Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган



Download 16,77 Mb.
bet18/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

Иккинчи давр (1945-1991 йиллар)
Бу даврда археологик тадқиқот ишларида кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Қуйи Зарафшон экспедицияси ишини 1944-1949 йилларида Тянь-Шан-Олой экспедицияси. 1951-1955 йиллари эса Қирғизистон археологик этнографик экспедицияси давом қилди. 1946 йилдан 1952 йилгача Фарғона экспедициясини А.Н Бернштам раҳбарлигида Помир-Олой ва Помир-Фарғона экспедициялари ўрганган.
"Ғуломов мактаби"нинг вакилларидан бўлмиш ЎзР ФА академиклари -А.Аскаров, А.Муҳаммаджонов, Ў.Исломов, Ю.Ф.Буряков, профессорлар М.Қосимов, Т.Мирсоатов, А.Абдураззақов, М.Жўрақулов, Р.Сулаймонов, А.Абдулхамидов, М.Исҳоқов, М.Мамбетуллаев, М.Исомиддинов, Т.Ширинов, А.Сагдуллаев, Б.Матбобоев, Ш.Шайдуллаев, фан номзодларидан И.Ахроров, Ў.Алимов, М.И.Филанович, Н.Б.Немцева, Ш.Р.Пидаев, Ж.Мирзааҳмедов, К.Абдуллаев, А.Анорбоев каби кўплаб олимларни Ўзбекистонда археология фанининг ушбу давр ривожланишига кўшган ҳиссалари каттадир.
1970 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Археология институтини Самарканд шаҳрида очилиши ва шу институтнинг ўзига Ўзбекистон худудида олиб борилаётган казишмаларга "Очиқ варақа" бериш ҳуқуқини берилиши жуда катта аҳамият касб этди. Бу билан бутун Ўзбекистон ҳудудида олиб борилаётган қазишмаларни мутахассислар томонидан текшириб кўрилиши, археологларни археологик обидаларни қазиш даврида услубий жиҳатдан нотўғри қазишмалар ўтказилиб хатоларга йўл қўймасликка ундади. Шу институтнинг ўзида археологларнинг йиллик ҳисобот сессиялари ташкил этилиб, ҳар қайси воҳа ва вилоятларда экспедиция уюштирган археологлар шу сессияларда чиқишлар қилишди ва маърузадан кейин ҳар қайси археолог олиб борган казишмалар устидан бахс-мунозаралар бўлди. Натижада, археологик казишмалар олиб бориш усуллари такомиллашди.
Ҳар қайси вилоятда, воҳада йирик, эталон ёдгорликларда доимий экспедициялар, кўп ҳолларда, шу ёдгорликлар қошида археологик базалар, ёки музейлар ташкил этилди.
Мустақиллик йилларида археология фанига ва айниқса уни қазиш, фиксация қилиш, ҳозирги замон технологиялари асосида компьютерлар хотирасига солиш, ҳудудларда археологик ёдгорликларни ўрганиш, космосдан олинган суратлардан фойдаланиш, археологик обидаларда археологик материалларни, адабиётлар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Бу йилларда ўзбек археологияси жаҳонга чиқди. Ўзбекистон ҳудудида дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар археологлари билан кўп йиллик шартномалар тузилди ва шу шартномалар асосида ўзбек археологлари жаҳоннинг турли мамлакатлари марказига бориб, уларнинг тажрибасини ўрганиш билан бирга, ўз тажрибаларини уларга ўргатди. Халқаро экспедициялар тузилиб, Ўзбекистоннинг барча тарихий-маданий ҳудудларидаги асосий йирик ёдгорликларда биргаликда қазишмалар ўтказиш йўлга қўйилди. Ўзбекистан ҳудудида Австралия, АҚШ, Германия, Италия, Испания, Франция, Полша, Чехия, Россия, Япония ва Туркия каби давлатларининг олимлари билан ҳамкорликда археологик тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Археологик изланишларда янги, ҳозирги замон қазиш усулларини жорий этишга, энг замонавий техникалардан фойдаланишга ва уни ҳаётда кўллашга муваффақ бўлдилар.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг иккита Университетида археология кафедралари бўлиб, уларнинг бири Миллий университет қошида бўлса, иккинчиси Самарканд Давлат университетида фаолият юритади. Бу ҳар икки даргоҳдан ҳар йили ўнлаб археолог-мутахассислар етишиб чиқмокдалар. Аммо, бу ўқув даргоҳларида ҳам ҳали ҳозиргача бўлажак археологлар учун археологик казишмалар олиб бориш учун дарслик, ўқув қўлланма, ёки ўқув-услубий кўрсатма чоп этилгани йўқ. Юқорида эслатилган иккита олий ўқув юртидан ташқари юртимиздаги жуда кўплаб университетларда тарих факультетлари бўлиб, уларда ҳам археология курслари, айримларида эса археологиядан дала ишларини олиб бориш учун маълум соатлар ажратилган.
Ўзбекистон мустақилликка чиққандан кейин Яҳё Ғуломович Ғуломовнинг халқимиз тарихини, ўтмиш маданиятимизни ўрганишга кўшган буюк ишларини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Яхё Ғуломов номидаги Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи" илмий семинари ташкил этилди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институтига Яҳё Ғуломов номи берилди. Ватанимиздаги кўплаб шаҳарларининг кўчалари, коллеж ва лицейларига ҳам Яҳё Ғуломов номи берилди.


Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish