Фарғона давлат университети ректори Б.Ш.Шермуҳаммадовга
Т И Л Х А Т
Мен __________________________________________________
(Ф.И.О. тўлиқ ёзилиши керак)
______________________________________________________
(эгаллаб турган лавозими ва унда қачондан бошлаб ишлаб келади)
______________________________________________________
Лавозим йўриқномаси бўйича ўзимга юклатилган вазифаларни фақат қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар талабларирига ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, ҳалол ва виждонан бажаришлик, хизмат мавқеи ёки ваколат дорасидан четга чиқмаслик, коррупциявий холатларга яъни мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик, порахўрлик ва таъмагирликка йўл қўймаслик, мансаб сохтакорлигини содир этмаслик, соҳа учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилмаслик, университетга ўқишга қабул қилиш, битирув малакавий ишларини ёзиш учун пора беришни талаб қилмаслик, таълим муассасасида таҳсил олмаган талабаларга сохта хужжатларни бериш эвазига пора олиш, ҳақиқатда ишламаган ёки таълим муассасасига умуман алоқаси бўлмаган шахсларни муассаса ходимлари сифатида расмийлаштириш ва бошқа турдаги жиноятлар содир этмаслик, ўтказиладиган турли танлов, олимпиада, совринлар ғолибларини танлашда лавозим мансабидан фойдаланмаслик, тизимидаги муассаса ва ташкилотлар ходимларининг турли соврин ғолиблари деб топиш, хизмат сафарларга юбориш ва шу каби масалаларни пора эвазига ҳал қилмаслик, дарс машгулотлари вақтида репетиторлик, ноқонуний харакатлар юзасидан маслахат бериш фаолияти билан шуғулланмаслик, шахсий манфаатидан фойдаланиб, талабалар таъминоти учун ажратилган бадал пулларини ўз мухтожига ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилмаслик, ОТМ жамғармаси маблағларидан ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик, Давлат имтиҳонларида юқори баҳоларни қўйиш бахонасида пул йиғмаслик, Алоҳида тадбирлар муносабати билан талабалар томонидан пул йиғиб ўқитувчига бериш (профессор ўқитувчиларнинг туғилган куни муносабати билан тадбирлар ўтказмаслик), аксинча университетда “коррупциясиз соха” харакатида фаол иштирок этиш, университет нуфузига путур етказиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлардан ўзимни тийиш, хизмат ва ижро интизомини бузмаслигим, агар шу каби ҳаракатлар содир этган тақдиримда менга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий, интизомий ва хатто жиноий жавобгарликка доир чоралар кўрилиб, эгаллаб турган лавозимимдан озод этилиб, университетдан бўшатилишим хамда келгусида хар қандай лавозимларга тайинланишимга қонуний таъқиқлар қўйилиши ҳақида огоҳлантирилдим.
Шу билан биргаликда, менга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”, 168-моддаси “Фирибгарлик”, 205-моддаси “Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”, 206-моддаси “Хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”, 207-моддаси “Мансабга совуққонлик билан қараш”, 208-моддаси “Хокимият харакатсизлиги”, 209-моддаси “Мансаб сохтакорлиги”, 210-моддаси “Пора олиш”, 211-моддаси “Пора бериш”, 212-моддаси “Пора олди-беришда воситачилик қилиш”нинг мазмун ва моҳиятлари хамда содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлиги атрофлича тушунтирилди.
“______” __________ 2021 йил ___________ _____________________
имзо Ф.И.О.
Тилхат олдим:
Коррупцияга қарши курашиш
“комлаенс назорат” тизимини
бошқариш бўлими бошлиғи У.Жалилов
Do'stlaringiz bilan baham: |