9-мавзу. Маркетинг тадқиқотларида мотивация ва коммуникация
Тошпириқлар
1 – масала. Кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи ихтисослашган савдо корхонаси айланмаси пасайиб кетган. Корхона раҳбарларидан бири ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, савдо учун яхши жой танланган бўлсада, бироқ дўконнинг ўзи унчалик машҳур эмас. Раҳбар реклама фаолиятини кучайтиришни таклиф қилди.
Савол:
Ушбу дўконни реклама қилиш учун қандай воситаларни тавсия эта оласиз?
2 – масала. Корхонанинг товар сиёсати инновация, вариация, диверсификация ва товар элиминацисидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Улардан ҳар бири корхона тактика ва стратегиясидан келиб чиққан ҳолда белгиланган мақсадларга боғлиқ ҳолда самарали бўлиши мумкин.
Фирма фаолияти мақсадларидан келиб чиққан ҳолда товар сиёсатининг ҳар бир усулининг аҳамиятига қараб қуйидаги жадвални тўдиринг.
5 – масала. Тақсимлаш сиёсати вариантларини таққосланг. Топшириқ:
а) Тақсимлаш сиёсатини амалга оширишнинг бир нечта муқобил имкониятлари ичидан мос келувчи вариантни танлаб олишга имкон берувчи иккитадан миқдорий ва сифат мезонларини айтиб беринг.
б) Ушбу мезонлар бўйича бевосита ва билвосита (воситачилар орқали) товар сотувини таққосланг.
6 – масала. Маркетинг-микс воситаларини амалга оширишда турли хил алоқалардан фойдаланиш мумкин. Мисол тариқасида энг муҳим алоқа турларини санаб беринг. Маркетинг-микс оптимал структурасини режалаштиришда қандай муаммолар вужудга келиши мумкин?
7 – масала. Қуйидаги товарларни ҳаракатлантириш учун маркетинг-микс структурасини асослаб беринг:
а) нон;
б) телевизор;
в) суғурта полиси;
г) нефть маҳсулотлари ташиш учун мўлжалланган танкер.
Маҳсулотлар маркетинг-микс структурасига қандай таъсир кўрсатишини тушунтириб беринг.
8 – масала. Мебель ишлаб чиқарувчи фирма нуфузли, бироқ айни пайтда молиявий қийинчиликлар сезаётган, маиший техника (совутгич, кир ювиш машинаси ва ҳоказо) ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани сотиб олишга қарор қилди.
Саволлар:
а) Сизнингча, бундай қарорнинг сабаби нимада?
б) Маиший техника ишлаб чиқарувчи асосий йирик фирмалар билан рақобат курашида муваффақиятга эриши учун фирма талабни рағбатлантиришнинг қайси шакл ва усулларидан фойдаланиши лозим?
в) Фирма тақдим этиши мумкин бўлган хизмат турларини санаб беринг ва уларнинг истеъмолчи учун аҳамиятини баҳоланг.
9 – масала.«Нора» фирмаси кенг ассортиментда нон маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ушбу фирма истеъмолчиларни сегментлаш учун қайси таснифлаш белгиларини таклиф қилган бўлардингиз? Юқорида санаб ўтилган сегментлардан бирига йўналтирилган товарни танланг ва шу товар учун маркетинг тадқиқоти тўлиқ схемасини келтиринг. Танланган сегмент истеъмолчиси учун аҳамиятли бўлган товар тавсифномаларини беринг, ушбу тавсифномаларни баҳоланг ва уларни истеъмолчилар афзал кўриши бўйича рангларга ажратинг.
Фирманинг айнан шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи иккита асосий рақобатчиси бор деб ҳисоблаб, асосий фирма ва рақобатчилар товарлари тавсифномаларини солиштиринг. Ҳар бир товарнинг рақобатбардошлик даражасини баҳоланг ҳамда «Дока» фирмаси маҳсулотларини такомиллаштиришга йўналтирилган маркетинг стратегиясини шакллантириб беринг.
10 – масала.Фирма маҳсулотни сотишда учта бозор сегментига йўналтирилган бўлади. Дастлабки сегментда сотув ҳажми ўтган даврда 54 млн донани ташкил қилган бўлиб, бўнда бозор сиғими 1980 млн донага тенг. Келаси йил ушбу сегментда бозор сиғими 3№, фирманинг улуши эса 5% ўсиши кутилмоқда.
Иккинчи сегментда фирма улуши 4%га тенг, сотув ҳажми эса — 75 млн дона. Бозор сиғими 11%, фирманинг ушбу сегментдаги улуши эса 8% ўсиши кутилмоқда.
Учинчи сегментда бозор сиғими 45 млн донага тенг, фирманинг улуши — 0,12. Бозор сиғими ўзгармасдан, фирманинг сотув ҳажми 1 млн донага қисқариши кутилмоқда.
Юқорида келтирилган шартларда жорий йилда фирманинг сотув ҳажмини аниқланг.