбўлади.Бу ишларни ўз вақтида ва мунтазам равишда амалга оширилиши маркетипнг фаолиятининг самарали бўлишига имкон беради.
Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда хом-ашё билан етарли даражада таъминланмаганлик, ишлаб чиқариш жараёнида фан-техника ютуқларидан фойдаланмаслик, ишончсиз ва дидсиз реклама, корхона фаолиятини тезкор бошқариш ва иқтисодий режалаштириш тизимининг номукаммаллиги, молиявий дастакларнинг самарасизлиги, ишлаб чиқарилаётган товар сифатини яхшилаш стимулининг ҳаракатсизлиги, бозорда юз бераётган жараёнлар тўғрисида аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида маълумотга эга бўлмаслик ва шу кабилар маркетинг фаолияти самарасини йўққа чиқариши мумкин. Бундай холатлардан эҳтиёт бўлиши лозим.
Маркетинг фаолиятининг муҳим тамойилларидан бири -товар ва хизматларнинг юқори сифатлилигива уларни малакали тарзда реклама қилишдир. Товар ва хизматларнинг юқори сифатлилиги ва уларни малакали тарзда реклама қилиш бугунги кескин рақобат кураши шароитида корхонава ташкилотларяшовчанлигининг муҳимшартидир.
Саноат корхоналарибозориқтисодиёти шароитида яшаб қолишнива узоқ вақт ўз фаолиятини давом эттиришни истар экан, рақобат қонунларини яхши билиши ва уларга амал қилишишарт. Бу шароитда ҳар бир корхона ишлаб чиқариш жараёни ва товарларни сотишга янгича ёндашиши лозим. Хом-ашё сотиб олишдан тортиб, то қўшимча хизматларни ташкил қилишгача бўлган барча жараёнлар ҳаракати занжирининг тиғиз координациясини таъминлаш лозим. Ягона ёндашиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг координацияси йўқлигидан саноат товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда, бозорда улар маълум вақт ортиқча бўлиши ёки маълум вақтдан кейин улар бўлмаслиги ҳам мумкин.
Маркетинг фаолияти кечагина пайдо бўлгани йўқ. Унинг юзага келиши ва ривожланиши маркетинг элементларининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Маркетинг элементларининг пайдо бўлиши XVII асрнинг ўрталарига бориб тақалади. Бу давргача товарларни натурал айирбошлашни турли шакллари пайдо бўлади, кейинчалик маркетинг фаолиятини биринчи элементлари, яъни реклама, нарх васотиш кабиларни ривожланиши кузатилди.
Маркетинг фаолиятининг ривожланиши асосан 20-асрга тўғри келади. 20-аср бошларидан бошлаб Америка Қўшма Штатларининг қатор университетларида маркетинг фани ўқув режасига киритилди. Маркетинг фани бўйича маъруза ва амалиётлар ташкил этилди. 20-асрнинг ўрталаридан бошлаб менежмент фаолиятининг муҳим йўналиши сифатида маркетинг товарлар ва хизматлар оқимини ишлаб чиқарувчидан охирги пировард истеъмолчи томон йўналтирилган хўжалик фаолиятини ҳар хил турларини амалга ошириш сифатида кўрина бошлади. Энди маркетинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Маркетинг тушунчаси бозор соҳасини ҳар қандай фаолияти билан боғлиқдир, шу боис маркетинг сўзини таржимаси ва келиб чиқиши келтирилади (инглизчасигаMarket –бозор, ing –фаол, фаолият, ҳаракат маъносини англатади). Демак, маркетинг фаолияти бозордаги ҳаракатни билдиради. Ҳар қандай корхона ва ташкилот фаолиятининг учинчи босқичи бозор ҳисобланади. Корхоналар фаолияти таъминот ва режалаштириш, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва сотиш жараёнларидан иборатдир. Маркетинг фаолияти ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни сотиш жараёнини ўз ичига олади. Аммо, маркетинг фаолияти фақат маҳсулот ёки хизматларни сотиш билан шуғулланадидесак, янглишамиз. Маркетинг фаолияти ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичларидан бошланиши лозим. Корхона нима, ким учун ва қанча миқдорда ишлаб чиқаришини аввалдан аниқлаб олмаса бозор иқтисодиёти шароитида қийналиб қолади.Турли корхоналарда бир хил турдаги, бир хил ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши мумкин. Саноат корхонасибошқа корхоналарга қараганда ўз маҳсулотини кўпроқ сотишни ўйласа у аввал қатор саволларга жавоб топиши керак. Яъни, нима учун истеъмолчилар бошқа корхоналарнинг маҳсулотидан кўра бу корхонанинг маҳсулотини олишлари керак. Молиявий-иқтисодий инқирозларшароитида тўлов қобилияти пасаяди, истеъмолчилар маҳсулотларни сотиб олиш ҳажмини камайтирадилар. Бундай шароитда маркетинг фаолиятини янада асослироқ равишда олиб борилишини тақозо этилади.
Кўпчилик иқтисодчиолимларва тадқиқотчиларнашр қилган иқтисодий мақолалар ва тўрламларда, монография ва дарсликларда, адабиётларида маркетингни таърифлашга ҳаракат қилинган. Энг кенг тарқалган маркетинг таърифи, у Америка маркетинг ассоциацияси томонидан берилган булиб, унинг мазмуни куйидагичадир, яъни «Маркетинг шундай жараёндан иборатки, унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар ҳаракати ва сотишни, айрим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида қондирилади».
Маркетингга олимлар турлича таъриф берганлар. И.К.Беляевский шундай деган: «Маркетинг –бу бозорни ўрганиш ва тартибга солиш, бошқариш тизимидир». Жан-Жак Ламбен эса маркетингга шундай таъриф беради: «Маркетинг ташкилотлар ва кишиларнинг хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни эркин ракобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир», «Маркетинг –бу бир вақтнинг ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараёндир».
Маркетинга берилган барча таърифларни умумлаштириб, маркетинг –бу бозорни ўрганиш, у орқали истеъмолчиларга таъсир этишдан иборатдир деган фикрни қўллаб-қувватлаш мумкин бўлади.
Маркетингнинг моҳиятини тўлароқ тушуниш учун бозор, бозордаги фаолият, талаб ва таклиф назариялари сингари тушунчаларни ўрганиш лозимдир.Таклиф чизиғи қанча юқорига кўтарилса, шунча нарх юқори бўлади ва шунга кўп корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имкониятига эга бўладилар.
Юқори нарх, мавжуд корхоналарга ишлаб чиқаришни кенгайтиришга даъват этади, бозорга янги корхоналарни ўз маҳсулоти билан кириб келишини таъминлайди, улар ишлаб чиқарган юқори харажатли рентабел бўлмаган маҳсулотлари юқори нархда рентабел бўлади. Бундай ҳолда, корхоналар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши қисқа вақт оралиғида интенсив бўлса, узоқ муддатда эса экстенсив амалга оширилади.
Маркетингнингвужудга келишини асосий сабабларидан бири, бу ишлаб чиқаришни кўлами ва хажмининг ортиббориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар турларини кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосини вужудга келишидир.Бир сўз билан айтганда рақобат курашининг юзага келишидир. Маркетинг -корхонанинг узоқ муддатли, юқори даражали фойда олиши ниятида фақат истеъмолчига қаратилган мақсадли ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти ҳисобланади. Маркетингнинг объекти ва субъекти мавжуд бўлиб, асосий объектларигабўлиб бозор, товар, хизмат, баҳо, товар ҳаракати, реклама, сотиш, уни рағбатлантириш ҳисобланади.
Маркетингнинг субъектлари эса қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, истеъмолчи ташкилотлар, улгуржи савдо, чакана савдо, пировард истеъмолчи, маркетинг бўйича мутахассислар.
Маркетинг асосида бозорни ҳар тарафлама ўрганиш йўналишларининг асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш зарур:
-талабни ўрганиш;
-бозор таркибини аниқлаш;
-товарни ўрганиш;
-рақобат шароитларини тадқиқ қилиш;
-сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш.
Маркетинг корхоналарнинг бозорда ишлаш услуби, бозор методологияси бўлиб, истеъмолчилар ва уларнинг талаб истакларини ўрганиш, уларга мос товарлар яратиш, нарх белгилаш, товарларни етказиб бериш, тақдим этиш, сотиш, хизмат кўрсатишни уюштириш усуллари, воситалари, тартиб-қоидалари мажмуи ҳисобланади. Улар воситасида корхоналарнинг самарали фаолияти амалга оширилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларида 2021 йилда мамлакатимизда саноат тармоқларини янада жадал суръатларда ривожлантириш белгиланаётганини алоҳида таъкидладилар:
“Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть-газ ва нефть-кимё саноатини, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил, озиқ-овқат саноатининг юқори технологияларга асосланган тармоқларини ва бошқа соҳаларни юксак даражада ривожлантириш олдимизга қўйилган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи бўлиши даркор.”
Мамлакатимизда 1994 йил 14 февралда «Корхоналар тўғрисида» ги қонун қабул қилинган бўлиб, бу қонунда корхонага тўла равишда таъриф берилган. Жумладан, бу хужжатда корхонага шугдай таъриф берилган:
«Корхона –хуқуқий шахс мақомига эга, мустақил равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиши асосида истеъмолчилар (ҳаридорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди»
«Корхоналар тўғрисида»ги қонунда берилган ушбу таъриф корхонанинг моҳиятини тўлароқочиб беради. Фақат бир нарсани қўшиб қўйса яна ҳам аниқроқбўлиши мумкин эди, яъни турли мулкка асосланган ёки турли мулк шаклида бўлиб, ўша мулки доирасида маҳсулот ишлаб чиқаради ва хизмат кўрсатади.
Турли мулк шаклида бўлган ва турли даражада фаолият кўрсатиш корхона тўғрисидаги таърифга жуда мос келади ва корхона сўзининг маъносини тўлароқочиб беради.
Ҳозирги вақтда турли мулк шаклидаги корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми нодавлат секторига тегишлидир, яъни улар улуши ҳозирги вақтда 90 фоиздан юқорироқни ташкил этади.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида саноат тармоғининг аҳамияти ва ҳиссаси катта бўлади. саноат тармоғи бошқа барча тармоқларга муҳим ҳисобланган асосий воситаларни етказиб беради. Улардаги фан-техника тараққиётини амалга оширишга кўмак беради. шу сабабли, саноатни ривожлантириш биринчи галдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.
Саноат корхонаси ишлаб чиқарган маҳсулотлар аҳолининг эхтиёжини қондириш билан биргаликда, бошқа тармоқ ва соҳаларда аҳоли эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ва хизматлар миқёсини орттиришга таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни янада юқори суръатлар билан ривожлантириш мақсадида саноат корхоналарининг самарасини ошириш учун унинг ўзига хос ва мос хусусиятларини ўрганиш лозимдир. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзига хос хусусиятлари корхоналарнинг тури орқали белгиланади. Корхоналар турли белгиларга кўра тавсифланади ва турларга бўлинади (2-расм).
Саноат корхоналари мулк шаклига кўра, тармоқларга мансублигига кўра, ишлаб чиқариш миқёсига кўра ва фаолият юритиш муддатига кўра тавсифланади. Мулк шаклига кўра тавсифланишда давлат, нодавлат. акциядорлик, хусусий ва қўшма корхоналар мавжуд бўлади. Тармоқларга мансублигига кўра тавсифланишда корхоналар мамлакатимздаги саноат тармоқларига мос равишда ташкил қилинади. Ишлаб чиқариш миқёсига кўра йирик ва кичик корхоналар мавжуд бўлади. Фаолият юритиш муддатига кўра корхоналар узлуксиз ишлайдиган, мавсумий ишлайдиган ва узлукли ишлайдиган корхоналарга бўлинадилар.
Ҳар бир турдаги корхона ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Масалан, саноат корхонаси асосан аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Хусусан, матолар, газламалар, иплар, нотўқима матолар, жун ва ипак матолари ва шу сингариларни ишлаб чиқаради. Ушбу корхоналар А.Вудворд тавсифи бўйича серияли корхоналардир. В Томпсон тавсияси бўйича улар узлуксиз корхоналардир. Фаолият кўрсатиш муддатига кўра саноат корхоналари узлуксиз, тўла ишлаб чиқариш миқёсига кўра йирик, ўрта ва кичик кўринишларда бўлиши мумкин. Саноат корхоналари турли мулк шаклида ташкил этилиши мумкин.
Саноат корхонаси ўзи қабул қилган низом асосида фаолият кўрсатади. Унда корхона номи, манзили, банк ҳисоб рақамлари, реквизитлари мақсади ва вазифалари, мансаблар, раҳбар шахсларнинг мажбуриятлари, бўлинмалар ва уларнинг мажбуриятлари, ҳисобот тайёрлик тартиби билан шу сингари маълумотлар кўрсатилади. Низомда корхонадаги асосий ва айланма фондлар, мавжуд ресурслар, низом жамғармаси кўрсатилади. Корхонанинг низом жамғармаси корхонани ташкил қилиш жараёнида ташкилотчилар томонидан шакллантирилади. Саноат корхонаси ривожланиши ва ишлаб чиқариши ҳажмининг ортиб бориши натижасида даромад ҳажмининг ортиши натижасида низом жамғармаси кўпайтирилиши мумкин. Низом жамғармаси корхонанинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий жиҳатдан бақувватлигини акс эттиради.

2-расм. Корхонанинг тавсифланиши


Корхоналар фаолиятида мақсадни қўйиш ва унга эришиш йўлида ҳаракатлар амалга оширилади. саноат корхоналарининг мақсадларини қўйишда мамлакатдаги ёки унинг маълум бир худудидаги холат ўрганилади ва шу холатга мос бўлган ва корхонанинг имконияти етарли бўлган мақсадлар белгилаб олинади. Мақсадларни белгилашда саноат корхоналарининг самарадорлиги асосий мезон сифатида белгилаб олинади. Иқтисодиётимизнинг ривожида саноат корхоналарининг тутган ўрни ва ролини ошириш учун улардаги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида аҳамият берилиши лозим. Самарали фаолият кўрсатмаётган саноат корхонаси ўз аҳамиятини йўқотади ва яшаб қолиш имконияти камаяди. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ҳозирги вақтга қадар Ватанимиз ва хориждаги қатор иқтисодчи олимлар томонидан қатор ишлар ва тадқиқотлар амалга оширилган ва уларда маълум даражада иқтисодий самара беришга олиб келадиган амалий таклифлар киритилган. Саноат корхоналаридаги ишларни жадаллаштириш ва улардаги фаолият самарадорлигини ошириш иқтисодиёт ривожининг турли даврларида мухим йўналишлардан бири бўлиб келган. Биз томонимиздан ўтказилган тадқиқотлар натижасида саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлида илмий асосланган йўналишларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилинди. Улар ичида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини ошириш. Ишлаб чиқаришда ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, ҳам жисмоний жиҳатдан, ҳам маънавий жиҳатдан эскирган дастгохларни янгилаш орқали ишлаб чиқариш хажмини ошириш билан биргаликда маҳсулот сифатини яхшилашга ҳамда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳамда рақобатбардошли хизматлар кўрсатишга эришамиз.
1.Меҳнат унумдорлигини оширишга олиб борадиган иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва техникавий тадбирларни амалга ошириш. Меҳнат унумдорлигини ошириш орқали маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришга ҳамда корхона оладиган фойдани оширишга эришамиз. Бу тадбирлар корхона самарасини оширишга олиб келувчи асосий тадбирлардандир.
2.Корхонада меҳнат қилаётган ходимлар малакасини оширишга катта эътибор бериш ва уларни самарали меҳнатини йўлга қўйиш.
3.Амалга ошириладиган ишларни самарали тарзда режалаштириш ва бу режаларни амалга оширилишини таъминлаш.Саноат ишлаб чиқариш корхонасида ишларни режалаштириш ва ташкил этишда рахбарлар ўз ташкилотлари қандай ишларни амалга оширишини, қандай мақсад сари боришни белгилайдилар. Агар бу вазифалар муваффақиятли тарзда ҳал қилинган бўлса, рахбарлар ўз қўл остидагиларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирадилар ва амалга оширадилар. Раҳбар ўз қўл остидагиларнинг меҳнати ва ҳаракатидан фойдаланиб, қўйилган мақсад сари интилиши лозим. Бу ишда улар рағбатлантиришдан фойдаланадилар.
4.Рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш(3-расм).
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим шартларидан бири хақиқий рағбатлантириш тизимини этишдир. Хар қандай ташкилотда ишларни ташкил этилиши, фаолиятни амалгаоширилиши улардаги меҳнат миқдори ва сифати учун рағбатлантириши даражасига боғликдир. Хар қандай ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ундаги одамларнинг шахсий қизиқишлари орқали амалга ошади.
3-расм. Саноат корхоналарида самарадорликни ошириш йўналишлари.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish