Тасвирий фаолият малака ва кўникмалари билан қуроллантириш
Ўқувчиларни тарбиялаш ва уларни бўлажак амалий фаолиятга тайёрлашда тасвирий фаолият малакалари ва кўникмалари катта рол ўйнайди. қуйи синфларга ўқувчилара тасвирий фаолият таълимини бериш вазифаларидан бири уларда бир қатор тасвирий фаолият малакалари ва кўникмаларини шакллантиришдир.
Кўникма – бу кишининг билим ва элементар тажриба асосида эгаллаган, маълум ҳаракатни онгли бажаришга бўлган қобилиятидир. Масалан: картонни кеса билиш кўникмаси. Бу дегани қайчини тўғри ушлай билиш, ҳаракатни аниқ мувофиқлаштириш, йўналиш, куч ва босимнинг тенглигини сақлаш, қоматни мувофиқ келувчи тарзда тутиш деган маънони англатади. Бу ўринда усталик билан ҳаракат қилиб, маълум иш шартларига, масалан, ишнинг суръатига ва аниқлигига риоя қилиш керак. Акс ҳолда иш қўпол чиқиши мумкин.
Ўқувчи ўзи учун янги бўлган ҳаракатни бажаришда ўрганувчи дастлаб кўп ортиқча ҳаракат қилади, уларни мослаштира олмайди, ҳаракатларни нўноқлик билан қилади, тез чарчайди. Мазкур ҳаракат кўп марта такрорланганда ўрганувчи тасвирий фаолият маҳоратини ва чаққонлигини егаллайди.
Малака- фаолиятнинг машқ қилишлар жараёнида етилган автоматлашган компонентидир.
Хозирги замон ўқитувчисининг асосий фазилатларидан бири ўз касбига садоқатлилиги, ғоявий эътиқодлилиги, ўз касбини севиши, бу касбга бўлган чексиз садоқат ўқитувчини бошқа касб егаларидан ажратиб туради. Чунки мактабда таълим-тарбия ишининг юқори савияда олиб борилиши фақат ўқитувчига, унинг касбий тайёргарлигига боғлиқ.
Ҳалқимизнинг келажаги, мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчиларга, унинг савиясига, тайёргалигига, фидойилигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ.
Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллшанинг ўзигина етарли емас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун-қоидалар, умумлаштирилган услубий ғоялар баён етилади. Ўқитувчидан еса юксак маҳорат ҳамда тасвирий фаолият талаб етилади.
Бошланғич синф тасвирий фаолият ўқитувчиси қуйидаги сифатларга ега бўлиши керак:
у тасвирий фаолият фанини чуқур билиши ва шу фаннинг методикасини чуқур ўзлаштириб олган бўлиши керак;
ватанпарвар, ўз бурчини тўғри англайдиган, эътиқодли;
миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий баркамол бўлмоғи даркор;
ўз касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчиси улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган;
эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли бўлмоғи даркор;
тасвирий фаолият фани назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб ўқувчиларга етказа олиши даркор;
нутқи равон, соф адабий тилда гапира оладиган бўлмоғи даркор.
қисқаси актёр бўлмоғи керак. (мастер своего дела – ўз ишининг моҳир устаси, овоз, гапириш тембри, диксия)
Ўз хизмати хусусиятига кўра ўқитувчи ташкилотчилик фазилатига ҳам эга бўлмоғи лозим.
Бунинг учун ўқитувчи ташаббускорлик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиб, ҳар доим тетик, ғайратли, ўз кучи ва имкониятига ишонган бўлмоғи зарур. Ташаббускор ва ғайратли ўқитувчи болаларни ўз орқасидан эргаштира олади, ўқувчилар унга эргашади. Ўқитувчи ўз устида тинмай ишламоғи зарур. Айниқса, миллий қадриятларимизни ўрганишга, ўзлигимизни танишимизга, қадимий маданиятимизни билишга эҳтиёж катта бўлмоқда.
Тасвирий фаолият дарсларида: каштачилик, дурадгорлик, зардўзлик, патдўзлик, кулолчилик ҳақида тушунчалар бармоғимиз керак.
Шундай экан, бошланғич синфдан бошлаб болалар шарқона тарбия таъсирига олинмоғи, ўз қадриятини билмоғи лозим. Бу ўқитувчидан шу соҳада чуқур билимли бўлишни талаб этади.
Бошланғич синф тасвирий фаолият ўқитувчисининг вазифаси ўқувчиларга ёшлигидан бошлаб тасвирий фаолият – бу ҳар бир кишининг виждони ва бурчи еканлигини, инсон ўз тасвирий фаолияти билан шарафланишини, фақат Ватан фаравонлиги йўлида қилинган тасвирий фаолиятдагина инсоннинг енг яхши сифатлари ривожланиши ҳамда такомиллашиши мумкинлигини англашларига ёрдам беришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |