Фаннинг маъруза матни


Эркинлик – фуқаролик жамиятининг яшаш шарти сифатида



Download 492,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/42
Sana03.06.2022
Hajmi492,27 Kb.
#631520
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
Абдулла Шер – Ахлок фалсафаси. маъруза матн. Т.

Эркинлик – фуқаролик жамиятининг яшаш шарти сифатида
Эркинлик - фуқаролик жамиятининг яшаш шарти. Шахснинг қонун


доирасидаги сўз эркинлиги, фикр эркинлиги ва фаолият эркинлигига тўла
йўл қўйилмас экан, фуқаролик жамияти амалда мавжуд бўла олмайди. Бу
жамиятнинг яна бир муҳим томони шундаки, унда қариндошлик,
уруғдошлик, элатдошлик 
сингари 
ҳиссиётлардан 
касбдошлик,
маҳалладошлик ҳиссиётлари устун мақомга эга бўлади; ёнма-ён ишлаётган ва
яшаётган жамият аъзолари, «бегоналар» - умумий мақсад учун курашаётган
ҳамма елкадошлар ўзларининг узоқ қариндошларидан кўра бир-бирларига
яқинроқ эканликларини англаб етадилар. Ундаги бошқарув эса эркин танлов
ва эркин сайлов асосида, ҳокимият идоралари тазйиқидан қонун билан
ҳимояланган ихтиёрий тузилмалар кўмагида иш олиб боради. Шу боис
давлатимиз раҳбари Ислом Каримов фуқаролик жамиятини мамлакатимиз
сиёсий ва давлат қурилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида
таъкидлайди ва бу хусусиятнинг моҳиятини «маҳаллий ҳокимият ва
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вазифаларини кенгайтириш,
уларга давлат ваколатларининг бир қисмини босқичма-босқич ўтказиб
бориш, нодавлат ва жамоат тузилмалари ҳуқуқи ва мавқеини оширишни
кўзда тутадиган «Кучли давлатдан - кучли жамият сари» концепциясини
амалга ошириш»дан иборат деб таърифлайди.
Мамлакатимизда ҳозир эркин, демократик фуқаролик жамиятини
тузишга киришганмиз. Бу жамият, маълум маънода, ғарбликлар
тасаввуридаги фуқаролик жамиятларидан фарқ қилади. Ғарбда бу борада
эътибор асосан ҳуқуқий йўналишнинг устуворлигига қаратилса, бизда
ахлоқий-маънавий йўналишнинг устуворлигини кўриш мумкин. Шу нуқтаи
назардан олиб қараганда, биз қураётган фуқаролик жамияти Ғарб дунёси
учун ўрнак бўлиши мумкин. Бу фахрланиш ҳиссидан келиб чиққан
баландпарвоз гап эмас. Масала шундаки, Ғарб жамиятлари ҳозирги пайтда
ахлоқийликни ҳуқуқийликнинг юқори босқичи сифатида қабул қилмоқдалар.
Лекин улар учун «ахлоқий ўрин бўшатишдан» кўра «ҳуқуқий ўринни эгаллаб
туриш» нафақат 
қонуний, балки 
завқлироқ 
туюлади. Бизнинг
менталитетимизда эса бунинг акси - ҳар бир «ахлоқий ўрин бўшатиш» ўзбек
қалбига қувонч, ўз инсонлик бурчини бажарганлик ҳиссини тўлдиради.
Бундан ташқари, бизда фуқаролик жамияти қуришни маълум маънода
тезлаштирадиган, Ғарб менталитетига хос бўлмаган макон борки, бу
маҳалладир. Ўзбек маҳаллалари том маънода ахлоқий тарбиянинг маскани;
оила катталари болага қанчалик тарбия бера олса, ўша оила яшаётган
маҳалланинг тарбия борасидаги ҳиссаси ҳам шунча бўлади, десак хато
қилмаймиз. Бунинг устига, маҳаллада халқимизнинг қадимий демократик
анъаналари ҳозир ҳам ўз кучини йўқотган эмас. Маҳаллада яшаётган ҳукумат
аъзоси ҳам, миллионер тижоратчи ҳам, фаррош ҳам, оддий ўқитувчи ҳам бир
хилдаги маҳалладошлик ҳуқуқига эга. Чунончи, маҳалланинг оқсоқоли оддий
ўқитувчи бўлиши мумкин ва кўп ҳолларда шундай ҳам. Ҳукумат аъзоси ёки
миллионер эса, маҳаллада фақат маҳалладошлик «лавозими»да бўлади.
Уларнинг фарқланиши фақат ахлоқий жиҳатлари билангина белгиланади.
Ана шу хусусиятлари билан маҳалла ўз-ўзини бошқариш тузилмаси
сифатида оиладан фуқаролик жамиятига ўтиш учун ахлоқий кўприк бўлиб


хизмат қилади. Бундай оралиқ боғловчи тузилма, юқорида айтганимиздек,
Ғарб оламида йўқ. Демак, шунга кўра ҳам, бизда фуқаролик жамиятига ўтиш
нисбатан осонроқ кечади, деган фикрни билдириш мумкин. Бу борада
Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг: «Шу маънода маҳаллани
ўз-ўзини бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса, демократия дарсхонаси, деб
аташ мумкин», - деган сўзлари айни ҳақиқатдир.
Шундай қилиб фуқаролик жамияти муайян халқ учун жам бўлиб,
жамоат тарзида яшашнинг энг олий шахси ҳисобланади ва носиёсий бўлган
барча муносабатларни ўз ичига олади. Унда шахс эркинлигини,
«индивиднинг очилиши» ихтиёрий тарзда тузилган фуқаролар уюшмалари,
ташкилотлари ва бирлашмалари доирасида ўзини намоён қилади; иқтисодий,
диний, маънавий, ахлоқий-эстетик миллий, оилавий в.б. муносабатлар давлат
идораларининг аралашувисиз, ўз-ўзини бошқариш асосида амалга
оширилади.

Download 492,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish