Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган


Геркуланум ва Помпейнинг археологик қазиш услубларини тушунишда манба эканлиги



Download 16,77 Mb.
bet11/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

1.2. Геркуланум ва Помпейнинг археологик қазиш услубларини тушунишда манба эканлиги
Маълумки, милоднинг 79 йилида Италиянинг Геркуланум ва Помпей шаҳарлари Везувий вулқонлари остида қолиб ҳалокатга учраган. Бутун бошли иккита тирик шаҳар вулқондан кўтарилган кул ва шлак қатламларини остида қолиб кетган ва орадан жуда кўп йиллар ўтгандан кейин бу шаҳар тўғрисидаги маълумотлар халқнинг хотиротидан кўтарилган эди. 1711 йилда Геркуланум шаҳри устида олиб борилаётган тупроқ ишлари пайтида бу ердан антик даврга оид буюмлар топилди.
Одамлар қадимги шаҳарнииг бошқа худудларида яна ҳудди шундай буюмлар топиб олаверишди. Бутун бошли қадимги шаҳар худудида тартибсиз равишдаги қазишма ишлари, турли одамлар қандай хохлашса, шундай қазишиб фақат топилмалар топиб олишга ҳаракат қилишди. Қазилган жойлар тархи, кесмаси, ёки топилма қандай шароитда турганлиги тўғрисидаги маълумотларга умуман аҳамият берилмади. Ҳатто, топилмалар топилган жойдан деворий суратлар чиққан бўлса ҳам, унга ҳеч қандай эътибор берилмади. Деворий суратни олиб чиқиб бошқа бирон ерда сотишни иложи йўқ эди, чунки уни кўчириб бошқа ерга ўрнатиш услуби ҳам ишланмаган эди. Шунинг учун топилма қидирувчилар бу чуқурни кўмиб, бошқа жойдан яна шундай чуқур казишди.
Орадап анча вақт ўтгандан кейин Италия ҳукуматининг қарори билан Геркуланум ҳудудида рухсатсиз қазишмалар олиб боришни таъқиқлаш тўғрисида қарор чиқардилар. Бу ердаги ҳукумат қарори билан қазилаётган қазишмалар анча планли, тартибли равишда амалга оширила бошланди. Давлат томонидан бундай ишларни амалга оширилиши натижасида анча ижобий, яхши натижаларни олишга муваффақ бўлинди. Жумладан, 1753 йилда шаҳар ташқарисида қуриладиган виллага ўхшаган бино билан биргаликда бутун бошли кутубхона, ҳайкаллар галереяси каби топилмаларни топишга муваффақ бўлинди. Лекин, нима бўлганда ҳам бу даврда олиб борилган қазишмаларнинг асосий мақсади қимматбаҳо буюмларни топиб уни пуллашдан иборат бўлди.
1938 йилда Геркуланум билан бир даврда Везувий вулкони натижасида кўмилиб қолган Помпей шаҳри топилди. Бу ердаги қазишмалар ҳам Геркуланумдаги сингари асосан ёдгорликни талон-тарож қилишдан иборат бўлди ва бунга ҳам фақат давлатнинг аралашишидан кейингина уни тўхтатиш имконияти туғилди.
Юқоридагиларга қарамасдан бу икки буюк шаҳар ҳудудида олиб борилган қазишма ишлари натижасида илмли, тушунган одамлар ўртасида тарихий ёдгорликларга бўлган муносабат бироз ўзгарди. Археологик ёдгорликларни қазиш ва улардан тўғри хулосалар чиқариш бўйича янги фикрлар пайдо бўлди. Жумладан, Геркуланум ва Помпей шаҳарларини эллинизм даври тарихи ва маданиятини ўрганишдаги аҳамиятини ниҳоятда катта эканлигини тушуниб етадиганлар ҳам етишиб чикди. Чунки бу ҳар икки буюк шаҳарлардек эллинизм даври маданиятини, кундалик турмушини, жамоа ҳаётини, айниқса шаҳарлардаги ҳаётни қандай бўлган бўлса, шундайлигича қотириб қўйилгандай кўрсатиб берадиган бошқа шаҳар йўқ эди.
Помпей шаҳрида ҳам олиб борилган археологик қазишма ишлари Геркуланум харобасини казишдан кўра яхши бўлмади. Бу ерда ҳам давлатни аралашишига тўғри келди. Лекин шу икки шаҳарда олиб борилган ишлар натижасида ўз даврининг илғор археологлари орасида эллинистик шаҳарнинг тириклигидаги қиёфаси намоён бўлди. Шунинг учун ўша тушунган одамларда ёдгорликни сақлаш, уни келгуси авлодларга етказиш тўғрисида қайғуриш кераклигини англайдиганлари пайдо бўлишди.
Геркуланум ва Помпейни кўмилиб қолиши тўғрисида ёзган муаллифлар Везувий вулқонини ёзишар экан, гўёки вулқондан кўтарилган жуда катта лава оқими ва кул билан кўмилган эмиш. Бундай бўлиши мумкин эмас, чунки шаҳар харобаларида ҳаттоки китоблар ҳам сакланган. Ёзма манбаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини тушунишда вулқон отилиши билан боғлиқ бўлган табиий ҳодисаларга эътибор берсак масалани тушунишга бироз бўлса хам ёрдам беради. Жумладан, агар лава оқиб келиб бу шаҳарни кўмганда эди, бу ҳар икки шаҳар ҳам 100% ёниб, барча нарса эриб, шаҳар тошдай қотган жисм билан кўмилиб қолиши керак эди. Жуда ҳам кўплаб нарсалар эриб, ёниб кетган бўлар эди.
Аслида вулқон отилган пайитда жуда ҳам катта физик жараёнлар юз беради. Вулқон юқори қатламларга иссиқ лава кул қатламлари кўтарилиб атрофдан момақалдироқли ёмғир чақиради. Натижада ёмғир ўзи билан кулни ёпиштириб ёғиши натижасида бутун бошли шаҳарларни кўмиб юборади. Шунинг учуп бу буюмлар шикастланган бўлса ҳам, лекин бутунлай бузилмаган. Шунинг учун ҳам бу ёдгорликдан фақат қимматбаҳо топилмаларни олиб, қолган топилмаларни ташлаб юбориш инсониятга қарши қилинган жуда катта жиноят эканлигини Геркуланум ва Помпей туфайли тушуниб етдилар. Айнан шу шаҳарларда сакданган осори-атиқалар туфайли бу шаҳарлар ҳудудида археологик экспедициялар ташкил этилди ва шунинг учун ҳам бу ҳар икки обидани кўргани минглаб туристлар, тарихчилар ва археологлар ҳозиргача келиб турадилар. (Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 24-25)



Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish