археологик қидирув - илмий тадқиқотнинг дастлабки босқичи бўлиб, унда тадқиқотчи ёки илмий гуруҳ кишилик жамиятининг тарихининг маълум муаммоси ечимига қаратилган масала бўйича қидирув ишларини олиб бориб, мазкур даврга оид ёдгорликларни қидириб топиш билан якунланади. Агар масала палеолит даври тарихи билан боғлиқ бўлса, унда тоғ олди ва тоғ ҳудудлари текширилиб, ғорлар ёки булоқлар атрофларида қидирув ишлари олиб борилади. Мезолит ва неолит даврларига оид маконлар эса тоғли ҳудудлар билан биргаликда пастекисликлар кенг тарқалганлиги сабабли ушбу ҳудудлардан излаш мумкин. Шунингдек, тоғли ҳудудларда қадимги конларнинг ўрни ва кончиларнинг манзилгоҳларини учратиш мумкин. Қадимги ва ўрта асрлар даврларига оид кўҳна шаҳар ва қишлоқ харобалари эса ер юзининг барча ҳудудларида мавжуд.
cинов - Археологик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичида ёдгорлик ҳақида маълумотлар тўпланади. Биринчи, навбатда ёдгорлик тапоними ва у билан боғлиқ афсоналар тўғрисида сўраб суриштирилиш билан биргаликда юза қисмида сақланиб қолган моддий ашёлар илмий таҳлил қилиниб, дастлабки хулосалар ясалади. Улардан кейин ёдгорликнинг даври ва унинг босқичлари, маданий қатламлари тўғрисида умумий маълумотга эга бўлиш мақсадида ёдгорликнинг бир қисмида шурф қазилади. “Шурф” немисча сўз бўлиб, қазимоқ, деган маънони англатади. Шурф квадрат ёки тўғри тўртбурчак шаклидан иборат бўлиб, томонлари икки ва ундан ортиқ ҳатто ўн метрдан ортиқ бўлиши мумкин.
қазиш ишлари - Охирги босқичида ёдгорликда кенг кўламли қазишма ишлари олиб борилади. Ҳар қандай стратигафик қазиш ишлари ёдгорликнинг материк, яъни ернинг соз тупроқ қисмига қадар қазиб тушилади. Айрим ҳоллардагина планиграфик қазиш ишлари олиб борилиши мумкин. Планиграфик қазишма ишлари маълум даврга оид иншоотларни ўрганишга қаратилган бўлиб, кўпинча ёдгорликнинг юқоридаги маданий қатламларини ўрганишда фойдаланилади. Маданий қатламларда инсониятнинг турмуши тарзи, хўжалик ва ғоявий фаолиятлари излари сақланиб қолган. Бу қатламлар йиллар, асрлар давомида аста-секин тўпланиб боради. Археологик ёдгорликларда бир ёки бир неча ўнлаб маданий қатлам мавжуд бўлиб, уларнинг қалинлиги бир неча сантиметрдан 30-35 метрларгача бўлиши мумкин. Бу эса ушбу манзилгоҳда кишилар ҳаёт фаолиятиниинг давомийлиги билан боғлиқ.
Археолог олимлар барча турдаги тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида қилинган кундалик тадқиқот ишлари натижаларини қайд қилиб борадилар. Археологик дала тадқиқот ишлари натижасида тўпланган барча турдаги ашёвий манбалар тадқиқот ишларини амалга оширган муассаса илмий лабораториясида қайта ишланади. Дастлаб топилмаларни муҳофазалаш ва тиклаш ишлари бажарилади. Кейин улар турлар бўйича ажратилиб, илмий таҳил этилади ва қазишма ишлари давомида Ёзма қайдлари билан умумлаштирилиб мазкур ёдгорликнинг маълум ҳудуд тарихида тутган ўрни масалаларини ёритиб бериш билан илмий тадқиқот ишлари якунига етказилиб, уларнинг тафсилотлари бўйича тадқиқотчи томонидан тегишли илмий муассасага ёзма ҳисобот беради.
Археологик қазишмалар археологик қидирув ва синов натижасида тўпланган маълумотларга таяниб, мазкур жойларда ёдгорликни батамом қазиб тугатишдан ва ёдгорлик ҳақида хулоса чиқаришдан иборат бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |