Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган


АРХЕОЛОГИЯНИ XVIII АСР ОХИРИ XIX АСРДАГИ РИВОЖИ



Download 16,77 Mb.
bet12/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

2. АРХЕОЛОГИЯНИ XVIII АСР ОХИРИ XIX АСРДАГИ РИВОЖИ

Археологияни кейинги ривожланиши Европадаги сиёсий ва иқтисодий ривожланишлар билан боғлиқ. Жумладан, Франциядаги революция, Наполеон урушлари, бошқа давлатларда ҳам бошланган буржуа революциялари, капиталистик муносабатларнинг ривожланиши, айниқса Транспорт воситалари, соаноат корхоналарининг ривожланиши ва ҳ.к. археологияни ривожланишига олиб келди. Европадаги давлатлар қадимги Рим Республикаси сиёсий тузум сифатида, давлат шакли сифатида идеал тузум эканлигини тушундилар ва ниҳоят Францияда ҳам айнан шундай давлат тузилди.


Генерал Наполеон Бонапартнинг Мисрга қилган экспедицияси натижасида Шарқ мамлакатларига йўл очилди. Мисрга Наполеон билан бирга жуда кўплаб талантли олимлар ҳам келишган эди. Буржуазиянинг ривожланиши археологияни ривожига ҳам катта таъсир этди. Наполеоннинг Мисрда қилган дастлабки ишларидан бири бу ерда Миср институтини очилиши бўлди.
Бу даврда Европада ибтидоий давр археологияси ривожланди. Саноатни ривожланиши натижасида темир йўлларни қурилиши, автомобил йўлларини қурилиши, сув тегирмонлари, шамол тегирмонларини курилиши каби ишлар бошланиши муносабати билан шу қурилишлар олиб борилган жойларда жуда кўплаб ибтидоий давр ёдгорликлари очилди.
XIX асрдан бошлаб "буюк археологик кашфиётлар" даври бошланади. Наполеонни Мисрга олиб борган олимлари ичида Денон деган жуда талантли, зийрак олим бор эди. У жуда қисқа вақтда бутун Мисрни кезиб чикди ва жуда ҳам кўплаб архитектура обидаларига ёзилган ёзувларни нусхасини олди, бошкаларини чизма нусхасини туширди, турли топилмаларни сотиб олди ва тўплади.
Мисрнинг турли кисмларида тошдан курилган ибодатхоналар, мақбаралар, турли ҳайкалларнинг остонаси тошлавҳалар билан тўла эди. Шундай топилмалардан бири Розетта қишлоғидан топилган ёзувли базальт тоши бўлиб, унда уч хил тилда Қадимги Миср тилида - иероглифда, янги Миср тилида - демотик ёзувида ва грек тилида - грек алифбосида ёзилган эди. Кейинроқ аниқланишича, ҳар учта ёзув битта нарсани ифодалар эди. У ҳам бўлса коҳинларнинг Птолемей V Епифан (мил. ил. 196 й.) шарафига чиқарилган фармоиши эди. Розетта қишлоғидан топилган тош лавҳанинг уч тилда битилганлиги ва унинг бир томонида грек тилидаги нусҳасини ҳам борлиги сабабли Қадимги Миср, ҳамда янги Миср тилидаги нусхаларини ўкиш учун калит бўлиб хизмат қилди.
Мисрнинг қадимги ёзувларини ўқиш албатта жуда қийин эди. Аммо, Француз олими Франсуа Шампольон (1790-1832) нинг жуда кўп тилларни билиши туфайли ва Розетта топилмасидаги уч тилда ёзилган ёзувлар туфайли Миср иероглифларини 15 та белгисини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Шу 15 та белгини аникдаш усули кейинги Қадимги Миср иероглифларини тадқиқ этиш учун катта база бўлиб хизмат қилди.
Франция экспедицияси даврида Миср ёдгорликларидан жуда яхши коллекциялар тўпланди. Бирок, Амъен тинчлик битимига кўра бу топилмаларни ҳаммаси, шу билан бирга Розетта қишлоғидан топилган тошлавҳа ҳам Англия ихтиёрига берилди. Аммо, Францияда ҳамма топилмаларнинг чизмалари, ёзувлардан кўчирмалари бўлганлиги туфайли бу ерда 1808-1813 йилларда Миср топилмаларини жамлаган 12 томдан иборат таблицалар ва 24 томдан иборат матнли китоб чиқарилди.
Шампольондан кейин Францияга келиб катта ишлар қилгаи йирик немис олими Лепсиус (1810-1884 йй) эди. Лепсиус Шампольонга нисбатан ўзининг жуда аниқлиги ва зийраклиги билан ажралиб турар эди. У Миср топилмаларини ўрганишга жуда ҳам аниқлик, албатта услубий жиҳатдан тўғри ёндашди. Ҳар битта топилмадан кандай информацияни олиш мумкин бўлса, максимал даражада олади. Мисрнинг Мемфис шаҳри яқинида у 67 та пирамидани, яқин 130 та мозор-мақбарани тадқиқ қилади. У биринчи мартта шу топилмаларга асосланиб туриб Мисрни даврлаштириш ишларини амалга оширди. Миср, Эфиопия, Синай ярим ороли ҳудудларини кўптомли ёдгорликлари номли китобларни нашр этди. Лепсиус томонидан тўпланган археологик материаллар кейинчалик ўзи директори бўлган Берлин археология музейига топширилди.(Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 31-32)
ЕвропаликларучунМессопотамиятарихитўғрисидаги маълумотларжудаҳам камэдивауларҳар бирянгиликнижудазийракликбиланкузатибтуришарэди. Шубиланбирга,МисргаборганЕвропаликлартошданясалганпирамидаларни, мавзолейвамақбараларни кўришган бўлишса, Мессопотамиядабундайнарсаларумуманйўқ эди. Буердагиқурилишлар асосанғиштдан, кўп ҳолларда хомғиштдан, жудакамҳолларда пишиқ ғиштдан бўлар эди. Шунинг учунқадимда жудаулуғвор бўлган шаҳарлар ҳам кўпроқ хом ғишт билан кўтарилган бўлганлиги учунулар ташлаб кетилгандан кейиноддий жонсиз даштдан фарқи бўлмай қолди.
Мессопотамия тарихини ассурология йўналишини ўрганишни бошлаб берган олим Клавдий Джемс Рич (1784-1821 йй) бўлиб, аслида келиб чиқиши француз, аммо Англияда яшаб инглизларни Ост-Инд компаниясини Бағдоддаги вакили бўлиб ишлаган. У Мосулда бўлган пайитда маҳаллий аҳолининг хотиротида қолган ривоятларда эслатиладиган Ниневияни асослаган подшоҳ Нимрод тўғрисида сўраганда маҳаллий араблар ўша шаҳарнинг ўрнини кўрсатишади. Аммо, Рич бу ерни казиб кўргани билан ҳеч нарсани топа олмайди. Лекин кейинроқ маълум бўлишича Рич Ниневияни ўрнини жуда аниқ аниқлаган экан. У казишмалар олиб борган даврда сополдан ясалган плиталарни тўплайди. Бу топилган плиталар Ашурбанипал кутубхонасини клинопис ёзувли кутубхонасининг биринчи ҳужжатлари эканлиги аниқланган.
1942 йилда Франциянинг Мосулдаги консули Эмиль Ботта Дур-Шаррукин шаҳри яқинидаги Хосробод қишлоғидаги тепани қазиб кўрганда Ассурия подшоси Саргон (мил.ил. 722-705 йй.) нинг саройини топади. Саргон саройи - сарой заллари, ички ҳовли, ибодатхона, зинапоясимон бурж, омборхоналар, ошхона, вино саклайдиган хоналар, отхона топилган. Саройларнинг деворлари ёзувли ва бўртма усулда ишланган барельеф тасвирли плиталар билан қопланган эди. Айниқса, жуда йирик килиб ишланган, юз қисми одам, қолган қисми беш оёкли қанотли буқа тасвири туширилган ҳайкал, Гилгамеш ва Энкиду достонидаги қаҳрамон Гилгамешнинг бир қўлида ўлдирилган шерни, иккинчи қўлида гурзини ушлаб турган тасвир ҳаммани ҳайратга туширди.
Инглиз Генри Лэйярд Ниневияни топишга муваффақ бўлди. У фақат битта эмас, балки бир нечта Ниневия подшолари саройларини топди. Уларнинг ичида энг машҳури Ашшурбанапал кутубхонаси бўлиб, 20000 ортиқ сопол тахтачаларига ёзилган математикага, астрономияга, медицинага, тарихга, грамматика ва бошқа фанларга дойр асарлар бор эди. Бундан ташқари давлатнинг қонунлари, буйруқлари, хатлар, хабарлар, хўжаликларнинг даромадлари ва ҳисоботлари, арзномалар ва илтимослар, суд қарорлари, шартномалар, уйларни олди-соттиси, ерлар, қуллар, қарз олиб, қарз бериш тўғрисидаги, хуллас жуда ҳам кўп ҳужжатлар бор эди.
Бахтга қарши Рич ҳам, Ботта ҳам, Лэйярд ҳам немис олими Лепсиус каби археолог-олим эмас эдилар. Шунинг учун казишмалар даврида қазиш услубларини, айниқса топилмаларни аҳамиятини тушуниб етмаганликлари сабабли уларни жуда кўплари, шу жумладан сопол-тахтачалардаги ҳужжатлар йўкотилди.
Археологик қазишмалар XIX асрнинг биринчи ярмида Сурияда, Кичик Осиёда ва Фаластинда қам оз бўлса ҳам давом этди. Худди шу даврдан бошлаб Греция худудида ҳам қазишмалар бошланиб, Қадимги Элладанинг классик материалларини олишга муваффақ бўлдилар. Маълумки, Европалик олимлар Грециянинг қадимги материаллари билан фақат Франциядаги нусхаларга қараб туриб фикр юритилар эди.
Илгари варварларча қазишмалар олиб борилган Помпей шаҳрини тўлиқ ўрганиш учун қазишмалар бошлаб юборилади. Эндиликда шаҳарнинг турли қисмларида алоҳида-алоҳида чуқурлар қазиб фақат топилмаларни суғуриб олиш эмас, балки катта майдонларда қазишмалар олиб борилиб, фақат яхши топилмалар эмас, балки ҳар битта буюмнинг ҳолати тўғрисида батафсил маълумотлар йиғдилар ва натижада бутун бошли шаҳарни кундалик ҳаёти, халқнинг кундалик турмуши тўғрисидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлдилар. Антик даврнинг кичик шаҳрини тўлиқ очишиб, уни кундалик ҳаётини ҳар томонлама ўргандилар.
XIX асрнинг 20 йилларида Вульче шаҳри яқинидаги Этруриядаги милоддан илгариги VIII асрларга оид қабристонда немис олими Эдуард Гергард казишмалар ўтказиб, бу ердаги қабрлардан 20000 ортиқ суратлар туширилган вазалар топилди. Бу олимнинг қилган катта иши ўша 20000 сурат туширилган вазаларни топганлиги эмас, балки ўша вазаларни даврлаштирганлиги катта аҳамиятга эга бўлди. Эдуард Гергард эллинлар даври вазаларидаги суратлардаги ишлатилган ранг, суратнинг мазмуни, вазаларнинг шаклларига қараб туриб бу вазаларни "гапиртиришга", яъни даврини аниқлашга мажбур қилди. Бу иш шу даражада яхши амалга оширилган эдики, ҳатто шу пайитга қадар археологлар сурат солинган вазаларни топиб олсалар, унинг аниқ даврини аниқлаш учун Эдуард Гергарднинг XIX асрда амалга оширган даврлаштиришига мурожаат қиладилар. Айнан Эдвард Гергарднинг қилган бу иши археологик топилмаларни даврини аниклаш услубларини келиб чикишидаги бир катта босқич эди.



Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish