Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

VI. Экологик тарбия. 
Инсон самарали меҳнати, табиат ноз

неъматларидан оқилона фойдаланиши ва 
унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиши туфайли фаровон ҳаëт кечиради. Ўқувчиларда 
бу тушунчани шакллантиришда экологик тарбия муҳим ўрин тутади. 
Экологик тарбия 

бу ўқувчиларда атроф

муҳитга нисбатан бепарво бўлмаслик, 
табиат, инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар дунëсини эъзозлашни шакллантириш демакдир.
Бу жараëн дарс ва синфдан ташқари машғулотларда амалга оширилади. 
1. Яшаб турган туман, вилоят табиатини ўрганиш. 
2. “Сувсиз ҳаёт бўлмас”, “Ер хазина”, “Сув олтин” мавзуларида тил адабиëт 
ўқитувчиси ҳамкорлигида иншо ўтказиш, муҳокама қилиш, намунали иншолар 
кўргазмасини ташкил этиш. 
3. Табиат бойликлари деганда нимани тушунасиз, Табиатни асраш учун нималар 
қилиш керак, Қандай дарахт ва гулларни севасиз, мавзуларида мунозара ташкил этиш. 
VII. Соғлиқни сақлаш. Соғлом авлодни тарбиялаш тадбирлари. 
1. Тиббиëт ходимларининг тозалик ва солиқ ҳақидаги суҳбатларини уюштириш. 
2. Соғлом танда

соғлом ақл, Соғлиқ туман бойлик мавзуларда мунозара ўтказиш. 
3. Буюк алломаларнинг соғлиқ

саломатлик ҳақидаги ўгитларини муҳокама қилиш. 
4. Газета, журнал ва бадиий асарлар қандай ўқилади мавзусида мунозара. 
5.Жинсий тарбия борасида ўғил ва қиз болаларга алоҳида

маълумот бериш. 
Шунингдек, китоблардан овқатланиш, исроф, ва шу каби одоблар ҳақида ибратли 
парчаларни тушунтириш ва етказиб бериш ишлаб чиқилса мақсадга мувфоиқ бўлади. 
VII. Жисмоний тарбия. 
“Бадан тарбия билан муътадил ва узоқ вақт шуғулланувчи киши табибларнинг 
давосига муҳтож бўлмайди”. 
Абу Али ибн Сино 
Келажак авлодни ҳар жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш, ўқувчиларни жисмоний 
бақувват, ҳар қандай муҳитга, меҳнатга қодир ва чидамли қилиб тарбиялаш мақсадида 
синф тарбиявий соат дарслари ва бошқа тарбиявий тадбирлардан қуйидагича фойдаланиш 
мақсадга маолик. 
1. Саломатликни сақлаш ва тиклаш учун жисмоний машқлардан фойдаланиш 
(Мактабдаги дарсдан олдинги бадан тарбия машқларига қатнашишларини таъминлаш). 
2. Ўқувчиларни мактаб ва мактабдан ташқаридаги спорт мусобақаларига
қатнашишларини таъминлаш. 
3. Ëшлик 

чаққонлик мавзусида суҳбат. 
4. Улар билан фахрланамиз мавзусида учрашув ўтказиш, альбом ëки стенд
тайëрлаш (мактаб, туман ëки вилоятдан чиққан спортчилар ҳақида). 
5. Агар юрсанг пиëда, умринг бўлар зиëда мавзусида таътил вақтларида 
экскурсияларга чиқиш. 
6. Спорт мусобақаларига жалб қилиш. 
7. Ватандош буюк алломаларимизнинг жисмоний тарбия ҳақидаги фикрларини 
муҳокама қилиш. 


127 
Тарбиянинг муҳим соҳаси саналмиш жисмоний тарбия ҳақидаги ўзбек 
мутафаккир олими, етук педагог Абдулла Авлонийнинг Туркий гулистон ëхуд ахлоқ 
китобидан олинган ушбу парчани ўрганиш ўринлидир. 
“Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир. Чунки, 
ўқимоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур. 
Соғ бўлмаган инсон амалларида, ишларида, ибодатларида камчилик қилурлар. 
Бадан тарбиянинг фикр тарбиясига ҳам ëрдами бордур. Жисм ила руҳ, иккиси бир 
чопоннинг ўнг ила терси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ëмон 
хулқлардан сақланмаса, чопонни устини қуюб, астарини ювуб, овороа бўлмоқ 
кабидурки, ҳар вақт кирига урадур. Фикр тарбияси учун малхам ва соғлом бир вужуд 
керакдур”. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish