Кўрилган масала юзасидан
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Кафедра доценти М.Назаровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Кафедрада республика талабалар фан олимпиадасининг биринчи босқич натижалари эътиборга олинсин.
Республика талабалар фан олимпиадасининг иккинчи босқичида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналиши 4-босқич талабаси С.Муҳамадалиев иштирок этиши белгилаб қўйилсин.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш кафедра мудири зиммасига юклатилсин.
6-масала. Малакавий амалиётларнинг бажарилиш ҳолати ва навбатдаги вазифалар.
Эшитилди: амалиёт раҳбарлари.
2017-2018 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув жадвалига мувофиқ 1-курс экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (касб таълими), йўналиши талабаларига малакавий амалиёт бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари М.Давидов, Н.Сайдалиева, М.Холиқуловлар раҳбарлик қилганликларини таъкидлаб ўтишди.
2018 йил 19 март куни экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (касб таълими), 17.44-гуруҳи талабаларини факультет декани Ш.Мамажонов университет ректорининг 2018 йил 15-мартдаги “Малакавий амалиёт тўғрисида”ги 59-к/t-сонли буйруғи билан таништириб ўтганликларини айтиб ўтишди. Малакавий амалиёт даврида амал қилиниши зарур бўлган техника хавфсизлиги қоидалари бўйича суҳбатлар ўтказиш, тегишли кўрсатмалар бериш фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Д.Дармонов қонун қоидалар билан таништириб талабаларни ушбу қонун-қоидалар билан танишганлиги тўғрисида техника ҳавфсизлиги бўйича қайдномага малакавий амалиёт аъзоларига имзо қўйдириб олди. Шундан сўнг биз амалиёт раҳбарлари М.Холикулов талабаларга малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифаси хақида тўхталиб, биология асослари, экология асослари фанидан олган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, кенгайтириш хамда амалда қўллай билиш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш, ўсимликларни вегетатив (илдиз, поя, барг) ва генератив (гул, мева, уруғ) қисмларини фарқлай билишлари, экотизмларни табиий шароитда ўрганиш, организлар ва уларнинг яшаш муҳити ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш, озуқа занжирларини, ўсимликларни аниқлаш, табиатда уларни кузатиш, геобатаник таҳлил қилишда намунавий майдончалар танлаш, ўсимликларни тур таркибини аниқлаш геобатаник бланкалар тўлдириш, антропоген омилларни биогеоценозларга, экологик тизмларга таъсирини табиий шароитда ўрганиш, гербарийлар йиғиш ва уларни расмийлаштириш қоидаларини ўрганиш ва уларни амалиётда қўллай билиш ишлари амалда кўрилди. белгиланган маршуртлар бўйича Фарғона вилоятининг чўл, адир, тоғ олди ва яйлов тик минтақаларининг экологик ҳолати, ўсимлик дунёсининг ранг-баранглиги ва хилма-хиллиги ўзига хос ҳаётий шакли ва мослашувчанлиги билан таништирилди.
Амалиётнинг охирги куни тўпланган материаллар тартибга келтирилди, аниқликлар киритилди, ҳисоботлар ёзилди ва амалиётни якунлаш олдида талабалар билимини синаб кўрилди. Аттестация комиссияси томонидан малакавий амалиётни белгиланган муддатда ва тегишли Низом талаблари асосида ҳамда кафедра томонидан ишлаб чиқилган мезонга қатъий амал қилган ҳолда ҳимоялар ташкил этилди ва белгиланган тартиб-қоидага мувофиқ баҳоланганлигини айтиб ўтишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |