2.4.1. ПОЙДЕВОРНИ «ЛИРА» ДАСТУР МАЖМУАСИДА ҲИСОБЛАШ
Пойдеворни ҳисоблаш натижаларини кўриш ва таҳлил қилиш
Пойдевор плита ҳисоблаб бўлингандан кейиннатижалар режимига ўтиш Режим→Результаты расчета менюси орқали амалга оширилади.
Экранда фақатгина Пойдевор плитатасвирлаш учун Полифильтр мулоқат ойнасидаги иккинчи ойнача, Фильтр для элементов дагиПо жесткостиойнасида Пластина Н40 ни танлаймиз ва Применить тугмасини босамиз. Белгилаб олинган элементларни экранда қолдириб, қолганларини кўздан яшириш учун Фрагментация амалини бажарамиз.
Кўчишлар изополясини экранга чиқариш
Экранда тасвирланган қаватлараро ёпмани XOY текислигига проекциялаймиз. Кўчишлар изополясини Z ўқи йўналиши бўйлаб Деформации→В глобальной системе→Изополя перемещений→Изополя перемещений по Z меню ёрдамида (олдин , кейин ) экранга чиқаринг (31-34 -расмлар).
31-расм.X ўқи йўналиши бўйлаб ҳусусий оғирлик юклари таъсирадаги пойдеордаги кўчишлар изомайдони
32-расм.Y ўқи йўналиши бўйлаб ҳусусий оғирлик юклари таъсирадаги пойдеордаги кўчишлар изомайдони
33-расм. Z ўқи йўналиши бўйлаб ҳусусий оғирлик юклари таъсирадаги пойдеордаги кўчишлар изомайдони
Кучланишларнинг мозаикасини экранга чиқариш
Экранда тасвирланган кучланишларнинг Мх бўйича мозаикасини экранга чиқариш учун Усилия→Изополя→Мозаика напряжений→Mx меню бандидан фойдаланамиз (34-расм).
34-расм. Кучланишларнинг Мх бўйича мозаикаси
Кучланишларнинг Мy бўйича мозаикасини экранга чиқариш учун Усилия→Изополя→Мозаика напряжений→My меню бандини бажаринг (35-расм).
35-расм. Кучланишларнинг Мх бўйича мозаикаси
ЛИР-АРМ системасида темирбетон конструкциялари кесимини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Кучланган-деформацияланган ҳолатларнинг турли вазиятларида стержен ва пластинкасимон элементларга арматуралар танлаш ва бажарилган арматуралашни текшириш ЛИР-АРМ ва ЛИР-ЛАРМ лойиҳаловчи системалари асосида амалга оширилади.
Арматура юзалари биринчи ва иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича алоҳида олинган юкланишлардан ҳосил бўлган зўриқишларга, ҳисобий юклар жамламасига (ҲЮЖ) ва ҳисобий зўриқишлар жамламасига (ҲЗЖ) ҳисобланади. Арматуралашни аниқлаш арматура ва бетонларнинг ҳисобий характеристикаларини, арматура стерженлари диаметрлари ҳамда юзалари ва х.к. маълумотларга эга бўлган меъёрий маълумот базаси асосида амалга оширилади.
ЛИР-АРМ системасида арматуралашни танлаш учун интерфаол режимда қўшимча маълумотлар киритилади: бетон ва арматуралар меъёрий ва ҳисобий характеристикалари, конструктив элементлар тайинланади, элементлар унификацияси берилади ва ҳ.к.
ЛИР-ЛАРМ системасида арматуралашни аниқлаш ва текшириш учун бошланғич маълумотларни худди интерфаол режимда киритишдагидек, ЛИР-АРМ тизимидан маълумотларни экспортлаб, кейинчалик ўзгартириш йўли билан ҳам киритиш мумкин. ЛИР-ЛАРМ системасида кесим кўрсаткичлари, геометрик характеристикалар, кесимнинг берилган арматураланиши, материал ҳақидаги маълумотлар, зўриқишлар ҳамда уларнинг жамламаларини кўп марталаб ўзгартириш ва арматура танлашни амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |