Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 15,68 Kb.
Sana10.04.2022
Hajmi15,68 Kb.
#540906
Bog'liq
1-mavzu


Фаннинг мақсади ва вазифалари.
Метрология ўлчовлар уларнинг бир хиллигини таъминлаш услублари ва воситалари ҳамда етарли аниқликка эришиш усуллари ҳақидаги фандир. Метрологиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: физик катталикларнинг ва физик катталиклар бирликларининг давлат эталонларини ўрнатиш; намунавий ўлчов воситаларини яратиш; физик константалар ва моддалар, матераилларнинг физик-механик хоссаларини аниқлаш ҳамда махсус хоссаларнинг стандарт намуналарини олиш; синов назоратининг стандарт услублари ва воситаларини ишлаб чиқиш; ўлчов назарияси ва хатоликларни баҳолаш услубларини яратиш; асбобсозлик ва ўлчов воситаларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш; ўлчов ва ўлчов асбобларини тизимли равишда текшириб туриш; корхона ва ташкилотда ўлчовлар ҳолатини тафтиш қилиш.
Стандартлаштириш муайян соҳа доирасида амалда мавжуд ва истиқболдаги вазифаларни ҳал қилишда умумий ҳолда ва кўп марталаб қўллаш учун низомлар ўрнатиш воситасида мақбул даражадаги тартибликка эришишга йўналтирилган фаолиятдир. Бу фаолият, жумладан, стандартларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва ишлатишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг мақсади маҳсулотнинг мақбул сифатини таҳминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, материаллар, энергия ва иш вақтини тежаш ва хавфсиз иш шароитини кафолатлаш бўйича талабларни ишлаб чиқишдир.
Стандартлаштириш деталар ва тузилмаларнинг ўзаро алмашинувчанлигига имкон туғдиради.
Ўзаро алмашинувчанлик деганда бирикма ёки тузилма таркибига кирувчи ихтиёрий тугун ёки деталларни мазкур тугун ёки бутун иншоотнинг иши учун олдиндан белгиланган техник талабларга путур етказмаган ҳолда алмаштириш имконияти тушунилади.
Ўзаро алмашинувчанлик эса унификациялаш (бирхиллаштириш) воситасида амалга оширилади.
Стандартлаштириш ижодий жараён бўлиб, фан, техника ва амалиётнинг энг сўнгги ютуқларига асосланади ва бундан буёнги тараққиётга хизмат қилади.
Сифат назорати саноат ва қурилиш маҳсулотининг сифат кўрсатгичларини стандартлар, техник шартлар, етказиб бериш шартлари, буюм паспорти ва бошқа ҳужжатларда қайд этилган талабларга мувофиқлигини текширишдир. Қурилишда сифат назоратининг мақсади хом ашё, материал ва конструкцияларнинг, қурилиш жараёнларининг жорий этилган талабларга мувофиқ тайёрланиш ва бажарилишини таҳминлаш, пироворд натижада юқори сифатли бино ва иншоотлар қурилишини таъминлашдир.


Фаннинг илмий-техника тараққиётида тутган ўрни

Ривожланган хорижий мамлакатларда қурилишда стандартлаштириш, шунингдек, ўлчов воситалари ва назоратнинг метрологик таъминотини такомиллаштириш масалаларига катта эътибор берилади. Масалан, АҚШ нинг стандартлар Миллий буюросида “Қурилишда синашлар” бўлими етакчи ўрин тутади. Мазкур бўлим қурилиш соҳасини янги ўлчов услублари ва воситалари, синашларнинг стандарт усуллари билан таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари ва тузилмаларини юқори сифатда бўлишини назорат қилиш бўйича асосий ишларни олиб боради.


Қурилишда сифатни назорат қилишнинг асосий тури синаш ҳисобланади. Синаш жараёнида қурилиш материаллари ва тузилмаларининг турли-туман кўрсатгичлари ва хусусиятлари аниқланадики, буларни билмай туриб бино ва иншоотларни оқилона лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш мумкин эмас. Синашларда қўлланиладиган техник воситаларнинг аниқлик даражаси, пировард натижада, қурилиш маҳсулотининг сифатини, ишончлигини ва тежамлигини, бино ва иншоотларнинг меъморий жазибадорлигини белгилайди.
Стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик тамойилларига қадим замонларданоқ мурожаат қилиб келинган. Жумладан, қадимги Римда сув узатиш иншоотлари қатъий белгиланган диаметрлардаги қувурлардан барпо этилган, Қадимги Мисрда эҳромлар қурилишида юқори аниқликда бирхиллаштирилган (унификацияланган) блоклар ишлатилган; қадимги Шарқ меморчилигида ҳам ана шундай элементларни учратамиз.
Унификация (бирхиллаштириш) асосий эҳтиёж ва талабларни қаноатлантириш учун зарур бўлган маҳсулотлар, жараёнлар ёки хизматларнинг ўлчамлари ва турларининг мақбул миқдорларини танлашдир.
Download 15,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish