Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-модда. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирок этиши



Download 3,22 Mb.
bet50/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

17-модда. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирок этиши
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, бандликни таъминлаш бўйича, шу жумладан янги иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш, ташкилотлар фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Иш берувчи камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмасига ёки ходимларнинг манфаатларини ифодаловчи касаба уюшмалари бирлашмасига ходимлар оммавий равишда ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида ахборот тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади.
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари иш берувчининг ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатилиш ҳақидаги қарорини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
Жамоа шартномасида ёки келишувда назарда тутилган ҳолларда, тегишли касаба уюшмасининг ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг олдиндан берилган розилигисиз меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан тугатишга, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иштирок этиши мумкин.
18-модда. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш
Ходимларининг умумий сони юз кишидан ортиқ бўлган ташкилотлардан рўйхатдаги ходимлар ўртача сонининг ўн ва ундан ортиқ фоизи ишдан бўшатилиши ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш деб ҳисобланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни маҳаллий меҳнат органларининг тақдимномалари бўйича ёки мустақил равишда олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин, бунда бир вақтнинг ўзида ушбу кечиктириш туфайли кўрилган зарар ташкилотларга қисман ёки тўлиқ компенсация қилинади.
Маҳаллий меҳнат органлари ишдан оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимларга ишга жойлашиш ва бандликни таъминлашда, шу жумладан бепул касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш орқали кўмаклашади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish