Фарғона политехника институти қурилиш факультети “архитектура” кафедраси



Download 39,55 Kb.
bet2/7
Sana11.03.2022
Hajmi39,55 Kb.
#490810
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5.Турсунов асоснома

Умумий хулоса...................................................................................................
Луғатлар рўйҳати.............................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати...........................................................
Илова (иллюстратив материаллар)...............................................................
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Диссертация мавзусининг долзарблиги шундаки, Ўзбекистон қадимдан юксак маданият, илм-фан ва меъморий обидалари билан кўпчиликни хайратга солиб келган юртимиз истиклол шарофати билан замонавий сайёҳлик марказига айланмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида турли давр ва цвилизацияга дахлдор тўрт мингдан ортиқ қадимий меъморлик ва санъат ёдгорликлари мавжуд. Улардан 140 таси ЮНЭСКО тамонидан муҳофазага олинган тарихий объектлар рўйҳатига киритилган. Айнан маданий-тарихий меросимиз, мангуликка даҳлдор кўҳна шаҳарларимиздаги ноёб меъморий обидалар Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлик бозоридаги юксак салоҳиятидан далолат беради. Фарғона вилоятида хам мазкур йўналишда муайян ишлар амалга оширилмокда.
Фарғона деганда, авваламбор, Ўзбекистонимизнинг гавҳари бўлган гўзал диёр кўз ўнгимизда намоён бўлади. Истиқлол йилларида бу маскан янада чирой очди. Аҳмад Фарғоний, Бурхониддин Марғилоний каби алломаларимизниг хамда Марғилон шаҳрининг юбилейлари жаҳон миқёсида нишонланиши хорижликларнинг бу заминга бўлган қизиқишини янада орттириб, сайёҳлик салоҳиятини юксалишига хизмат қилмоқда.
Айни пайтда Фарғонага ташриф буюраётган меҳмонлар учун Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарлари хамда Қува тумани бўйлаб сайёҳлик йўналишлари ташкил қилинмоқда. Янги сайёҳлик йўналишлари-Марғилонда Бурхониддин Марғилоний, Саид Аҳмад Эшон мажмуалари, Пирсиддиқ Ҳазрат чиллахонаси ва макбараси, Увайсий уй-музейи, ҳунармандлар устахонаси, Қуўқон шаҳридаги Ўрда саройи ва унда жойлашган Ўлкани ўрганиш музейи, Жоъме, Камолқози масжидлари, Норбўтабий мажмуаси, Даҳмаи Шоҳон ва Мадалихон тарихий ёдгорликлари, Фарғона шаҳри ҳамда Аҳмад Фарғоний мажмуалари бўйлаб уюштирилаётган экскурсиялар сайёҳларда катта таассурот қолдирмоқда. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасининг ташкил этилиши ҳам янги имкониятларга йўл очмоқда.
Вилоятда бугунги кунда 15 та сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, яқин кунларда бундай фирмалар сони 2 тага кўпайиши кутиляпти. Бундай фирмаларнинг кўпайиши, юртимизга келаётган сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини ошишига ҳамда юртимизнинг нурли тарихини дунё ҳалқларига танитиш учун хизмат қилади.
Хозирги кунда бу мавзунинг долзарблиги биз биламиз дунё ҳалқлари қадимий ҳалқларнинг яшаш тарзини, урф-одатларини, қадимда нималар билан шуғулланганлиги, меъморчилиги билан яқиндан танишиш, ўрганиш, яқиндан билиш ниятидаги туристлар кўплаб топилади. Шунинг учун биз тарихий урф-одатларимизни, ёдгорликларимизни яқиндан танитиш учун юртимиздаги бундай юзлаб обидаларни қайта тиклаши(реконструкция)миз ҳамда дунёга танитишимиз шарт. Бунинг учун Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан қатор қонун ҳамда фармонлар чиқарилмоқда, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг маданий меърос обектларини мухҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5392-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармойишлари ва бошқа кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар ўз навбатида соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишларни хуқуқий асоси бўлиб, уни ривожига хисса қўшмоқда.
Бугунги кунда республикамиз ҳудудидаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, масжид, мадрасалар, тарихий боғлар ва бошқа ноёб тарихий ёдгорликларни уларнинг тарихий қийматига зарар етказмай таъмирлаш, уларни ободонлаштириш, дунёга танитиш ва Ўзбекистонни туристик салоҳиятини янада ошириш, ҳамда бундай жойлар атрофидаги боғларни замонавий ва янгича кўринишда ташкил қилиш; мавжуд шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни, аҳоли пунктларини реконструксия қилиш ва ободонлаштиришда, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаси объектларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини қўпол равишда бузиш холларининг олдини олиш, қурилиш соҳаси олдида турган муҳим муаммолардандир.
Юқорида келтириб ўтилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, қадимий шаҳарларда анъанавий турар-жойларни замонавий руҳдаги биноларни қадимий ёдгорликлар атрофида уйғунлаштириб барпо этишимиз мумкин.

Download 39,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish