Электрон манбалар
www.history.ru
www.natura.com
www.archaelogy.ru
www.archaelogy.com
www.ziyonet.uz
www.cambridge.co.uk
www.oxford.co.uk
www.lex.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
БУХОРО ТАРИХИ КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ўқув ишлари бўйича
проректор в.б.
___________ М.Я.Эргашев
“___” ___________ 2019-йил
|
АРХЕОЛОГИЯГА КИРИШ
ФАНИДАН
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
(1-семестр)
Билим соҳаси: 100000- “гуманитар”
Таьлим соҳаси: 120000-“гуманитар фанлар”
Таълим йўналиши: 5120400-Археология
Умумий ўқув соати - 136
Маъруза – 34
Семинар - 34
Мустақил таълим – 68
Бухоро-2019
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Миллий университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиқлашга тавсия қилинган Археологияга кириш фани дастури асосида тайёрланган. (2019 йил“____” “_____”даги “___” сонли баённома).
Мазкур ишчи ўқув дастури Бухоро тарихи кафедрасининг 2019 йил “___” _______даги мажлисида муҳокама қилиниб, тасдиққа тавсия этилган. (__-сонли баённома)
Мазкур ишчи ўқув дастур Тарих ва маданий мерос факулътети Кенгашининг 2019 _______даги мажлисида муҳокама қилиниб, тасдиққа тавсия этилган. (__-сонли баённома
Тузувчи:
Қурбонов Б.Ғ. - БухДУ ўқитувчиси
Тақризчи:
Қурбонов Ғ.Н – Т.ф.н. доцент
|
Тарих ва маданий мерос факультети декани:
2019 йил “___” “___” _____________________________ Ж.Жўраев
“Бухоро тарихи” кафедраси мудири:
2019 йил “___” “___” _____________________________ Ф.Темиров
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари:
2019 йил “___” “___” _____________________________ М.Эргашев
Кириш
Маълумки, Археология (юнонча “архео” – қадимги, “логос” - фан), қадимшунослик — қадимги моддий маданият ёдгорликларига асосланиб кишилик жамияти ўтмишини ўрганувчи фан. Меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, қурол-яроғлар, зеб-зийнатлар, уй-жой, устахоналар, мудофаа ва ирригация иншоотларининг қолдиқлари, ҳамда ўтмишга оид турли топилмалар археологиянинг бош манбаи бўлиб, уларни чуқур илмий ўрганиш асосида ўтмишдаги кишилик жамиятлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тарихининг умумий манзараси тикланади. Археологик ёдгорликлар ва уларнинг турлари, сақлаш ва ўрганиш бўйича мавжуд қонун қоидалар, топилмаларни топиш ва уларни турларга ажратиш усуллари, археологик манбаларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш усуллари, фиксация қилиш, чизиш, характерлаш ва аналогия келтириш усуллари, ёдгорликларнинг ёшини аниқлаш усуллари, археологик экспедиция ташкил этиш қоидалари, археологик ёдгорликларни, моддий маданият ашёларини таъмирлаш усуллари билан талабаларни таништириш бу махсус курснинг асосий вазифасидир. Талабалар бу махсус курс давомида олган билимларини семинар машғулотлари давомида мустаҳкамлаб борадилар.
Фанни ўқитишдан мақсад – Археология фанига кириш ва унинг тарихи, ривожланиш босқичлари билан таништириш ва талабаларда холисона илмий дунё қарашни, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларда фаннинг назарий ва амалий масалаларини ўргатишдан иборат.
“Археологияга кириш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
фаннинг аҳамияти ва ижтимоий фанлар соҳасида тутган ўрни тўғрисида;
археология фани ҳақида умумий тушунча, фан ва унинг иш услуби (ер усти археологияси, сув ости археологияси). Хронологик даврлаштириш (палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза даври, илк темир даври, антик давр, ўрта асрлар);
турли минтақалар ўтмиш тарихи ва маданияти муаммоларини ўрганишда фойдаланишни;
Археология музейи, археологик манбалар тавсифлари, илмий тадқиқот институтлари материалларидан фойдаланиш малакаларига эга бўлиш керак.
“Археологияга кириш” фани асосий умумкасбий ҳисобланиб, 1 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган умумкасбий фанлар: Жаҳон археологияси, Антропогенез, Ўзбекистон тарихи фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишикерак.
“АРХЕОЛОГИЯГА КИРИШ” ФАНИДАН МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИГА АЖРАТИЛГАН СОАТЛАР ТАҚСИМОТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |