132
қадар кўпрок бўлади. Лекин ўқитувчи ўз ўқувчилари билан яқинроқ бўлишга ҳаракат
қилар экан, баъзан тегишли дақиқаларда ўзи эшитмаслиги лозим бўлган нарсаларни
эшитмасдан ўтиб кетишни билиши лозим. Бунга сабаб эшитиш одобсизлик бўлиши
мумкинлиги, ёки вазият ноаниқ бўлиб турганда эшитиш дарҳол аниқлик киритиш
зарурлигини тақозо қилишидир. Ўқувчилар билан ўз муомаласини бақириқ ва майда-
чуйда нарсаларга аралашишга айлантириб юбормаслик учун кундалик ишларда
ниманидир сезмай қолишни ўрганиш муҳимдир. Ниҳоят, баъзан бирор нарсани тушунмай
қолиш ҳам фойдали бўлади. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчининг ўқувчилар билан
бўладиган кичик иҳтилофларига барҳам беради, унга ўқувчилар билан бўладиган
келишмовчиликларга тегишли даражада одоб билан аралашувига ёрдам беради.
Энди ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан муомаласи соҳасида намоён бўладиган
айрим бир қолипдаги фикрларни қараб чиқамиз. Бир қолипдаги фикрлар умуман
педагогик фаолиятда ва хусусан ўқувчилар билан муносабатлар соҳасида ижобий роль
ўйнаши мумкин. Улар педагогнинг ғайратини тежайди, анча тез педагогик таъсир этишга
ёрдамлашади ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам ўқитувчида тегишли бир қолипдаги
фикрларнинг муайян системаси бўлиши муҳимдир, шу туфайли у кўп ҳолларда деярли
автоматик равишда таъсирларга жавоб бера олади. Гап биринчи навбатда ўқитувчида
ҳосил бўлган шундай фикрлар, чунончи ўқувчилар билан албатта хушмуомалада бўлиш,
ўқувчи шахсига изчил ёндошувнинг юқори даражасини ўзининг бирорта ҳам ўқувчиси
ёмон бўлиши, бунинг устига ишончсиз бўлиши мумкин эмаслигига ишонч билан қўшилиб
кетиши ва ҳоказолар ҳақида боради.
Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари тўғрисидаги бир хил тасаввур ҳам ўқитувчига
ҳалақит бериши мумкин. Ўқувчи фалон ёшда фақат фалон тарзда бўлади ва ўзини фалон
тарзда тутади, деб ҳисоблаб, ўқитувчи болаларнинг кўпгина индивидуал хусусиятларини
нормадан чекиниш деб ҳисоблаши ва уларни ана шу нормага келтиришга ҳаракат қилиши
мумкин. Табиийки, бу нотўғри ва зарарли. Лекин бошқа шундай фикр ҳам учрайдики,
бунда ўқитувчи ёш хусусиятларини инкор этиб, ҳақиқатда ўз ўқувчи хулқ - атвори билан
катталарга ўхшаган бўлишга ҳаракат қилади. Айни вақтда шу нарса аниқки, ҳар бир ёшда
ўқитувчининг нуқтаи назаридан у вояга етказиши лозим бўлган шахс қиёфаси учун
яроқсиз бўлган, лекин бу ёш учун мутлақо табиий кўринишлар ҳам бўлади. Бу
кўринишларнинг жуда кўплари кейинчалик ўқитувчининг аралашувисиз йўқ бўлиб
кетади.
Агар ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан муайян ҳолатда турсагина (бу ҳолат уларнинг
ёшига қараб турлича бўлади) педагогик таъсир кўрсатишни муваффақиятли амалга ошира
олади. Мазкур ҳолат ўқувчилар билан муомала соҳасида ўқитувчининг асосий йўл-
йўриғидан иборат бўлиб, у ўқувчиларнинг психологик ва ёш хусусиятларига монанд
бўлади. Тарбиянинг мавжуд тажрибасини таҳлил қилиш, тажриба синов иши
ўқувчиларнинг ёшига мувофиқ равишда ўқитувчи ҳолати (тутган йўли) нинг ўзгариш
мезонини аниқлашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: