Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Компьютер дастурлари асосида қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш” фанининг асосий мақсади талабаларга бино, иншоот ва машина механизмларини устиворликка, мустаҳкамликка ва бикрликка ҳисоблашда, конструкция элементларига кесим юзалар танлаш ва уларни лойиҳалашда замоновий усуллардан самарали фойдаланишни ўргатишдан иборат.
Фанни ўрганиш натижасида талабалар замонавий ҳисоблаш усулларини ўрганиш ва лойиҳалаш жараёнининг компьютер моделини тузишни билишлари ва уларни ечиш кўникмасига эга бўлишлари, шу билан бирга стандарт дастурлардан фойдаланиб ўз масалаларини ечиш имконига эга бўлишилари, замонавий амалий дастурлар ёрдамида муҳандислик ва иқтисодий масалаларни еча олишлари, мутахассислик масалаларини ечишда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш усулларини эгаллашлари керак.
Фан бўйича ўзининг билим базасини яратиш ва ижодий илмий-техник, илмий-педагогик фаолиятида ундан фойдаланиш. Шу билан бирга иқтисодий жиҳатдан самарали ва техник жиҳатдан асосланган қурилмалар лойиҳасини яратишдан иборат.
Ўқув фанининг вазифалари:
а) амалиётда мавжуд бўлган барча қурилиш конструкцияларининг компютер моделини яратишни ўрганиш, юкланиш ва кучланишларни боғлиқ ҳолда аниқлашни сонли ечиш усуллари ёрдамида бажаришни ўргатиш;
б) конструкция элементларини ҳисоблашда ҳисобий зўриқишларнинг жамламаси жадвалини тузишни кўрсатиб бериш;
в) қурилиш конструкцияларга элементлар танлаш жараёнини автоматлаштирилган ҳолда бажаришни ўрганиш ва амалга ошириш;
г) пўлат ва темирбетон конструкцияларига кесим юза танлаш ва уларни текшириш, шу жараён натижаси асосида колонна ва балкаларнинг ишчи чизмаларини яратишни ўргатиш;
д) бино ва қурилиш иншоотларининг лойиҳаларини ва конструкторлик ҳужжатларни ишлаш жараёнини автоматлаштириш имкониятлари билан талабаларларни таништириш; касбий фикрлашларни, замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб, лойиҳалаш усулларининг ўзлаштиришини шакллантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Компьютер дастурлари асосида қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистрант:
• Компьютер дастурлари асосида қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш ҳақида тушунчаларни тасаввурга эга бўлиши;
•бино ва иншоотлар қурилишида конструкцияларни ҳисоблаш ишларини олиб боришда кенг кўламда қўлланиладиган, қатор лойиҳалаш жараёнлари компьютер дастурлари асосида тизим - ЛИРА дастурлар мажмуаси имкониятларидан юқори даражада билиши ва улардан фойдалана олиши;
Булар билан бир қаторда магистрант:
•ЛИРА дастурлар мажмуасини ишлаб чиқариш - лойиҳалашда қўллай олиш кўникма ва малакаларига эга бўлишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |