Тасвирий фаолиятга психологик тайёрлаш
Тасвирий фаолиятга психологик тайёрлаш мураккаб узоқ давом етувчи ва кўп қиррали жараён бўлиб, у бутун тасвирий фаолият тизими ва тарбиясига сингиб кетган. У гарчи ўзига ҳос хусусиятга ега бўлсада, тасвирий фаолиятга ахлоқий тайёрлашга жуда яқиндир.
Болани тасвирий фаолиятга психологик тайёрлаш – бу унда тасвирий фаолиятга нисбатан унинг ёшига мувофиқ келувчи онгли ва ижобий муносабатарни таркиб топтириш, унда амалий малака ва кўникмаларни эгаллашга қизиқишни шакллантириш демакдир.
Тасвирий фаолиятга психологик тайёрлаш турли психологик жараёнларни ривожлантириш ва такомиллаштиришни назарда тутади.
Б улар сезиб англаш
П сихоматор
Э мосионал идрок тасвирий фаолиятнинг психологик
Диққат компонентлари
Хотира
Тафаккур
1.Тасвирий фаолиятка ўргатишда боланинг имкониятларини назарда тутиб, ҳиссий билиш жараёнини такомиллаштириш зарур. Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларга янги материални ёки асбобни таништираётганларида болалардаги сезгининг барча турларини активлаштирадилар. Болалар қоғозни ушлайдилар, силайдилар, айлантириб кўриб чиқадилар, унинг қандай шитирлашига қулоқ соладилар. Сезгиларнинг бундай активлашуви материал ҳақида тўлиқроқ тасаввурга ега бўлишга ёрдам берибгина қолмай, балки бу психологик жараённи ривожлантиради, такомиллаштиради.
Тасвирий фаолият дарсларини янада муваффақиятлироқ бўлишлари учун болаларнинг хотираларини ўстириш вазифаси ҳам албатта амалга оширилади.
Барча янги асбоблар, материаллар, оператсияларнинг номини бошлағич синф ўқувчилари сўз-номни предметни кўриб идрок етиш билан фикран бириктириб, тинглаб фаҳмлайдилар.
Ўқитувчи тасвирий фаолият дарсларида фақат тушунтирибгина қолмай, балки асосан материаллар ва буюмлар намунасини, асбобларни, материалларга ишлов бериш усулларини операсияларни изчиллигини кўрсатади. Шунинг учун тасвирий фаолият таълимида ешитиш, кўриш хотираси ва ҳаракатлантирувчи хотира ҳам муҳим ўрин егаллайди. Ўқувчиларда тасвирий фаолият дарсидан тасвирий фаолият дарсигача янгидан янги блим ва кўникмалар мужассамлашиб боради, уларни еса англаш ва ҳотирлаб қолиш керак.
Бошланғич синф ўқувчиларига тасвирий фаолият малака ва кўникмаларини ўргатиш натижалари кўп жиҳатдан психоматор просесларининг ривожланганлигига, бош мия назорати остидаги мушак-ҳаракат аппаратининг такомиллашганлигига, боғлиқдир. Тасвирий фаолият таълимининг тўғри боришида эмосионал жараёнлар ҳам ҳарактерлидир.
Болаларни қийинчиликларни енгишга қўйилган мақсадга эришиш йўлида матонат ва қатъият билан киришишга, бошлаган ишни чала ташлаб кетмай, балки охирига етказишга ўргатиш лозим. Бу ўринда ижобий эмосиялар: тасвирий фаолиятдан қувониш, лаззатланиш ва қониқиш ҳиссиётларининг намоён бўлиши жуда муҳимдир.
Тасвирий фаолиятда турли психологик ҳолатлар: активлик, диққатнинг жамланиши, қизиқиш, мустақил фикр юритиш, қониқмаслик каби туйғулар намоён бўлади. Тасвирий фаолиятда шахснинг қизиқиш, қобилият, темперамент каби индивидуал психологик хусусиятлари шаклланади.
Тафаккур – инсон ақлий фаолиятининг юксак формасидир. Тафаккур бу атрофдаги оламни билиш қуролидир. Тафаккур қилишимизни таъминловчи орган бу бизнинг миямиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |