Фаннинг маъруза матни



Download 492,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/42
Sana03.06.2022
Hajmi492,27 Kb.
#631520
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Абдулла Шер – Ахлок фалсафаси. маъруза матн. Т.

МЕЪЁРИЙЛИК
– ахлоқнинг асосий хусусиятларисифатида меъёрлар,
қонун-қоидалар, панд-ўгитлар в.б. шакллар воситасида ахлоқни бошқариш
вазифасини бажаради. Улар орқали кишилар фаолияти йўлга солинади,
фазилатлар 
асосида 
ижтимоий 
муносабатлар 
амалга 
оширилади,
индивиднинг ахлоқий сифатлари жамият талабаларига мослаштирилади,
ташқи даъват ички йўналмага, шахс маънавий дунёсининг бир қисмига
айланади, одамзот авлодларининг ахлоқий алоқалари давом эттирилади.
Ахлоқий меъёрларнинг икки тури мавжуд: хатти-ҳаракатнинг йўл қўйиб
бўлмайдиган шаклларини англатувчи тақиқлар (одам ўлдирма, ёлғон
гапирма, ўғирлик қилма в.ҳ.) ва ўзни тутишнинг энг яхши кўринишларига
даъват (ҳалол бўл, ростгўй бўл, эзгу ишлар қил в.ҳ).
БАҲОЛАШ
– ахлоқнинг ўзига хос учинчи хусусияти бўлиб, у
инсоннинг ўз хатти-ҳаракатларига муносабатини ичига оладиган ички
баҳолашдан ва инсон хатти-ҳаракатларининг бошқа кишилар ҳамда жамият
томонидан умум қабул қилинган ахлоқий меъёрлар асосида баҳолайдиган
ташқи баҳолашдан ташкил топади. Шунга кўра, баҳолаш кўринишлари ҳам
икки хил бўлади. Биринчиси – ижобий: маъқулаш, розилик, иккинчиси -
салбий: танбеҳ ва норозилик. Бу хусусиятлар фақат ахлоққа хос. Шу билан
бирга унинг яна бошқа икки хусусияти борки, улар нафақат ахлоққа, балки
маънавиятнинг барча соҳалари учун умумийлик табиатига эга.
Муҳаббат
– ахлоқнинг бош мезоний тушунчаси сифатида деярли барча
асосий тушунчаларда ва тамойилларда иштирок этади. Муҳаббат – инсоний
моҳиятнинг эркин тарзда намоён бўлишидир, у зўравонлик ёки зўрма-
зўракилик билан чиқиша олмайдиган ҳодиса. У меъёрлар, анъаналар,
қонунларга бўйсунмайди, лекин юксак ахлоқийлик ифодаси тарзида инсонга
улкан масъулият юклайди, уни жасоратга чорлайди, у - инсонни ташқи ва
трансцендентал олам билан боғлайдиган, уни ёлғизликдан олиб чиқадиган
буюк куч.
Муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. Айни
пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севиши табиий.
Масалан, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат Ватанга, инсониятга муҳаббатни
инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Муҳаббат инсон ахлоқий
ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу боис ҳақиқий муҳаббат
эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул қилинади.
Муҳаббатни шахс эркинлигининг ахлоқий зарурат сифатидаги ўзига хос
кўриниши, бахтга эришувнинг асосий омили дейиш мумкин. Муҳаббат -
олий туйғу, шу маънода у олий тушунча. Лекин уни тубан, қуйи нарса-
ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш ҳоллари учраб туради. Чунончи, Фромм
сингари ғарблик мутафаккирлар, баъзи рус файласуфлари муҳаббат
тушунчасини ўликка (некрофил), мол-дунёга, пулга нисбатан қўллайдилар.
Уларга нисбатан «ўчлик», «ружу», «ҳирс» сингари тушунчаларни қўллаш
маъқул

Download 492,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish