Ўқув дарстурларини оптималлаштириш
Оптималлаштирилган адабиёт ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда
идрок харитасидан фойдаланиш
(Огаҳий ижоди мисолида)
Қ. Султонова - ф.ф.н Халқ таълими вазирлиги
Республика таълим маркази мутахассиси
Ушбу мақолада таълим босқичларида оптималлаштирилган адабиёт ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда, хусусан, Огаҳий ижодини ўрганишда идрок харитасидан фойдаланиш тўғрисида сўз юритилади. Амалиётчи - ўқитувчиларимиз ушбу идрок харитасини бошқа ёзувчи ва шоирларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганишда шу усулдан фойдаланишлари мумкин.
В статье изложено суть, что при преподавании учебных литературных тем производится оптимизированным этапом, в частности, изучение творчества Огахий проводилось по карте разума. Практиканты – преподаватели могут использовать эту карту разума при изучение творчество и других писателей.
The article described the essence that the teaching of literature produced by the optimized step, in particular, the study of creativity Ogahy carried out on a map of the mind. Trainee-teachers can ispolzovat this map of the mind in the study of creativity, and other writers.
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган.
Узлуксиз таълим тизими учун “2004–2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” доирасида ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини кўриб чиқиш ҳамда янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2004 йил 7 июль 07-1-102-сонли баёни билан ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, улар томонидан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартларига берилган шарҳлар қайта кўриб чиқилган.
Таҳлиллар асосида Давлат таълим стандартлари бўйича ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар бир-биридан ажратилди ҳамда синфлар кесимида алоҳида-алоҳида белгилаб берилди.
“Баркамол авлод йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси хизмати ва Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар комплексининг 2010 йил 17 мартдаги қўшма йиғилиши баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, юқори касб маҳоратига эга ўқитувчилар, етакчи олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, барча йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари узвийлиги, узлуксизлиги ҳамда ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларига мослиги икки босқичда таҳлил қилинди.
Биринчи босқичда (горизонтал таҳлил) умумий ўрта таълимда ўқитиладиган 24 та ўқув фани бўйича ДТС, ўқув дастури ва дарслик мазмуни синфлар кесимида таҳлил қилиниб, тегишли хулоса ва таклифлар тайёрланди.
Иккинчи босқичда (вертикал таҳлил) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўрганилиши давом этадиган 17 та умумтаълим фанлари, жумладан, адабиёт фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари узвийлик ва узлуксизлик жиҳатидан таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг таълим босқичларида эгаллашлари лозим бўлган билимларининг ҳажми оптималлаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |