Фаолият хавфсизлигининг эргономик асослари Режа: Эргономика ҳақида тушунча



Download 209 Kb.
bet3/4
Sana18.10.2022
Hajmi209 Kb.
#853888
1   2   3   4
Bog'liq
ö᫽¿´Ô Õáóõß¿º½¿ú¿¡¿¡ú ÝÓú«¡«¼¿¬ áß«ß½áÓ¿

Оператор иш жойини ташкил қилиш
Иш жойи - бу инсон меҳнат фаолиятини амалга оширишга “инсон-машина - ишлаб чиқариш мухити” тизимида маълумотларни акс эттириш воситалари, бошқариш қисмлари ва ёрдамчи жихозлар билан жихозланган жойдир. Иш жойлари якка ва коллектив турларга бўлиниб - тикка, ўтириб ва тикка-ўтириб ишлашга мўлжалланади.
Эгрономика иш жойларини лойихалашга талабларни ифодалаб беради. Асосий ва қўшимча харакат зоналарини аниқлайди, тегишлича полдан баландик бўйича, симметрия ўқидан фронт бўйича жихозларнинг жойлашиш зоналарини аниқлаб беради.
Одам ҳар хил ишчи холат (тик, ўтирган, ётган ва энгашган) ларининг оптимал ва чегаравий ўлчамларини аниқлаш учун иш жойини рационал ташкил қилишда ишлатиладиган зарур антропометрик маълумотлар системалаштирилади.
Ишнинг ва ишчи ҳолатларнинг характерига боғлиқ ҳолда ҳар хил турдаги ишчи столлар ва ўриндиқларни конструкциялаш бўйича умумий тавсиялар яратилади.
Иш жойини режалаштириш ва жойлаштиришда қуйидаги принципларга амал қилиш тавсия қилинади: бошида тўлиқ режалаштириш, кейин қисмларини, олдин оптимал ҳолда, кейин амалий рухсат қилинганини; иш жараёни ва жихозни режалаштиришга ягона тизим талаблари билан ёндошиш.
Иш жойини лойихалашда антропометрия маълумотларини ҳисобга олиш мухимдир. Эргономика бўйича манбааларда махсус таъкидланадики, конструктор ўзининг антропометрик ва психофизиологик характеристикаларини бошқа одамлар учун ҳам наъмунавий деб қарамаслиги ва шу асосда нарсаларни лойихалаш жараёнини ташкил қилмаслиги керак.
Фақат инсон танаси ўлчамлари ва аъзолари ҳақида, унинг ёши ва жинси ўрганилган ҳолда кенг тўпланган системали танланган маълумотларни жалб қилганда ўлчам стандартларини лойихалаш учун мустахкам илмий база бўлиши мумкин.
Иш жойини ташкил қилишда қуйидагиларни таъминлаш мақсадча мувофиқ:

  • операторнинг энг маъқул ишчи ҳолати (тик ёки ўтирган холда);

  • муҳимлиги ва кўриш майдони доирасида фойдаланиш жадаллигига қараб бошқариш қисмлари ва индикаторларини рационал жойлаштириш;

  • операторга харакатланиш ва силжишда етарли эркинлик берилиши;

  • иш жойи элементларининг энг яхши кўриниши;

  • инсоннинг антропометрик, физиологик, ва психологик

характеристикаларининг иш жойи конструкциясига мослиги;

  • машинадан келаётган маълумотлар тезлиги ва хажмининг инсон томонидан қабул қилиш ва ишлов бериши имкониятларига мослиги;

  • операторларнинг иш вақтида қисқа муддатли дам олишлари учун шароит бўлиши;

  • ишловчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан химоя қилиш.

Иш жойи ўзида маълумот (МАЭВ жойлашган фазо) ва мотор (бошқариш қисмлари жойлашган фазо) майдонларини ташкил қилади.
Маълумот майдонида бир-биридан фарқли учта зона мавжуд: биринчи зонада - кўрсатгичларни аниқ ва тез ҳисоблаш талаб қилинган МАЭВ жойлашган (расмга қаранг); иккинчи зонада - кўрсатгичларни камроқ аниқлик ва тезликда ҳисоблаш талаб қилинган МАЭВ жойлашган; учинчи зонада жуда кам ишлатиладаган воситалар жойлашади.
Мотор майдони хам 3 та зонадан иборат: жуда тез фойдаланиладиган (бир минутда камида 2 марта) ва оптимал ета оладиган жуда муҳим бошқариш қисмлари жойлашган - биринчи зона; тез ишлатиладиган бошқариш қисмлари (1соатда 2 мартадан кўп) ва енгил ета оладиган кам мухим воситалар жойлашган - иккинчи зона; кам ишлатиладиган (1 соатда 2 мартадан кам) воситалар жойлашган - учинчи зоналардан иборат.

-расм. Оператор ишчи зоналари

-расм. Горизонталь (а) ва вертикал текисликлардаги (б) кўриш секторлари
Иш жойининг асосий қисмларидан бири операторнинг креслоси (ўриндиғи) хисобланади. У операторга физиологик жихатдан мехнат характери ва шароитига биноан рационал ишчи холат (поза)ни таъминлаш ва функционал шинамликни таъминлаш мезони бўлиши лозим. Кресло ўз ичига - ўтиргич, суянчик ва тирсак қўйгичлар, ҳамда қўшимча элементлар - бош қўйгич ва оёқ қўйгичлардан иборат бўлади. Креслонинг ҳамма қисмлари вертикал ва горизонтал текисликда, ҳамда маълум бурчакка созланадиган бўлиши керак. Яна у полга нисбатан
фиксацияланадиган мослама, ҳамда зарур бўлган ҳолларда вертикал ўқ бўйича 1803600 бураладиган мосламага эга бўлиши лозим. Харакатланадиган техникада кресло хавфсизлик тасмаси билан жихозланиши лозим.
Иш жойида одамнинг комплекс харакатларини лойихалашда қуйидаги коида ва низомларни билиш фойдали:

  • харакат траекторияси ва сонини минимумгача қисқартириш;

  • харакат оддий ва ритмик бўлиши;

  • хар бир харакат кейинги харакатни бошлаш учун қулай холда тугаши;

  • ўтган ва бўлажак харакатлар бир бири билан текис боғланган бўлиши;

  • харакатни бошлаш ва тугатиш учун зарур бўлган вакт тахминан доимий ва йўл узунлигига боғлик бўлмаслиги;

  • қўлнинг эгри чизиқли узлуксиз харакати тўсатдан йўналишини ўзгартирган якка харакатдан тез бўлиши;

  • айланма харакат илгариланма харакатдан тез бўлиши;

  • қўлнинг горизонтал харакати вертикалга нисбатан аниқ ва тез бўлиши; - агар харакатда иккала қўл қатнашса, улар вақт бўйича симметрик ва синхрон (текис) бўлиши (бир вақтда бошланиши ва тугаши керак).

  • аниқ харакатларни хар доим ўтириб амалга ошириш лозим.

Системаларнинг муваффақиятли ишлаб туришини таъминлаш учун эргономик сохасидаги мутахассислар уни 5 хил жихат (мослик)га ажратадилар: маълумот, биофизик, энергетик, фазовий - антропометрик ва техникавий эстетик жихатлар.
Маълумот жиҳатнинг мақсади - машинанинг барча характеристикаларини акс эттириш ва операторнинг бу маълумотларни хатосиз қабул қилиш ва ишлов бериш, уни ва хотирасини зўриқтирмаслик. Натижада оператор мехнатининг хавфсизлиги, аниқлиги, сифати, ва унуми таъминланади.
Биофизик жиҳатда - шундай атроф мухитни ташкил қилиш тушуниладики, бунда оператор учун нормал физиологик холат ва зарур иш қобилияти таъминлаб берилади. Мисол: машиналарни яратаётганда мухитнинг шовқин, титраш, ёруғлик ва ҳаво мухитининг кўрсатгичларини махсус изланиш зарурияти пайдо бўлади.
Энергетик жиҳатнинг моҳияти - машинанинг бошқариш қисмлари билан оператор оптимал имкониятларининг келишуви кўрилади. Бунда оператор томонидан қўйилган куч, сарфланган қувват хамда машина харакатининг тезлиги ва аниқлиги назарда тутилади.
Фазовий-антропометрик жиҳатда - иш жараёнида одам танасининг ўлчамларини, ташқи фазонинг кўриниш имконияти ва операторнинг ҳолатини хисобга олиш назарда тутилади. Бу масалани ечиш учун иш жойининг хажми, операторнинг ета олиш қобилияти ва унинг пультгача булган масофаси ва бошқалар аниқланади.
Эргономиканинг техникавий - эстетик жиҳатлари - меҳнат жараёнида инсоннинг машина билан мулоқотда бўлиши натижасида кай даражада қаноатланганлигининг таъминланишини кўрсатади.

Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish