Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган



Download 16,77 Mb.
bet17/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

Иккинчи давр (1938-1945 йиллар)
Бу даврда Ўрта Осиёнинг ижтимоий тузуми масаласи муҳокама этилди. Тарихчилар орасидаги “Ўрта Осиёнинг абадий феодализм ҳукмрон бўлган” деган ғоя рад этилиб Ўрта Осиёда қулдорлик тузуми мавжуд бўлганлиги исботланди.
Археологик тадқиқотларни кенгайтириш мақсадида Ўрта Осиё ҳудудида 5 та экспедиция ташкил қилинда
1. 1933 йилда М.Е. Массон Босчилигидаги Термиз археология экспедицияси. (ТАКЭ)
2. 1937 йилда А.Н. Бернштам раҳбарлигида Еттисув археологик экспедицияси.
3. 1937 йилда С.П.Толстов раҳбарлигида Хоразм археологик экспедицияси. (ХАЭЭ)
4. 1934 йилда Б.А. Латинин раҳбарлигида Фарғона археологик экпедицияси
5. 1937 йилда В.А. Шишкин раҳбарлигида Қуйи Зарафшон археологик экспедицияси
Ўтган асрнинг 30-40 йилларидан археологияга маҳаллий кадрлар кириб кела бошладилар. Бу кадрларнинг энг дастлабки калдирғочи, ўзбек халқининг таниқли археологи, тарихчиси ва шарқшунос олими, Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихи бўйича йирик олими, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Яҳё Ғуломович Ғуломовнинг бутун ҳаёти ватанимизнинг тарих фанини пайдо бўлиши ва тараққиёти билан бевосита боғликдир.
Яҳё Ғуломович Ғуломов 1908 йилнинг 1 майида Тошкент шаҳридаги Мадраса мударриси оиласида таваллуд топди. Отасидан жуда эрта қолиб, бошланғич қизлар мактабида дарс берадиган онаси қўлида тарбияланади. 1921 йилдан эса, болалар мактаб интернатида, бошланғич таълимнинг 6 синфини тугатгандан кейин эса, халқ таълими йўналишидаги эркаклар института (1921-1926 йй.)ни тугаллагандан кейин, Тошкент шаҳридаги бошлангич мактабда дарс беради.
1921-1930 йилларда Яҳё Ғуломович ўша даврлардаги Ўзбекистоннинг биринчи пойтахти Самарқандда ташкил этилган Ўзбек Давлат педагогика академиясига ўқишга кирган. 1921 йилдан – 1931 йилгача Я.Ғуломов Халқ Комиссарлари ҳузуридаги тарих кабинетини асистенти ва аспиранти, 1933-1940 йилларда эса қадимги ёдгорликлар ва санъатни сақлаш қумитасини (Узкомстарис) илмий ходими ва илмий котиби лавозимларида ишлади. Айнан шу даврлардан Яҳё Ғуломов археологик разведкаларда ва археологик қазишмаларда иштирок этади, ҳамда археология билан яқиндан танишади.
Ўша даврнинг энг йирик тарихчи, шарқшунос ва археологлари билан бирга экспедицияларда бўлиб, уларнинг тажрибаларини ўрганади. 1933 йилда у М.Е.Массон бошчилигидаги Термиз экспедициясида, шарқшунос олим А.Ю.Якубовский ташкил этган Зарафшон экспедициясида, 1936-1938 йилларда эса, С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм экспедициясида бевосита иштирок этади.
1940 йилдан бошлаб, Я.Ғ.Ғуломов Иттифоқ Академияси Ўзбекистон филиалининг бўлим бошлиғи бўлди. 1943 йилдан бошлаб эса, янги ташкил этилган Узбекистан ФА Тарих института филиалининг қадимги ва ўрта асрлар тарихи бўлимининг бошлиги лавозимларида ишлади.
Я.Ғ.Ғуломов 1943 йилда "Хива ва унинг ёдгорликлари” мавзусида номзодлик, ва 1950 йилда эса, “Хоразмни кадимги даврлардан бугунги кунгача сугорилиши тарихи" мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. 1955 йилда профессор унвонини олади, 1956 йилда ЎзФА мухбир аъзоси, 1966 йилда эса, ЎзФА академиги этиб сайданди. Я.Ғ.Ғуломов ҳақиқий олим сифатида бирон-бир лавозимга ўтиришни орзу қилмади, шунга қарамай 1956-1959 йилларда ЎзФА Тарих ва археология институтини директори лавозимида ишлади.
Я.Ғ.Ғуломов талантли инсон сифатида, ўзининг юртини тарихини ўрганишга жон-дилидан интилганлиги туфайли, студентлиги йиллариданоқ уни ўрганишни бошлади. Шунинг учун у, Давлат педагогика академиясининг студента бўлиб ўқиб юрган пайтиданоқ йирик домлаларининг маърузаларини мароқ билан тинглади. Бу даврдаги унинг домлалари қаторига таниқли тарихчилар, шарқшунослар ва маърифатчилар Булат Солиев, Муса Саиджонов, Абдурауф Фитрат кабилар эдилар.
Я.Ғ.Ғуломовга жуда кўп нарсани ўргатган олимлардан яна бири В.Л.Вьяткин эди. В.Л.Вьяткин аслида Ўрта Осиё шароитида ўсганлиги сабабли маҳаллий ўзбек, тожик тилларидан ташқари араб ва форс талларини ҳам биладиган, шу билан бирга араб алифбосида ёзилган тарихий манбаларни ўқий оладиган шарқшунос олим эди. Бундан ташқари В.Л.Вьяткин таниқли археолог ҳам эди. Шунинг учун Я.Ғ.Ғуломов В.Л.Вьяткиндан жуда кўп нарсани ўрганишга ҳаракат килди. Айниқса, Самарқанд шароитида археология бўйича ўрганиши мумкин бўлган ягона устоз ҳам ўша пайитда фақат В.Л.Вьяткин эди. Кейинчалик, домла Я.Ғуломовда шарқшунослик фани манбаларини археологик манбалар билан кўшган ҳолда ишлаганлигининг сабабларидан бири ҳам устози В.Л.Вьяткиннинг таъсиридан бўлиши ҳам мумкин.
Я.Ғ.Ғуломовнинг рус шарқшунос, тарихчи ва археолог олимлари билан доимий мулоқотлари, ёшлигидан бошлаб йирик олимларнинг маърузаларини тинглаганликлари натижасида, ҳаётда ҳам шу устозларнинг йўлидан боришига, тарих, археология, шарқшунослик ва этнография фанларини хулосаларини қўшган ҳолда мақола ва монографиялар ёзишига имкон яратди. Шунинг учун домла Я.Ғ.Ғуломовни Ўрта Осиёнинг энг йирик археологлари ва шарқшунослари С.П.Толстов, М.Е.Массон, А.Ю.Якубовский, А.М.Беленицкий, А.Н.Бернштам, В.А.Шишкин, М.М.Дьяконов каби йирик олимлари қаторига қўшиш мумкин.
Я.Ғ.Ғуломов Ўрта Осиё халклари тарихини ўйлар экан, доимо энг долзарб масала сифатида, халқимиз тарихида ирригацияни ўрни ва ролини жуда яхши тушунганлиги туфайли ҳаётининг жуда катта қисмини айнан ирригация тарихини ўрганишга сарфлади. Шунинг учун ҳам, ўзининг докторлик диссертациясинииг мавзусини ҳам айнан ирригация тарихидан олди. Кейинчалик, ирригация соҳаси бўйича жуда кўплаб шогирдларига номзодлик ва докторлик диссертацияларига мавзуни айнан ирригация тарихидан берди.
Домла қизиққан яна бошқа бир йирик йўналиш бу ибтидоий давр-тош, бронза даври жамоаларини ўрганиш мавзуси энг долзарб мавзулар қаторидан ўрин олган эди. Шунинг учун домла Я.Ғуломов ўзининг шогирдларини олиб қуйи Зарафшон воҳасида Моҳандарё экспедициясини ташкил этди ва натижада бу воҳада неолит даврига оид калтаминор маданияти ва бронза даврига оид замонбобо маданияти ва жуда кўплаб ёдгорликлар топиб ўрганилди.
Домланинг илмий фаолиятида тош даври ёдгорликларини ўрганиш алоҳида. ўринни эгаллади. Шунинг учун Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсидаги бир қатор тош даври ёдгорликларини - Обираҳмат, Кўлбулоқ, Селунғур, Обишир мукаммал ўрганилди. Ўзбекистон ҳудуди бир неча юз минг йиллар муқаддам илк одамлар томонидан ўзлаштирилганлиги айтиб ўтилди.
Я.Ғ.Ғуломов ўзининг жўшқин фаолияти давомида энг асосий эътиборни Ўзбекистоннинг жуда кўплаб ҳудудларида археологик қазишма ишларини ташкил этиб халқимиз тарихи ва қадимги маданиятини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилди. Жумладан, Самарқанддаги Афросиёб ёдгорлиги, Фарғона водийсидаги Қува шаҳрининг харобаси, Ахсикент ёдгорлигида, Сурхондарё водийси ёдгорликларида, Самарканд, Бухоро, Жиззахдаги воҳа ёдгорликларини ўраб турган мудофаа деворларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларга бош-қош бўлди.
Зарафшон воҳасининг ибтидоий давр тарихи ва маданиятини ўрганиш, бу жойларда комплекс экспедицияларни ташкил килиш, экспедицияларда қатнашаётган аспирантлар, илмий ходимларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилди. Натижада қуйи Зарафшон воҳасининг тош давридан темир давригача бўлган тарихи ва маданиятини тўлиқ қамраб олган мукаммал монографик асарлар пайдо бўлди. Бу ерда олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг натижаси сифатида домланинг бир нечта шогирдлари номзоддик диссертацияларини ёкдадилар.
Я.Ғ.Ғуломов ўзининг докторлик диссертациясининг мавзусини суғорилиш тарихи бўйича қилди, чунки суғорилиш тарихи Ўрта Осиё шароитида энг муҳим йўналиш бўлиб, бу ердаги деҳқончилик суғорилиш билан боғлиқдир. Демак, Ўрта Осиё шароитида вужудга келган хўжалик-иқтисодий ва маданий жараёнлар ҳам суғорилиш тарихи билан боғлиқдир. Суғорилиш тарихини жуда қадимги даврлардан энг кейинги даврларгача қамраб олди. Суғорилиш тарихини ўрганиш учун археологик материаллардан ташқари жуда кўплаб қўлёзмалардан, сақланган топонимик атамалардан ва шу жумладан этнографик маълумотлардан мукаммал фойдаланди. Суғорилиш тарихининг тарихимизни ўрганишдаги аҳамиятини яхши тушунган Я.Ғ.Ғуломов ўзининг шогирдларига диссертация мавзуларини ҳам суғорилиш тарихидан берди. Шунинг учун Яҳё Ғуломовнинг жуда кўплаб шогирдлари - А.Р.Муҳаммаджонов, С.Жалилов, А.Абдулхамидов, С.Анорбоев, М.Тагиев, Р. Равшанов кабилар ўз мавзуларини айнан суғорилиш тарихидан олишди.
Домланинг яна бир катта иши бу маҳаллий кадрларни кўпайтиришга асосий эътиборини қаратди. У жуда кўплаб маҳаллий ёшларни ўз даврининг энг йирик археология марказлари – Москва, Ленинград, Новосибирск каби шаҳарлардаги илмий тадқиқот институтларида ишлайдиган олимларга стажировка, аспирантура ва докторантурага юборди. Унинг ўзи йирик тарихчи, кўплаб қўлёзмаларни ўқий оладиган шарқшунос ва археолог сифатида жуда кўплаб тарихчи, этнограф ва археологларнинг диссертацияларига раҳбарлик қилди, бу борада унумли ва баракали меҳнат қилди.
Академик Яҳё Ғуломов тўғрисида ўз замонасининг жуда йирик олимлари катта баҳо берганлар. Жумладан, ўз даврининг жуда йирик олими, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) Давлат Эрмитажининг директори, профессор Б.Пиотровский Я.Ғуломов тўғрисида шундай деган эди: "Яҳё Ғуломович йирик археолог ва тарихчи сифатида мамлакатимизда ҳамда чет элларда шуҳрат қозонди. Унинг Ўрта Осиё хўжалигининг негизи бўлмиш суғоришга оид илмий тадқиқот ишлари фанда катта ютуқ ҳисобланади".
Яна бошқа бир машҳур олим В.А.Шишкин "Я.Ғуломов оддий илмий ходимликдан археологияга дойр йирик илмий ишлари билан кенг танилган етук олим даражасига кўтарилди" - дейди.
Академик А.П.Окладников Яҳё Ғуломовни доимо ҳурмат билан тилга олар, ва у билан алоқасини узмас эди. Унинг фикрича, Яҳё Ғуломов Ўрта Осиёнинг суғориш ва деҳқончилик тарихини яратиб, Шарқнинг муҳим тарихий масалаларини ўрганишга ўлкан ҳисса қўшди.
Ҳақиқатдан ҳам Яҳё Ғуломович Ғуломов тарихимизни археологик усуллар билан ўрганишга доимо интилиб келган ва бу йўлда турли усулларни кўллаш ишларига доимо бош-қош бўлган. Жумладан Яҳё Ғуломов археологик топилмаларни таъмирлаш ва уларни музейларга қўйиш, археологик обидаларни ўрганиш даврида топилган пахса, хом ғишт ва гувалалардан кўтарилган уйларнинг харобаларини, Қазишмалардан топилган лойдан ясалган санъат асарларини (ҳайкалларни) кимёвий усуллар билан реставрация ва консервация қилиш таклифини беради. Шу таклиф асосида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих ва археология института қошида археологик топилмаларни реставрация қилиш бўлими очилди. Бу таклиф асосида ташкил этилган кимё лабораториялари дастлаб Тарих ва археология института қошида ишлаган бўлса, 1970 йилдан бошлаб алоҳида Археология института ташкил топганлиги муносабати билан унинг "Кимё-технологик тадқиқотлар ва консервациялаш бўлими очилди. Мазкур бўлим ишлаб чиққан тадқиқотлар туфайли кўпгина санъат обидалари, мудофаа иншоотлари, Сополлитепа, Қоратепа, айниқса Афросиёбдан топилган ва бутун жаҳонни лол қолдирган деворий суратлари, Ерқўрғондан топилган лойдан ясалган ҳайкалларнинг парчалари, Археологик обидаларни ва топилмаларни кимёвий усуллар билан реставрация килиш бўлими очилди.
Яҳё Ғуломович Ғуломовнинг илмий фаолиятини жуда катта кисмини ташкилий ишлар ташкил этган. Уни 1967 йилда Республика тарихий обидаларни сақлаш бўйича тузилган жамиятнинг таъсис съезди бўлиб ўтади ва унда Яҳё Ғуломов ҳайъат аъзолигига сайланади. 1971 йилдан эса, Яҳё Ғуломов шу жамиятнинг археология секциясининг раиси этиб тайинланади. Бу ишни Яҳё Ғуломов мазкур секция ишининг асосий вазифаси килиб республика ҳудудидаги археологик обидаларини харитасини тузишни асосий вазифа қилиб белгилайди. Бу ўта муҳим ва зарур ишга барча илмий муассасалар, вилоят ва ўлка музейлари жалб қилинади. Археологияни жон-дилидан севган Яҳё Ғуломов республика археологик обидаларини харитасини тузишда шошма-шошарликка йўл қўймасликни қайта-қайта такрорлар эди. Ушбу сай-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, 1950-70 йилларда тарихчи ва археологларнинг ўзига хос "Ғуломов мактаби" дунёга келди ва шу асосда "ўзбек археология мактаби"га асос солинди.


Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish