|
Бухоро давлат университети Биология кафедраси Ихтиология асослари фанидан
|
Sana | 16.06.2022 | Hajmi | 32,46 Mb. | | #675954 |
| Bog'liq ИХТИОЛОГИЯ 2
Бухоро давлат университети
Биология кафедраси
Ихтиология асослари фанидан
“Балиқларнинг ташқи тузилиши. Балиқларнинг тана ва тери тузилиши, ҳаракатланиш аъзолари тузилиши” мавзусидаги дарс намойиши
Тузувчи: Шамсиев Наим Амонович
РЕЖА - Балиқларнинг ташқи тузилиши
- Балиқларнинг тана тузилиши
- Ҳаракатланиш аъзоларининг тузилиши
- Балиқларнинг тери тузилиши
Турли тана шаклига эга бўлган балиқлар кўриниши
А - скумбрия
Б - чўртан
В - оқча балиқ
Г - камбала
Д - сельдсимон корол балиқ
Е - угор
Ж - ой балиқ
З - типратикан балиқ
И - скат
Турли елка сузгичига эга бўлган балиқлар
1-елка сузгичи (а-қаттиқ нурли қисми, б-юмшоқ нурли қисми); 2-кўкрак сузгичи; 3-қорин сузгичи; 4-анал сузгичи; 5-дум сузгичи; 6-ёғ сузгичи; 7-ён чизиғи; 8-мўйловлар; 9-жабра қопқоғи; 10-қопқоқ олди қисми; 11-пешона; 12-дум сузгичи палласи; 13-жабра; 14-жағлар ёриғи;
Турли шулали сузгич қанотлар
А-тикансимон; Б-юмшоқ (а-тармоқланмаган, б-тишсимон, в-тармоқланган); В-юмшоқ ва ҳар хил тармоқланган нурлар.
Дум сузгич шакллари
А-осётрнинг гетеросеркал дум сузгичи; Б-гомосеркал дум сузгичи: 1-пастки палласи узун ва кучли ўйилган дум (белоглаз); 2-тенг паллали ва кучсиз ўйилган (лин); 3-текис дум сузгичли (кумжа); 4-айлана шаклли дум сузгич (умбра)
Балиқларда оғизни турлича ҳолатда бўлиши
А-бошнинг пастки қисмидаги оғиз (осётр)
Б-юқоридаги оғиз (қилич балиқ)
В-тўғри оғиз (кумуштовон)
Г-пастки оғиз (подуст)
Суякли балиқ териси
I - 2 та тангача кўндаланг кесмаси
II –Тери кесмаси
1 - эпидермис,
2 - дерма,
3 - Эпидермиснинг эмбрионал қавати,
4 - тангача,
5 - сезувчи қисми,
6 - шиллиқ ажратувчи ҳужайра,
7 - колбасимон без ҳужайралари 8 - лейкоцитлар
Тери тузилиши–балиқлар ҳаёти учун энг зарурий аъзо ҳисобланади.
1.Ҳимоя қилади
2.Моддалар алмашинуви
3.Кераксиз маҳсулотларни чиқариш
4.Кислород ва карбонат ангидрит
5.Ортиқча тузларни чиқаради.
4.Айириш фукциясини ҳам бажаради.
Балиқ териси икки қаватдан тузилган:
1) ташқи қават эпителий тўқимаси (эпидермис)дан
2) ички қаватдан бириктирувчи тўқимадан (хусусий тери ёки дерма) тузилган. Тери ости қаватдан иборат бўш бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, унда асосан ёғ тўқимаси тўпланади. Терининг ташқи қавати эпидермис шохланиб туради, айниқса карпсимонларда нерест олдидан яккол кузга ташланади. Бу ҳодиса бошқа балиқларда ҳам учрайди. Эркак балиқларда, жабра қопқоғида, кўкрак сузгичи нурларида ўзига хос ўзгариш юз беради, бунга никох безаги дейилади. Бундай никоҳ безаги ўзгаришлари нерест мудати ўтиши билан йўқолади.
Бошқа умуртқалилардан балиқ терисининг фарқи, у кўп миқдорда шилимшиқ модда синтезлайди.
1.Сув қаршилигини енгиш учун (механик, ҳимоя).
2.Балиқни паразитлардан ва бактериялардан ҳимоя қилади. 3.Қон ивишини таъминлайди.
4.Сув кириши ва тузлар ўтишини бошқаради.
5.Махсус ҳид чиқаради.
Айниқса тангачасиз балиқлар териси кўп миқдорда шилимшиқ ажралади. Эпидермис ҳужайраларда шилимшиқ модда ва пигмент моддалари жойлашган. Пигмент балиқнинг муҳитга мослаштиради. Чин тери бир неча қаватли бириктирувчи тўқимадан тузилган. Бу қаватда тангача ҳосил бўладиган ҳужайралар жойлашган.
Уйга вазифа - Даврон Ниёзовнинг “Балиқчилик асослари” китобидан шу мавзумизни ўқиб ўзлаштириб кўпроқ маълумотлар эгаллашга ҳаракат қилинг.
- Тангача турларини изоҳлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|