Фанни ўқитишдан мақсад



Download 51,02 Kb.
bet1/5
Sana20.12.2022
Hajmi51,02 Kb.
#891323
  1   2   3   4   5
Bog'liq
18 ta savol javobi loyiha ishi


Лойиҳа иши фанидан 1-оралиқ назарот саволлари.
1 “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари. Фаннинг “Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашда тутган ўрни. Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга биноларни лойиҳалаш учун зарур бўлган ҳужжатлар комплексини тайёрлаш (йиғиш) тўғрисида умумий билимлар беришдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси – Талабаларга бино ва иншоотларни лойиҳалаш учун ҳудуд танлаш, мазкур ҳудудда лойиҳалаш ва қурилиш ишларини олиб боориш учун юқорида турувчи ташкилотлар қарорларини олиш, бинони электр, газ, сув ва бошқа зарурий воситалар билан таъминлаш учун ҳудуддаги тегишли ташкилотлар билан шартнималар тузилиши кераклиги ўргатишдан иборат.
2 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари. 4-модда. Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари
Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
шаҳарсозлик соҳасида фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва унинг қисмларини барқарор ривожлантириш;
ҳаётий фаолият учун қулай муҳит яратиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга, табиий ресурсларга ва маданий меросга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
бинолар ва иншоотлар конструкцияларининг хавфсизлиги ва ишончлилиги, уларнинг сейсмик чидамлилиги, ёнғин хавфсизлиги ва энергия самарадорлигига қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш;
шаҳарсозлик фаолияти ва қурилиш ишлаб чиқаришида энг яхши амалиётларни жорий этиш, қурилиш сифатини ошириш;
ҳудудларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш жараёнида жамоатчиликнинг самарали иштирокини таъминлаш
3 Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўлиб:
ҳудудларни ривожлантиришни ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш;
муҳандислик қидирувлари;
лойиҳалаштириш, шу жумладан технологик лойиҳалаштириш;
объектларни қуришни, реконструкция қилишни, мукаммал ва жорий таъмирлашни, шунингдек бузишни амалга ошириш;
объектлардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ёки қайта тиклаш (ишларни ташкил этиш, юритиш ва қабул қилиб олиш);
объектларнинг муҳандислик тизимларини ўрнатиш;
объектларнинг қийматини белгилаш;
қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш чоғидаги мажбурий талабларни белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ҳамда бошқа ўзига хос хусусиятларига мослаштирилган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва хорижий норматив-техник ҳужжатлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари тўғрисидаги ахборот шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда бошқа кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг, эгаларининг ва улардан фойдаланувчиларнинг, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларига дахл қилиниши мумкин бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари масалалари юзасидан давлат органлари томонидан қарорлар қабул қилиниши учун асос бўлади.

4 Шаҳарсозлик фаолиятига доир асосий талаблар. аҳоли пунктларини аҳоли пунктларининг тегишли тури учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган аҳолига хизмат кўрсатиш даражасидан кам бўлмаган муҳандислик, транспортга оид ҳамда ижтимоий инфратузилмалар объектлари, рекреация ва соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган объектлар, шунингдек ҳудудларни ободонлаштириш объектлари билан таъминлаш;


ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий инфратузилма объектларидан (турар жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, иморатлари ва иншоотлари, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт объектлари ва бошқа объектлардан) монеликсиз фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамаси ва қабул қилинишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирок этиши учун шарт-шароитларни таъминлаш.

5 Аҳоли пунктларининг турлари. 12-модда. Аҳоли пунктларининг турлари


Аҳоли пунктлари шаҳарларга, шаҳарчаларга, қишлоқлар ва овулларга бўлинади.
Аҳолининг сонига қараб шаҳарлар қуйидагиларга бўлинади:
энг йирик — аҳолисининг сони бир миллиондан ортиқ кишидан иборат;
йирик — аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионгача кишидан иборат;
катта — аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик минггача кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони эллик мингдан юз минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони эллик минггача кишидан иборат бўлган шаҳарлар.
Аҳолининг сонига қараб шаҳарчалар қуйидагиларга бўлинади:
катта — аҳолисининг сони йигирма мингдан ортиқ кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони ўн мингдан йигирма минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони ўн минггача кишидан иборат бўлган шаҳарчалар.
Аҳолининг сонига қараб қишлоқлар ва овуллар қуйидагиларга бўлинади:
йирик — аҳолисининг сони беш мингдан ортиқ кишидан иборат;
катта — аҳолисининг сони уч мингдан беш минггача кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони бир мингдан уч минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони бир минггача кишидан иборат бўлган қишлоқлар ва овуллар.
6 Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ўтказиш, эксперт ташкилотларининг ваколатлари. 23-модда. Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ўтказиш
Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, бунга ваколатли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, эксперт комиссиялари ва эксперт гуруҳлари, шунингдек аккредитация қилинган юридик шахслар (бундан буён матнда эксперт ташкилотлари деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, шунингдек санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши лозим.
Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари зилзилага бардошлилик ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.
Тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларининг смета қисмини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.
Қуйидаги объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси мажбурий эмас:
мавсумий ишлар учун вақтинчалик ва маиший бинолар;
уч юз куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
I хавф-хатар тоифасига кирадиган объектлар;
биноларни, иншоотларни ва бошқа объектлар жорий таъмирланганда.
Лойиҳа ечимларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шу жумладан қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкцияси ўзгарганда (қаватлар сони ўзгарганда, ёнма-ён қурилганда, устига қават қурилганда) шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан ўтказилади.
Илгари экспертизанинг ижобий хулосалари берилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳалар такроран қўлланилганда экспертиза ушбу лойиҳаларни аниқ бир жойга ва шартларга боғлаш қисмида амалга оширилади.
Буюртмачи зиммасига шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш ва уларнинг ишончлилигини таъминлаш мажбурияти юкланади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси буюртмачилар ва эксперт ташкилотлари томонидан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади, бунда харажатлар кўриб чиқилаётган лойиҳани ишлаб чиқиш қийматига киритилади.
Экспертизанинг ижобий хулосалари (бундан давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган шаҳарсозлик ҳужжатларига доир хулосалар мустасно) улар экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилган тақдирдагина ҳақиқий деб тан олинади.
Экспертизанинг ижобий хулосалари шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб олиш, тасдиқлаш ва келгусида амалга ошириш учун асос бўлади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 51,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish