Трансмиссион электрон микроскоп Трансмиссион электрон микроскоп даражада ҳал қилиш имконини беради амалда эса кўпчилик энг яхши асбоблар ёрдамида олинадиган хал қилиш имконияти 3 нм атрофида. Бундай юқори ҳал қилиш имконияти деталларни 400000 мартагача катталаштириб ўрганиш мумкин. Афсуски, бу даражада катталаштириш фақат ажратиб олинган молекулалар ёки доначалар учун қўлланилиши мумкин. Тўқималарнинг ўта юпқа кесмаларини тахминан 120000 мартагача катталаштирганда батафсил ўрганиш мумкин. 1-8a расмда кўрсатилганидек катоддан аноддан бир томонга электронлар ҳаракат қилади. Элетрон микроскопда электронлар вакумда жуда ингичка металл (одатда волфрамдан) тайёрланган ип (катод) ни қиздириш натижасида отилиб чиқади.(Anthony L. Mescher Junqueira’s Basic Histology Text and atlas Thirteen edition 2013. 1 боб 8-9 бет) Сканерловчи электрон микроскопия Сканирловчи электрон микроскопия ҳужайралар, тўқималар ва аъзолар юзасини 3D ўлчамли тасвирини олиш имконини беради. Бундай электрон микроскопда электронларнинг жуда тор тўплами ҳосил бўлиб, у батартиб ҳолда намунанинг бир нуқтасидан бошқасига ҳаракат қилади (сканирлайди). Трансмиссион электрон микроскопдан фарқли ўлароқ,сканирловчи электрон микроскопда электронлар намунанитешиб ўтмайди (расм 1-8b). Электронлар тутами намунагааввалдан жуда юпқа металл қопламаси билан ўзаро таъсирқилиши натижасида акс этувчи, қайтувчи электронлар ҳосилбўлади. Бу электронлар детектор орқали қабул қилиниб,кучайтирувчи ва бошқа асбобларга узатиши ҳисобига ҳосилбўлган сигнал охир оқибат катод-нур трубкада (мониторда)проекция қилиниб, оқ-қора тасвир пайдо қилади. Олинганфотосуръатларни ўқиш осон, чунки объектлар худи оддиймикроскопдагидек юқоридан ёритилган каби кўп нур тушганёрқин жойлари қоронғилик билан алмашиб кўринади. Сканирловчи электрон микроскоп структураларнинг фақат юзасини тасвирлайди холос. Аъзоларнинг ички узилишини музлатиш ва синдириш йўли орқали ўрганиш мумкин, бунда аъзоларнинг ички юзаларини кўриш имкони туғилади(Anthony L. Mescher Junqueira’s Basic Histology Text and atlas Thirteen edition 2013. 1 боб 10 бет). Иммуноцитохимия Антигеннинг ўз антителоси билан ўзаро таъсири - молекулаларнинг юқори ихтисослашган (специфик) ўзаро таъсирига мисол бўлади. Шу сабабдан антителолардан фойдаланиладиган усуллар специфик оқсиллар ва гликопротеинларни идентификация қилиш ва локализациясини (жойлашишини) аниқлашда жуда фойдали бўлди. Организмда шундай ҳужайралар борки, улар ўзларининг молекулаларини бошқа ёт моддалардан ажарата олади. Антиген деб номланувчи ташқаридан келган молекулаларга жавобан организм “антитело” деб номланувчи оқсиллар ишлаб чиқаради, улар антигенлар билан специфик тарзда таъсир кўрсатиб, у билан боғланади ва шундай қилиб ёт бўлган моддани чиқариб юборади. Антителолар оқсиллар бўлиб, жуда кўп иммуноглобулинлар оиласини ўз ичига олган. Иммуноцитокимёвий тадқиқотларда маълум оқсилларга эга тўқималар кесмаси (ёки ҳужайралар культураси) шу оқсилларга тегишли бўлган антителоларга эга эритмаларда инкубация қилинади. Антителолар специфик тарзда оқсиллар билан бирикади ва антителоларнинг маркировкаси учун ишлатиладиган бирикманинг турига қараб унинг локализациясини ёруғлик ёки электрон микроскопда аниқлаш мумкин. Иммуноцитокимёвий усулларга қўйиладиган асосий талаб - бу аниқланиши лозим бўлган оқсилларнинг антителолари мавжудлигидир. Бундай антителоларни олиш, ушбу оқсилларни ажратиб олиш ва тозалашни тақозо қилади.
Тиббий аҳамияти Баъзи касалликлар, шу жумладан ҳавфли ўсма касаллаикларида, ҳужайралар патологик жараёнга хос бўлган махсус оқсил моддалар ишлаб чиқаради. Иммуногистохимиё усули патологоанатомлар учун касалликларни ташҳис қилишда ёрдам беради (Anthony L. Mescher Junqueira’s Basic Histology Text and atlas Thirteen edition 2013. 1 боб 15 бет)