Назорат саволлари
1. Меҳнат хавфсизлиги қоидалари қандай?
2. Стандартлар системаси нима?
3. Ёшлар меҳнатини қандай мухофаза қилинади?
4. Аёллар меҳнатини қандай мухофаза қилинади?
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; А5; А6
3-мавзу. МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ НАЗОРАТЛАРИ. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СИСТЕМАСИДА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ.
Режа
1. Тармоқ касаба уюшмаси.
2. Санитария назорати .
3. Узсаноатконтехназорат.
4. Ёнғин хавфсизлигини олдини олиш назорат органи.
5. Энергетика назорати.
6. Давлат автомобил назорати.
7. Халқ таълим системасида меҳнатни мухофаза қилиш ишлари.
Таянч сўз ва иборалар: тармоқ касаба уюшмаси, санитария назорати, узсаноатконтехназорат, энергетика назорати, давлат автомобил назорати.
Барча вазирликлар ташкилот ва корхоналарда меҳнат мухофаза қилиш қоидаларига амал қилишларини назорат этиш Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига юклатилган5.
Меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари бажарилганлигини назорат органлари кузатиб боради.
Тармоқ касаба уюшмаси
Тармоқ касаба қўмитасининг техник инспектори ҳар бир саноат корхонасига бириктириб қўйилган. У корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари бажарилганлигини, бахтсиз ходисага учраганларни ҳисобга олинаётганлигини назорат қилади. Оғир ёки ўлим билан тугаган ҳодисаларни гуруҳ билан бирга таҳлил қилади, меҳнатни мухофаза қилиш қоида ва меъёрларини бузганларни жавобгарликка тортиш мақсадида тегишли жойларга маълумот беради. Техник инспектор янги ускуналарни қабул қилишда қатнашади ҳамда бир вақтнинг ўзида улар янги обеъктларни фойдаланиш учун қабул қилиш комиссиясининг аъзоси ҳисобланиб, меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини бажарилаётганлигини назорат қилади. Саноат корхоналарида хизмат кўрсатаётган касаба уюшмасининг инспектори меҳнатни мухофаза қилиш бўлими раҳбарлиги остида иш олиб боради.
Давлат санитария назорати
Саноат корхоналарида Давлат санитария хизмати Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигини санитария эпидемиялогия хизмати ходимлари олиб боради. Уларни асосий вазифаси ташқи муҳитни саноатнинг заҳарли чиқиндилари билан касалланишни, саноат корхоналарида ишловчилар касалланишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш белгилаб қўйилган.
Санитария эпидемиология станцияларининг вакиллари капитал қурилиш обеъктларини қабул қилишда қатнашади, корхона маъмурияти билан биргаликда бу касалликларни йўқотиш чора-тадбирларини кўради. Сув хавзаларидан тўғри фойдаланиш ва ташландиқ сувларни, сув хавзаларига қўшилиш масалалари билан соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош санитария-эпидемиология станциясининг маҳаллий санитария эпидемиология станциялари шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |