205
касаллик ривожланиб, ичкиликбозлик деб номланувчи ҳолатга олиб келади.
Ичкиликбозлик ва алкоголизм ҳолати ижтимоий оғишганлик ҳолати билан ўзаро алоқадор
бўлиб қуйидагилар сабаб бўлади: жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий наратизм
(телбалик), маънавий ахлоқсиз хулқ - атвор, ўз-ўзини ўлдириш.
Болалар алкоголизмига 18 ёшгача бўлган ўсмирлардаги касалликниг биринчи
кўринишлари киритилган. Катталарга нисбатан болалар алкоголизм қатор ўзига хос
хусусиятларига эга:
Спиртли ичимликларга тез ўрганиб қолиш. Агар катталарда ичкиликбозликдан
алкоголизмгача бўлган давр 5,10 йил бўлса, болаларда сурункали алкоголизмга ўтиш 3,4
марта тезроқ юз бериши мумкин. Бу болалар организмининг анотомик-физиологик
тўқимасига боғлиқ. Болалар мияси катталардан фарқли равишда, сувга бой, оқсилликнинг
камлиги, сувда эса алкогол яхши эриши ва организмга тез сингиш унинг 7% фақатгина
ўпка ва жигарда қолишга олиб келади. Қолган 93% барча органлар ва тизмларни ишдан
чиқарувчи заҳар сифатида тарқалади. Бола бу заҳарга тезда ўрганиб қолишга олиб келади.
Касалликнинг оғир кечиши. Бу бола организми шаклининг турли босқичида
турганлиги билан организмнинг асаб тизимининг алкагол таъсирига қарши курашига
чуқур, тузатиб бўлмайдиган жараёнга сабаб бўлади.
Бола томонидан алкогол ичимлигини кўп миқдорда истеъмол қилиш. Болаларнинг
алкогол истеъмол қилиш жараёнини жамият томонидан назорат қилишади, шу сабабли
ҳам болалар яширинча, кўп миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қиладилар.
Ичкиликбозликнинг тез ривожланиши. Ўсмирлар арзимас сабаблар туфайли
ичкиликни меъёрий одат қилиб оладилар, енгилмаслик холатидаёқ улар ўзларига
ишончсизлик сезадилар. Шу сабабли улар мастлик холатигача ичишга интиладилар.
Шундагина ичкиликни муваффиқиятли, тўлиқ даражали ҳисоблайдилар.
Давлатнинг кенг самаралилиги. Вояга етмаганлар ўртасидаги ичкиликбозлик
хулқий оғишганлик билан узвий боғлиқдир. Ўсмир учун алкоголизмнинг энг асосий
хавфлилиги шундаки, у ўз-ўзини назорат қилиш хусусиятини бўшаштиради.
Ичкиликбозлик ва жиноятчилик ўртасига ўзаро алоқадорлик бир неча иллатларга сабаб
бўлади:
- вояга етмаганлар кўпгина жиноятларни маст ҳолда содир этадилар (22% ўғрилик,
76% безорилик, 6% зўравонлик ҳолатлари (агрессив) мастликда содир этилади. Бу ҳолат
мастлик одатий шароитдаги ижтимоий хулқ-атвор кўникмаларини йуқолишига сабаб
бўлади:
- кўпгина жиноятлар спиртли ичимликлар сотиб олиш учун маблағ топиш мақсадида
содир этилади.
- ичкиликбозлик вояга етмаганларга кўпинча жиноятларни содир этишга интилиш
(криминологияда «маст матеввация» атамаси мавжуд).
- ичкиликбозлик (криминал) жиноятчилик ҳолатларини вужудга келишига олиб
келади.
- ичкилкбозлик вояга етмаганларни жиноятчилик фаолиятига қўшилиб қолишига сабаб
бўлиб, уни кўпинча катта ёшдагилар ташкил этадилар.
Алкоголизмининг сабаблари ва оқибатлари. Болалар алкоголизми муаммосига
турли мутахассислар: тиббиёт ҳодимлари, педагоглар, психологлар турлича баҳо
берадилар. Алкоголизм сабаблари ва оқибатлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган:
Do'stlaringiz bilan baham: