1.2.Комплекс машғулот
Комплекс машғулотлар йиллик цикл машғулотлари-нинг ҳажмида биринчи ўринда туради. Бу машғулотлар барча тайёргарлик турлари даражасини ривожлантириш ва ошириш вазифаларини бажаради.
Комплекс машғулотларда тайёргарлик турларининг уйғунлиги:
– жисмоний, техник, тактик;
– жисмоний, техник;
– жисмоний, тактик;
– техник-тактик.
Тематик машғулот
Тематик машғулотлар йиллик цикл машғулотларининг умумий ҳажмида камроқ вақтни қамраб олади. Аммо улар тайёргарликнинг турли босқичларида ўз ўрнига эга бўлиши лозим:
а) жисмоний тайёргарлик бўйича машғулот. Машғулот мазмуни умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривож-лантиришга қаратилган машқлардан иборат. Жисмоний тайёргарлик машғулотларининг кўп қисми тайёрлов даврида ўтказилади.
б) Техник тайёргарлик бўйича машғулотлар ўйиннинг барча техник усулларини ўзига қамраб олади. Техник элементларга ўргатиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ машғулотлар барча тайёргарлик даврларида олиб борилади.
в) Тактик тайёргарлик бўйича машғулотлар индиви-дуал, гуруҳли ва жамоавий тактик ҳаракатларга ўргатиш ва такомиллаштиришга йўналтирилган машқлар йиғиндисидан иборат бўлади. Тактик тайёргарлик бўйича машғулотлар тайёрлов даврида (махсус тайёрлов, мусобақа олди) ва мусобақа даврида ўтказилади. Тактик тайёргарликка ўргатиш босқичида машғулотлар майдонда ҳаракат қилиш ва машғулотнинг назарий қисмига боғлиқ хилма-хил машқ-ларни ўз ичига олади, аммо тактикани такомиллаштириш босқичида у узлуксиз ўйин техникасига боғлиқ машқлардан иборат бўлади. Шундай қилиб, такомиллаштириш босқи-чида тактика бўйича машғулотда қийин техник усулларни қўлламасдан иложи йўқ, бундан машғулотни техник-тактик йўналишда деб аташ мумкин.
1.3.Гуруҳли ва индивидуал машғулотлар
Футбол ўйинининг жамоавий характери ўйинчиларнинг ўзаро ҳаракатларига юқори талаблар қўяди. Шунинг учун футболда машғулотлар, асосан, гуруҳли машғулотлар шак-лига эга. Гуруҳли машғулотларда ўзаро ҳаракатлар, техник усулларни соддалаштирилган ва мураккаб шароитларда, минимал ва максимал даражада ўйин шароитига яқинлаш-тирилган ҳолатда бажариш вазифалари ҳал этилди. Гуруҳли машғулотларда мусобақа вазифалари самарали тарзда ечи-лади, жамоавий руҳ тарбияланади.
Индивидуал машғулотларда футболчининг маҳорати ва индивидуал хусусиятлари такомиллашади. Индивидуал машғулот футболчининг тайёргарлигини назорат қилишни осонлаштиради.
Индивидуал машғулотларнинг мақсади – футболчилар тайёргарлигида такомиллашиш суръатини тезлаштириш.
Индивидуал машғулотнинг вазифалари:
– ҳаракат сифатлари ва кўникмаларини такомиллаш-тиришда мутахассисликнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
– жисмоний, техник, тактик тайёргарликдаги камчилик-ларни тўғрилаш;
– машғулотларда мажбурий танаффуслар оралиғида йўқотилган сифатларни тиклаш;
– техник усуллар ва шахсий сифатларни такомиллаш-тириш;
– бажарилиши қийин бўлган техник элементларни такомиллаштириш.
Индивидуал машғулотнинг асосий шакли мураббий ва шифокорнинг назорати остида олиб бориладиган ўқув-машғулоти ҳисобланади.
Индивидуал машғулотлар ўтказиш услублари:
– айланма;
– такрорий;
– интервал;
– биргаликда.
Индивидуал машғулотларда махсус ва ёрдамчи жиҳозлар билан таъминланган майдонча бўлиши катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |