Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 017 йил мартдаги 17-сонли буйруғига асосан тайёрланган


РОССИЯДА АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ



Download 16,77 Mb.
bet13/92
Sana14.06.2022
Hajmi16,77 Mb.
#671675
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92
Bog'liq
2 5226950219702211900

3. РОССИЯДА АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ.

Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек бутун Ўрта Осиё ҳудудида археология фанини пайдо бўлиши бевосита Ўрта Осиё ҳудудларини Россия империяси томонидан босиб олиниши билан боғликдир. Чунки, Ўзбекистан ҳудудида, шу жумладан бутун Ўрта Осиёда ҳам руслар келгунга қадар археологик қазишмалар олиб борилмаган, халқ орасида "археология" деган тушунча ҳам бўлмаган эди. Шунинг учун археология фанини Ўзбекистан ҳудудига кириб келишини бевосита Россия билан, рус олимларини кириб келиши билан боғлашимиз тўғри бўлади. Шундай экан, Россиянинг ўзида археологик қазишма ишлари қачон бошланган ва археология тушунчаси бу ерларда қачон пайдо бўлган, деган тушунчага ойдинлик киритиб ўтсак тўғри бўлар эди.


Россия тарихининг XII асрга оид Ипатевск йилномасида Ладога кўли бўйидаги аҳоли тўғрисида яхши маълумотлар сакланиб қолган бўлиб, уларнинг бирида аҳоли орасида бўлган реал воқеалар тўғрисида хабар беради. Унда ёзилишича, "осмонни қалин булут қоплаб кучли ёмғир ёққан пайитда Ладога кўлини бўйига жуда кўплаб тангалар ва мўнчоклар ёғилиши"ни айтишганлиги тўғрисида хабар бор. Бу хабар албатта ўша пайитда археологик тушунчани йўқлиги, маҳаллий аҳолини, шу жумладан йилнома тузувчисини Ладога кўлини бўйидаги қадимги манзилгоҳни ёмғир сувлари ювганлиги сабабли ерни юзасига қадимги асори-атиқалар чиқиб қолганлигини билмасликлари туфайли келиб чиққан ҳолат эканлигини нафақат ўша маҳаллий халқ, балки Ипатевск йилномачиси ҳам билмайди. Шу билан бирга бизга ўта содда аҳолини археологик обида ёмғир суви туфайли осори-атиқаларни ер юзасига чиқиб қолаётганлигини тушунмаганлигини ҳам кўрсатади, ёки халқ орасида "археология" фани тўғрисида ҳали умуман тушунчани йўқлигидан дарак беради.
Ўрта асрлардан бошлаб Европанинг йирик шаҳарларида турли буюмларни махсус жойларда, музейларда саклаш ишлари бошланади. Аммо, бу сақланадиган буюмлар қадимги тарихни маълум соҳаларини ёритувчи ёдгорлик сифатида эмас, балки у ёки бу князга, ёки машҳур шахсларга тегишли буюмлар бўлганлиги учун сакланар эди. Яъни подшога, князга ва унинг авлодларига нисбатан бўлган лаганбардорлик, подшоларга, олий мартабали шахсларга сиғиниш айнан шунга ўхшаш музейларни ташкил килишга олиб келди. Россияда ҳам дастлабки музейларни ташкил килиш ишлари айнан ана шундай, княз, княгиня, дворян, подшо каби машҳур шахслардан қолган буюмларни тўплаб сақлашдан бошланган.
Россиянинг XVII асрига оид бир қатор хужжатларида "городище" (қадимги шаҳар харобаси) атамаси учрашини айтиб ўтиш керак. Ҳудди шу даврдан бошлаб Россиянинг турли ҳудудларида қимматбаҳо хазиналарни қидириш ишлари кенг авж олади. Бундай хазиналарга албатта Сибирдаги жуда кўплаб қадимги чорвадор аҳолига мансуб мозор-қўрғонларда талончилик мақсадларида олиб борилган қазишмаларни киритиш мумкин. Бундай "қазишмалар" натижасида бир қанча тилло буюмлар билан кўмилган хазиналар топилган бўлса ҳам, буни ижобий баҳолаб бўлмайди, чунки бу ишлар натижасида тарих фанига жуда катта зиён етказилган эди.
Россияда археологик тасаввурларни пайдо бўлишида Пётр I нинг ёдгорликларни сақлашда катта роль ўйнади. Унда Россия ҳудудининг қаеридан қандай топилма топилса, уни олиб келиб давлатга топшириш, яна кейинроқ чиқарилган буйрукда эса, топилган жойни ҳолатини, шароитини чизишни топширади. Бу буйруқ археологик обидаларни сакдаш, улардан керак бўлган жойда фойдаланиш имконияти жиҳатидан Россиянинг ўз даврида Европа мамлакатларидан анча илгарилаб кетишига сабабчи бўлган буйруқ эди.
Россия ҳудудида энг дастлабки археологияни асослаган олимлардан бири деб З.Я. Ходаковскийни (1784-1825 йй.) тушунишади. У биринчи марта археологик ёдгорлик аввало тарихий манба эканлигини, яъни археологик ёдгорлик реал тарихий жараён-эканлигини айтди. У саёҳат қилиб, жуда кўп археологик обидаларини топади ва уларни қазиш кераклигини айтсада, бу ёдгорликларни тўлиқ тушуниб етмайди. Ҳатто, шаҳар ҳаробасини у ибодатхона деб ўйлайди.
Худди шу даврдан бошлаб Россия ҳудудида антик археология ўз ишини бошлайди. Жумладан, 1811 йилдан бошлаб, Керч ярим оролида П.А. Дюбрукс археологик изланишлар олиб бориб, ҳатто машҳур Куль-Оба ёдгорлигини казишга муваффақ бўлади.
Россиядаги кейинги археологлардан А.С.Уваров (1825-1884 йй.) ўша даврдаги археологлар жамиятини актив иштирокчиси П.С.Савельев билан биргаликда 1851-1854 йиллари Владимир атрофларидаги мозор-қўрғонларни шу атрофдаги халқларни тарихини билиш учун қазишади. Аммо, у даврда бундай мозор-қўрғонларни қазиш услубларини билмаганликлари учун яқин 7000 та мозор-қўрғонни қазишган бўлишса ҳам, бирорта ҳам мозор қўрғон учун паспорт яратишмаган эди.
Рус археологларидан яна бири И.Е.Забелин бўлиб, (1820-1908 йй), у асосан Днепрбўйи, ҳамда Қораденгизбўйи атрофларидаги скиф мозор-қўрғонларида қазишмалар ўтказиб, биринчилардан бўлиб скифларни ўзлари қадимги замонлардаёқ қабрга, ўликни ёнига қўйилган буюмлар ўғирланганлигини аниқлайди. Айнан И.Е. Забелин мозор-қўрғонни қазигунга қадар ўғирланган, ёки ўғирланмаган эканлигини аниқлаш усулини топишни ўрганди. Бу нарса археологик изланишлар олиб бориш услубларини тараққиётида мозор-кўрғонни устки қисмига қўйилган тупроқ уюмини ҳолатига қараб қадимги даврларда уни ўғирланган, ёки ўғирланмаган эканлигини аниқлаш услубини аниқлади. Яъни, И.Е.Забелин археологик тадқиқот олиб бориш жараёнида археологик манбани қанчалик тўғри, ёки нотўғри эканлигини аниқлаш кераклигини айтди.
Биринчилардан бўлиб И.Е. Забелин археологик обидани ўрганишда қатламларни ажратиш, уни ўқий билиш, мозор қазиётганда унинг устидаги тупроқ уюми билан қабрни ичидан чиқариб ташланган тупроқни фарқига бора олди. И.Е.Забелин археологик қазишмалар олиб боришда илмий усулларни қўллаш, айниқса археологик стратиграфияни, яъни бирон-бир қазишмалар олиб бориладиган объекти қатламма-қатлам очиш кераклигини айтди. Худди шундай усулларда қазишмалар олиб борганлиги туфайли жуда катта Чертомлик мозор-қўрғони бутун дунёга танилди.
1864 йилда Москва археологлар жамияти ташкил этилади. Бу ташкилотни ташкилотчилари А.С.Уваров ва И.Е.Забелин эдилар. А.С.Уваров жамиятни съездларини чакириб туришни ташкил этди. Бу съездлар қайси шаҳарда ташкил этилса, ўша шаҳарда археологик казишма ишларини ўтказиш кенг жорий этилди. Бу нарса ўша ҳудудни тарихини археологик усуллар билан ўрганишга катта ёрдам берди. Бундан ташқари съездларда археологлар учун дала тадқиқотларини ўтказиш учун услубий кўрсатмалар тайёрлаш кераклигига алоҳида эътибор берилди. Дала шароитида разведка қилиш усуллари, шаҳар, ёки турли манзилгохдарни қазиш услублари, мозор-қўрғонларда қазишмалар олиб бориш учун кўрсатмалар тайёрланди. Жумладан, ўша даврдаги таникди археологлардан Д.Я.Самоквасов 1874 йилда Киевда бўлиб ўтган III - Археология съездида "Кўҳна шаҳар қолдиқларини, мозор-қўрғон ва ғорларда қазишмалар ўтказиш бўйича кўрсатмалар" мавзуида маъруза қилди.
Маълумки, бу давргача мозор-қўрғонларда, шаҳар харобаларида олиб бориладиган қазишма ишлари умуман чизмаларсиз, кундаликсиз, бирон-бир қонун-қоидаларга бўйсинмаган ҳолда олиб борилар эди. Бу даврларда олиб борилаётган қазишмалар олиб бориш бўйича кўрсатмалар, инструкциялар ҳали бошланғич нуқтада эди.
Бу даврга келиб ибтидоий археология ҳам пайдо бўла бошлади. Унинг пайдо бўлишида асосий роль ўйнаган соха бу геология эди. Бу даврда энг дастлабки Француз палеолитшунос археологи Г.Мортилье бўлиб, у биринчи марта археологияга геологик атама - "қатлам" сўзини киритди. Айнан тош даврини ўрганишда геология билан археология ўртасидаги яқинлик кўринди. Шулардан бири геолог А.А.Иностранцев бўлиб, у Ладога кўли бўйидаги неолит даври ёдгорлигидаги геологик, биологик ва археологик маълумотларни бир-бирини тўлдирганлигини жуда яхши келтиради.
1859 йилга келиб Россиянинг асосий археологик маркази-археологик комиссия ташкил этилади. 1889 йилдан бошлаб у мамлакат ҳудудида ўтказилаётган археологик қазишмаларни тўғри, ёки нотўғри ўтказилаётганлигини контрол килиш ҳуқуқини олади.
Бу даврларда чет элларда ҳам қазишма ишлари кенг авж олган бўлиб, улардан энг машҳурлари Г.Шлиман Троя харобаларида (Гиссарлик) казишма олиб борди ва жуда катта ҳажмда траншея солиш усули билан қазилганлиги учун ёдгорликка жуда катта зиён етказилган. Бу хатоларни тушунган немис олими В.Дёрпфельд археология фанида биринчилардан бўлиб илмий асосга асосланган услубий кўрсатмалар беришга муваффақ бўлди. Бу археологнинг сай-ҳаракатлари билан Гиссарликдаги археологик қазишмаларда кундалик тутилиб, ҳар кунги қилинган ишларни ёзиб бориш, топилган буюмларни жойида суратга тушириш кераклиги, археологик кесмалар, планлар олиш муҳим аҳамият касб этишини тушуниб етишди. Биринчи марта қазишмада кичик-кичик шурфларни қазиб фақат топилма топиш билан шуғулланмай ёдгорликдан топилаётган архитектура обидасини тиклашга ҳаракат қилиш, яъни бутун бошли қазишмани комплекс ҳолда тушунишни жорий этди. В.Дёрпфельд қазишмада асосий эътиборни қазишмани тўлиқ реконструкциясини тиклашга ҳаракат килди. Унинг асосий хатоларидан бири қазишмаларини энг қуйи қатламларигача олиб бормади. В.Дёрпфельднинг энг буюк ихтироси бу қурилиш горизонтлари бўйича қазишмаларни олиб бориш кераклигини тушунганлиги бўлди.
Бу даврда Крит оролларида казишма ишларини олиб борган инглиз археологи А.Эванс жуда кўплаб топилмалар топиладиган обидаларни яхши тушунган. Шундай обидаларда қазишмалар ўтказиш учун дастлаб қазишмани аниқ квадратларга бўлиб, уни қатламларга ажратиб қазиш усулини жорий этди.
Б.В.Фармаковский (1870-1928) Ольвия қазишмаларини диққат билан кузатар экан, биринчи марта ҳар қайси қатламга алоҳида эътибор бериш кераклигини, айниқса мозор-қўрғонларни қазиш давомида аввал устки қисмидаги тупроқ уюмини тўлиқ очиб, кейин пастки қатламларни қазиш кераклигини тушуниб етди. Аммо, бу даврда тарқалган мозорларни "қудуқ" шаклида қазиш услуби кенг миқёсда давом этди.
А.А.Спыцин (1860-1945 йй) йирик рус археологларидан бўлиб, унинг энг катта ютуқларидан бири археологлар учун "Археологик қазишмалар" ва "Археологик разведка" деган кўрсатмаларни чиқаргани бўлди. Археологлар ичида биринчилардан бўлиб археологик обидани энг аввало тарихий манба нуқтаи назаридан қазиш кераклигини жуда яхши тушунди ва бошқаларни шунга тарғиб қилди. У топографик харита ва планларга жуда катта эътибор берди. У яна биринчилардан бўлиб қазишмалар ўтказилган ёдгорликларни сақлашга эътибор қаратиш кераклигини тушуниб етди.
XIX асрнинг охири XX аср бошларида яшаб ижод қилган яна бир йирик археолог В.А.Городцов бўлиб, у жуда кўплаб шогирдларни археолог сифатида тарбиялади ва энг муҳими "Археологик казишмалар ўтказиш ва топилган материаллар устида ишлаш бўйича кўрсатма" деган китобни чоп эттирди. Унинг археологик қазишмалар ўтказиш бўйича кўрсатмалари жуда ҳам А.А.Спицыннинг археологик изланишлар олиб бориш бўйича чиқарган кўрсатмаларига яқин бўлди. Энг муҳими В.А.Городцов ўзининг "кўрсатма"ларида ҳар қандай ёдгорликни қатламма-қатлам қазиш кераклигини айтади. Унинг айнан шу кўрсатмаси аҳамияти жиҳатидан жуда юқори эди.
Россиядаги XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларидаги ҳолат бу археологик изланишлар олиб боришнинг энг дастлабки босқичларида эди. Бу даврдаги археолог мутахассислар ҳали ўзларини тарихчи дейишларига ҳақлари йўк эди. Чунки, ўша даврнинг тақозоси билан олиб борилган қазишмаларнинг деярли барчаси фақат турли буюмларни топиб олиш учун қилинар эди. Археологик буюмлар кўпроқ мозор-кўрғонларда бўлганлиги учун асосий казишмалар ўша жойларда олиб борилди. Бу қазишмалардан мақсад фақат топилма топиш бўлганлиги учун ҳам уни фақат траншея солиш усули билан олинар, қабрларнинг атрофи, уларнинг ёнларидаги қатламлар ҳисобга олинмасдан, тозаланмасдан, фақат қабрга қўйилган топилмалар суғуриб олинар эди. Демак, бундай ҳолда археология тарих учун ишламас эди.

Download 16,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish